O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тўғрилик

Тўғрилик
18 views
06 June 2014 - 19:34

Ҳафта бошида Қўқондан қайтишимизда ибратли бир иш бўлди. Наманган постида одатдагидек ҳужжат текшируви бошланди. Ҳаммамиз кўрсатдик. Ўртанча қизим адашиб сингилчасининг пасапортини олволган экан. Очаётиб, сезиб қолди ва: “Узр, меники қолиб кетибди, бу синглимники”, деди. Мошинани бир четга ўтказишди.

Шахсини аниқлагунимизча камида тўрт соатлар кутасизлар, дейишди. Хуноб бўлганимдан кўнглимдан: “Индамай кўрсатаверганингда бўларди-ку…” деган ўй ўтди. Лекин айтмадим. Айтсам, ёлғонга ўргатиш бўлар эди, албатта. Ҳолбуки, уйда фақат рост гапиришга таълим берганман. Хуллас, мажбур, кутамиз энди…

Чегара хонасига бориб аҳволни тушунтиришса, бошлиқ постдаги йигитга тилпон қилиб: “Қиз пасапортини ўзиники қилиб кўрсатдими?” деб сўрабди. Йигит у ёқдан: “Йўқ, адашиб синглисининг ҳужжатини олволганини айтди”, дебди.
Оллоҳга шукр, мен пешинни ўқиб олгунимча вақт кетди холос – бизни қўйиб юборишди.
Шундай қилиб, битта тўғрилик йўлимизни очиб юборди!

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон