O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Уйғониш

Уйғониш
77 views
28 February 2017 - 6:00

Бек Мурод

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Уйғониш

Фикрлар сел бўлиб қамчиласа, даст,
Бу миллат заминдек, бир роҳатланса…
Девона тупроқдек, руҳи бўлса, маст,
Қақраб ётган чўллар, бир баҳорланса…

Тўлиб оқса дарё ўзанида, бот,
Чўққиларни яна буркаб олса қор.
Боғларда булбуллар, қилсалар фарёд,
Кўнгиллар ҳайдаса, кўкидан ғубор.

Йўлнинг четларини қопласа, майса,
Тераклар бўй чўзса, юлдузлар қадар.
Тутнинг кавагига ой гавҳар солса,
Жандасини ечса, завқдан қаландар.

Юрагинг оғзингга келмасми, Мурод –
Қувончдан осмонинг ёрилмасми, тарс?!
Карнай, сурнайларни чалмасмиди, том –
Ғоялар чақмоқдек, солмасмиди, қарс?!

Фикрлар сел бўлиб қамчиласа, даст,
Бу миллат заминдек, бир роҳатланса…

* * *

(давоми бор)