O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тўртликлар

Тўртликлар
139 views
16 October 2013 - 12:51

580225_361244457326967_1396160990_n

Ҳасан Ғойиб

1.
Азалдан шарафли кордир шоирга
Туронда халқ учун жондан кечмоқлик.
Мусулмон ўлкада ордир шоирга
Подшоҳлар соғлиги учун ичмоқлик.
2.
Иқболи пастликдир, шармандаликдир
Элнинг аҳволидан кўз юмар бўлсак.
Рост сўзни айтиш ҳам бугун мардликдир-
Боқийлик топармиз Ҳақ йўлда ўлсак!
3
Токим эл зулмдан қутулмас экан
Чумчуқюрак экан халқ шоирлари,
Зулм кишанлари ечилмас экан
Обод бўлмагайдир Турон ерлари!

12.10.2013-йил

Ҳасан Ғойиб