Инсоният тарихида шундай шахслар ўтганки, уларнинг хаёти ва фаолиятлари мураккаб ижтимоий – сиёсий воқеа ва ҳодисaлар жараёни билан боғлиқ бўлган. Чунки одамзоднинг энг асл фарзандларининг кўпи минг йиллардан буён адолатли жамият ва фаровон ҳаёт учун кураш олиб бордилар. Бу инсоният тарихида тинимсиз содир бўлиб келмоқда. Узоқ ўтмишимизни қўйиб, ўз кечмишимизга назар солсак, ХХ асрнинг 80 йиллари ўртасидан 90 йил бошига қадар ўзбек халқи ҳаётида катта ўзгаришлар юзага келди ва омма орасида ижтимоий ва маънавий уйғонишлар содир бўлди. Маънавий уйғониш асосан мамлакат аҳолисининг ўша даврда ўзини мусулмон, деб атаган 70% қатлaми орасида юз берди. Улар орасидан ўша давр учун етук ҳисобланган диний уламолар ва уларнинг шогирдлари осмондаги булут орасидан ярақлаб кўринган юлдузлар каби намоён бўлдилар.
Уларнинг аксарияти бугун орамизда ЙЎҚ. Кўплари қаттол тузумга чап бераолмай, исканжада қолган бўлсалар, кўплари Аллоҳ ризолигини топиш мақсадида, фақат қотил Каримов тузумигагина эмас, уни тарбиялаган КУФРГА қарши курашиб, ШАҲИДЛИК мақомига эришдилар. Барчаларини Аллоҳ тупроқларини енгил, амалларини имонларига ҳамроҳ қилиб, жаннатлардан макон берган бўлсин, Амин!
Улар қаторида халқимизнинг замонавий илғор қисми орасида дунёвий мафкура тарафдорлари ҳам бўй чўзабошлади. Улар орасида ҳам ёруғ юлдузлар омма оғзига туша бошлади. Шундайлардан бири публицист ёзувчи, шоир, кейинчалик имон йўлини танлаган, ҳозирда пишиб етилган сиёсатчи ва омма орасида ҳозиргача ўз мавқини йўқотмаган “ЭРК” фирқасининг йўлбошчиси, ҳамда янги ташкил этилган бирлашган “ЎЗБЕКИСТОН ХАҚ ҲАРАКАТИ” ташкилотининг раиси МУҲАММАД СОЛИҲ номи, нафақат хориждаги ўзбеклар, қолаверса, барча халқлар, ҳамда мамлакат ичида ҳам яхши таниш,катта мавқега эга халқ йўлбошчиси сифатида тан олинаётган шахсдир.
Муҳаммад Солиҳнинг босиб ўтган ижодий, сиёсий ҳаёт йўлига назар ташласак, у жуда катта тўфонлар орасида ўтди. Биз унинг бу ҳаётининг кичик, инсон кўзи илғамайдиган тарафигагина қисқача таъриф беришни лозим топдик. Муҳаммад Солиҳ салкам 25 йиллик бу босиб ўтган йўлида, кўп қаршиликлар, тазийқлар, кинояю танқидлар остида яшади.
Шунингдек, Солиҳ томонидан барча инсонлар каби адашишлар ҳам кўп бўлди (фақат Аллоҳ адашмайди). БИТТА ҲАҚИҚАТ: СОЛИҲ йиқилди, букилди, АММО СИНМАДИ. Алал оқибат қаддини тик тутганича, инсонлар кўзига ёруғ юз блан боқиб келмоқда. Бу унинг асосий инсонийлик хислати.
Барчамиз олдинма кейин Аллоҳ насиб этган умрни шу суронли чорак асрда яшаб ўтмоқдамиз. Юқорида айтганимдек, мусулмонлар бу суронларда жуда кўп қурбон бердилар ва шу дамгача бериб келмоқдалар. Шунга қарамай ИСЛОМ ривожда давом этмоқда, ўз сафига СОЛИҲ каби халқнинг илғор кучларини жалб этмоқда.
( Бундан, Солиҳ авваллари мусулмон эмас экан, деган нотўғри фикр туғилмаслигини сўрайман, чунки у ҳам ҳаммамиз каби мусулмончиликни тан олсада, ИСЛОМДАН узоқ бўлган эди. Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсинки, барчамизни ўзи ҳидоятига бурди ва сўрайманки, бу ҳидоятидан ҳеч кимни маҳрум қилмасин, Амин).
Оламларга нур, мўминларга шафоатчи қилиб юборилган Аллоҳнинг охирги пайғамбари жанобимиз Муҳаммад саллалаҳи алайҳи вассалламга 63 йил умрни ато этилган экан. Шунинг учун бўлса керак, юртимиздаги ҳар бир мусулмон 63 ёшга етгач, уни қутлуғ сана сифатида нишонлаши урф бўлган.
Мана, 20 декабр ҳам яқинлашди. Бундан 63 йил аввал Хоразм воҳасида, оддий ўзбек оиласида жажжигина ўғилча дунёга келиб, ота – онаси, барча уруғдошларини ҳушнуд қилган экан. Бу бола вояга етиб, инсонларга ҳақиқатни тушунтириш учун етакчи бўлишини ўша пайтда бирорта оила аъзолари хаёл ҳам қилмаган бўлсалар-да, халқимиздаги самимий “ юртига , халқига фидокор бўлиб етишсин” деган дуодан ўз насибасини олган бўлса керакдурки, мана шу дамгача кўпчиликка бош бўлиб келмоқда.
Биз ва Солиҳ ёшидагилар ХХ аср авлодларимиз. ХХ аср Дунё саҳнасида, айниқса мусулмон оламида суронли тало- тўполонлар асри бўлди. ХХ асрнинг 70 – 80 йилларида мусулмон оламида энг ҳайратланарли воқеа Эронда ҳазрат Оятуллоҳ Хумайни раҳбарлигидаги Ислом инқилоби бўлди.
ХХ асрнинг 60 йилларида анчагина кексайиб қолган алломага баъзи моддапарастлар масхараомуз: “жаноб, шу ёшда қандай қилиб инқилобий натижани қўлга киритмоқчисиз” ,деган савол билан мурожаат қилганларида, у ҳазрат “ биз бешикдаги авлодларимизни тарбияламоқдамиз ва улар билан инқилоб чорсупасига чиқамиз, иншааллоҳ”, деган эканлар. Ҳазратнинг бу сўзлари, баъзи Эрон амалдорларини ташвишга солиб, ҳазратни ватандан бадарға қилинишига эришдилар.
Натижада 14 йиллик сарсон саргардонликдан иборат муҳожиротда яшаб, мамлакат ичида бешикдаги гўдакларни (Маҳмуд Аҳмади Нажот каби) ҳам Инқилобга тайёрлашга муваффақ бўлди. Бу барча мусулмонлар учун ибрат намунаси бўлмоғи даркор. Умидли дунё.
Солиҳни бу буюк сана билан қутлаб, унга энг аввало, юксак ва чин иймон, мукаммал соғлиқ, букилмас ирода, узоқ умр ва Хумайний ҳазратларининг шижоати ва ютуқларини Аллоҳдан сўраб қоламан.
Тошкентдан
Солиҳни танқидчи опаси Мўътабар Аҳмедова
17.12.2012 й.