Чидамадим! Айтмасам бўлмади!
Тошкентнинг Алишер Навоий кўчасида бир вақтлар “Навоий 30” номида машҳур бўлган, ўша замонларда маданият ўчоғи ҳисобланган улкан бино бор. Бугун шу бинонинг ўнг қанот (Ҳадра томони) биринчи қаватида таҳоратхонага кирдим. Олтита хоначаси бўлса, ҳаммасида сув шариллаб оқиб турибди. Илгаги илиниб, ёпилмай қолгандир, деб бекитиб қўймоқчи бўлдим. Бир-бир очиб, уриниб кўрдим. Қаёқда! Биронтасида ҳам идиши тўлса сувини тўхтатиб қоладиган мослама йўқ эди, ўрнига резин ичакни суқиб, сувни шариллатиб очиб қўйишибди. Кейинги ўн йилларда бу бинога энди киришим! Мосламалар, мурватлар қачондан бери бузуқ бўлса! Тасаввур қилинг: эртадан кечгача, кечадан эрталабгача, яъни, сира тўхтамай сув, тоза сув чиқинди қувурига оқиб кетяпти!!! Шу биноннинг ўзида яна нечта ҳожатхона бор, ҳаммасида ҳам шу аҳвол бўлиши мумкин! Ҳолбуки, неча йилдан бери Роғун устида қўшнимиз билан ғижиллашиб ётибмиз!
Мутахассислар ҳисоблаб кўрсин, битта бу бино эмас, Тошкентдаги ҳамма ишхона, ётоқхона ва бошқа …хоналардаги бузуқ сув жиҳозларидан бир кунда қанча сувни йўқотаётган эканмиз!
Уволи тутмайдими?!
Ишхоналар, ётоқхоналар ва бошқа …хоналарнининг мутасаддилари ўн дақиқа қимматли вақтларини айириб, сув мурватларини созлаб қўйсак, менимча, битта тугул, ўнта Роғуннинг сувига ҳам ҳожат қолмас эди.
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон
www.facebook.com




Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?