O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тўхтовсиз хусусийлашган китобдаги ўлмаган ҳақиқатлар

Тўхтовсиз хусусийлашган китобдаги ўлмаган ҳақиқатлар
1,051 views
23 May 2021 - 15:06

Фарғона шаҳар марказий хиёбонида ёймачилар бозорчасидан 33 йил аввал 55 тийин бўлган шу китобни “Фарғона фожиаси” мақоласи учун тўхтовсиз хусусийлаштириб олдим:

“Заминнинг қашшоқланиши бевосита пахта етиштираётган кишилар қашшоқлиги билан ҳамоҳангдир. Улар ўзларининг силла қуритувчи меҳнатлари эвазига 40-50 сўм маош оладилар. Бир деҳқон шундай деган эди:  “Бир сотих пахта чопиғи учун менга 19 тийин беришади, шаҳарда кооператив ҳожатхонага кириб чиқиш нархи 20 тийин. Менинг бир кунлик иш ҳақим фақатгина ўша ҳожатхонага 4 марта кириб чиқишга етади”. Бу аламга тўлган одамнинг ўғлини Фарғона фожиаси бошланган Тошлоқда исёнкор оломор ичида кўриб қолсам, ҳайратланмаган бўлур эдим (180 бет).

28 йилдан кейин мустақиллик даврида Тошлоққа ўттизга яқин навқирон йигит жасади Қозоғистондан олиб келиниб аза бошланган пайтда вилоят ҳокими бахтиқаро одамларни нима деб ҳақорат қилганини унутмадингми,  муштипар халқим?

Набижон Боқий

Манба: facebook.com