Шу йилнинг 27июндан эътиборан кўчада яшашга мажбур бўлган Нукуслик Уббиниёзовлар оиласида чақалоқ дунёга келди. Уларнинг қай аҳволда яшаётганлиги хақида аввал ҳам хабар берган эдик.
Янги чақалоқ 29 август куни соат тунги 2.10 да дунёга келди. Вазни – 2,5 килограмм. Унинг отаси Мурод Уббиниёзов, Қорақалпоғистон учун бу мутлақо нормал вазн эканлигини айтади.
Мурат Уббиниёзов фарзанд туғилишидан олдин ёрдам сўраб мурожаат қилган тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Суръат Икромов шарафига чақалоқни Суръат дея аташди.
Онаси Муҳаббат Уббиниёзова ва гўдак ҳозирча унинг ота онасиникида қолишмоқда, бироқ у ер тор – улардан ташқари у ерда тағин тўрт одам яшайди.
Уббиниёзовлар ҳозирча уй кира қила олишмайди. Рус тили ўқитувчиси бўлган Мурат Уббиниёзов ҳозир ишсиз, шунинг учун уларнинг бошпана учун пуллари йўқ.
«Ҳозирча фақат ейишга топаяпмиз – қўлимиздан келганча тирикчилик қилаяпмиз, ўз нарсаларимизни сотаяпмиз, бозорнинг шарофати билан уларнинг ҳаммаси потенциал эгасини кутаяпти», – аччиқ ҳазил қилади Мурод.
Унинг асосий капитали – отасидан мерос қолган кутубхона.
Уббиниёзовнинг айтишича, айрим китобларни одамлар ўз болалари учун харид қилишади, бироқ қийин пайтларда уларни арзимаган чақага макулатура йиғиш пунктларига топширишга тўғри келган.
Шу боис оиланинг умиди фақат очиқ осмон остидаги бошпаналаридандир – охир оқибат Муҳаббат ҳам чақалоғи билан айнан шу ерга қайтиб келади.
Уббиниёзовлар, шаҳар ҳукумати Қорақалпоғистон кўчасидаги уйларини йиққанидан кейин уларга қонун бўйича лойиқ уй жойни беришдан бош тортишганидан сўнг бошпанасиз қолишган.
Битта қилиб қўшилган икки ва уч хонали квартиралар ўрнига, оилага бор йўғи 80 миллион сўм (“қора бозор”да 30 минг доллардан сал кам) таклиф қилинди, бу пулга Нукусда иккита квартира ҳарид қилиш мумкин эмас.
Убиниёзовлар ўз сўзларининг исботи учун «Нукусская неделя» газетасидаги эълонларни кўрсатишади, у ерда сотувга қўйилган квартираларнинг нархлари кўрсатилган.
Муроднинг фикрича, бузилган уйнинг реал нархи, камида икки ярим баравардан кўп бўлиши керак.
«ПАНА ГРУПП» қурилиш ширкати бу пулни тўлашга қарши эмас эди, аммо улар норасмий тарзда улар аллақачон “унинг улушини ҳокимга беришгани, унинг ўзи ҳал қилиши кераклиги”ни билдиришган.
«Афтидан, қонунга кўра, бизнинг квартираларимиз учун бериладиган товон пули, ҳокимлик учун ҳаддан ташқари катта сумма бўлиб кўринган», – ҳисоблайди Мурод.
Ўз таклифининг далили сифатида уйларни бузиш пайтида кўчирилганлар орасида, товон пули суд тартибидан белгиланган ягона оила Уббиниёзовлар бўлишган.Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг фикрича, зиддият шундан иборатки, Уббиниёзовларга бузилган жойлари ўрнига квартира бериш ўрнига товон сифатида фақат пул таклиф қилинган.
«Эҳтимол Қорақалпоғистонда шундай амалиёт мавжуддир, бироқ бу томонларнинг ўзаро розилиги асосида амалга оширилади», – дейди Икромов.
Уббиниёзов, прокуратура ғиштин уйдаги квартираларнинг бозор баҳосини белгилаши ва фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суди қарорига протест киритиши лозим, дея ҳисоблайди.
Прокуратуранинг бунга тўлиқ асоси бор – суд хусусий мулк дахлсизлиги ва мулкдорлар мулки кафолати ҳақидаги қонунларни ҳисобга олмаган.
Бироқ прокурорнинг “қарорга муроса билан келинади” деган сўзлари бундай протестнинг киритилишига умиднинг камлигини англатади.
«Муроса»га эса, Уббиниёзовларнинг фикрича, «шаҳарнинг оталари» келишмайди.
22 август куни оила ҳатто ҳокимлик олдида пикет ўтказмоқчи бўлди, бироқ уларга ҳеч ким, ҳатто постдаги милиционер ҳам эътибор қилмади.
Яқинда эса, Уббиниёзовларнинг айтишича, шаҳарда уларни умуман руҳий шифохонага кўчиришлари ҳақида миш-мишлар тарқалган.
ЎҲХ хабар маркази.