O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тўғрилик – ёлғончилар қўрққан фазилат

Тўғрилик – ёлғончилар қўрққан фазилат
1,091 views
25 June 2021 - 11:24

Бобомурод Абдулла, сиз: “Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон мени қаматди” деб ўзингизни шарманда қилдингиз. Катта ёлғонингиздаги биргина лап-топ компютеригина сизни фош қилди. “Муҳаммад Солиҳ ўзининг компютерини мени қаматиш учун Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхонга берган, у ҳам мени қаматиш учун бу компютерни ДХХга берган деган биттагина ёлғонингиз сизнинг асл юзингизни кўрсатди.

Маълум бўлдики, компютер Муҳаммад Солиҳники эмас, Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхонники экан. Муҳаммад Солиҳ унга умуман компютер бермаган, аксинча Муҳаммад Солиҳ сизга кинокамера совға қилган экан. Сиз бу хақиқат қаршисида нега мум тишлаб ўтирибсиз? Нега бу компютер Муҳаммад Солиҳники эди деб исботингизни ўртага ташламяпсиз? Чунки исботингиз йўқ. Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон бу компютерни унинг ўғли олганлиги ва бунинг бутун ҳужжатлари борлигини ҳаммага гапириб берди. Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон раддияси сизнинг бўҳтонларингизга етарли жавоб бўлди. Сизнинг Муҳаммад Солиҳ ва Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон номларига лой чаплаган кўпсерияли туҳматларингизда битта ҳам рост гап йўқ. Ҳаммаси ҳалиги компютер каби уйдирма ва туҳмат. Аллоҳдан қўрқмаган бебахт кимсага айланиб бўлдингиз, Бобомурод ака. Компютер баҳонаси билан бир эмас, икки кишини, ўзбекнинг икки таниқли зиёлисига туҳмат қилиб фош бўлдингизку ахир, узр сўрамайсизми?

Сиз, сизни қамоқдан қутқарган инсонларни “Мени қаматди” дейдиган уятсиз, нонкўр кимсалар тоифасидан бўлиб чиқдингиз.

Сизнинг одамлардан 300 доллар пул сўраб қандай ялинганингизни айтиб беришди. Журналист Солижон Абдураҳмоновнинг 600 доллар пулини еб кетганингизни чамаси мендан бошқа ҳамма билар экан. У бечора журналист йиллардир бу ҳаққини сиздан ололмай юрибди.

Бундан кўринадики исталган одам сизни 300 долларга сотиб олиши мумкин.

Сизга битта уй совға қилгани одам топилса, сизни бир умрга сотиб олган бўларди. Бунинг ишоратларни кўриб турибмиз, мана.

Муҳаммад Солиҳга қарши умр бўйи ҳуриш шартномасига имзо қўйганингизни сизга уй берганларгина эмас, бутун дунё билади.

Энди менга ҳам умр бўйи тош отишингизга тўғри келади, чунки буни сизга уй ҳадя этганлар исташади, яқинда. Сизга улар тарафдан “фатво” берилади бу ҳақда. Ёхуд бу матн ортидан каминанинг янги “саргузаштлари” бошланса ҳам ажаб эмас. Зотан, ўз кўппагини жағига тепган одамни ит эгалари ҳам тинч қўймасликлари табиий. Менку Ҳақ тарафда туриб таваккал қилишга ўрганиб кетганман. Сиз қандай қилиб адолатсизлик қаршисида томошабинлик қилар экансиз, қандай қилиб хожаларингизнинг буйруқларига итоат қилиб менга қарши яна қандай уйдирмаларингизни тўқиб чиқарар экансиз, шуниси қизиқ.

Мен на Муҳаммад Солиҳга, на бошқасига ҳеч качон қўғирчоқ бўлмайман. Мен ҳеч кимга на молиявий, на бошқа тарафдан қарамман. Муҳаммад Солиҳ бошчилигидаги партияга эса унинг “Мустакиллик Декларацияси” меъмори сифатида тарихда буюк рол уйнагани учун, жадид боболаримизнинг анъанасини давом эттираётгани учун кирдим. Қолаверса, Муҳаммад Солиҳда тўғрисузлилик ва мусулмонга хос иймонни кўрдим, унга ишондим. Одамлардаги тўғрисузлилик ва иймон сизга ўхшаган ҳасадгўй ва ёлғончилар қурққан фазилатлардир. Шу сабаб балки Муҳаммад Солиҳга хоинлик қилишаяпсизлар. Менинг сўзларимдан ҳам қўрқяпсиз. Чунки мен ҳам сизга Ҳақни гапираяпман. Ҳақни гапиришда давом этаман, иншаАллоҳ!

Раҳмиддин АБРАЕВ

Манба: Facebook тармоғидан олинди