O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Уйғур диаспораси Абдулқодир Япчаннинг Қозоғистонга топширилишига қатъиян қарши чиқмоқда

Уйғур диаспораси Абдулқодир Япчаннинг Қозоғистонга топширилишига қатъиян қарши чиқмоқда
134 views
22 November 2016 - 12:13

Абдулқодир Япчаннинг Хитойга экстрадиция қилинишига муқобил вариант сифатида Қозоғистон, Қирғизистон каби Туркистон Жумҳуриятларига топшириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Аммо уйғур диаспораси Япчаннинг Қозоғистонга топширилишига қатъиян қаршилар, чунки Қозоғистон кўп ҳолатларда қочқинларни Хитойга қайтариши маълумдир.

15 йилдан буён Туркияда қочоқ мақомида яшаган уйғур туркларининг жамоат арбоби бўлган Абдулқодир Япчан Хитойга экстрадиция қилиниши мумкин. Хитой ҳукуматининг “қизил бюллетен” қарорини янгилаши ортидан ҳибсга олинган ва 40 кундан бўйича Истанбулдаги Молтепа қамоқхонасида ҳибсда қолган Япчан, эътирознома билдирилгач суд қарори билан озод қилинган эди. Туркия Иммиграция идораси бош бошқармаси Япчан озод этилган куни уни назоратга олиш ҳақида қарор чиқарди.Эндиликда Япчан Қирқларэлида Хитойга топширилиш учун ушлаб турилмоқда.

Ҳозирда Хавфсизлик хизмати назоратида яшамоқда

Япчан Туркияга келишидан аввал ўз мамлакатида вақти 3 йил қамоқ жазосига ҳукм этилди ва бу жазони ўтади. 1996 йилда мамлакатни тарк этиб, Покистон орқали Туркистон жумҳуриятларига ўтган Япчан, 2001 йил 11 сентябр кунидаги эгизак биноларга уюштирилган ҳужумдан сўнг Хитой тарафидан террорчи дея айблангач Туркиядан бошпана сўради.

Сургундаги ҳукумат ўз қайғусини баён қилди

Шарқий Туркистоннинг сургундаги ҳукумати Япчаннинг топширилиши қарори ортидан Истанбулда махсус йиғилиш ўтказди. Экстрадиция қарорининг уйғур туркларида қайғу ва хавотир туғдирганлигини ифода этган баёнотида, “Пекин ҳукуматининг 15 йилдан сўнг янгидан ҳозирлаган “қизил бюллетен” билан экстрадиция қилинишини талаб қилган Шарқий Туркистонлик диний олим ва жамоат арбоби Абдулқодир Япчан ҳақидаги “айирмачи ва террорчи” деган айблови бутунлай туҳматдан иборатдир, ҳақиқатни акс эттирмайди” дея таъкидлаган.

Муқобил вариантлар изланмоқда

Абдулқодир Япчаннинг Хитойга экстрадиция қилинишига муқобил вариант сифатида Қозоғистон, Қирғизистон каби Туркистон Жумҳуриятларига топшириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Аммо уйғур диаспораси Япчаннинг Қозоғистонга топширилишига қатъиян қаршилар, чунки Қозоғистон кўп ҳолатларда қочқинларни Хитойга қайтариши маълумдир.

Уйғурлар Япчаннинг БМТ Олий Комиссарлиги назорати остида Албания, Косово, Македония, Босния-Герцеговина, Норвегия ёки Канада ва Япония каби давлатларга топширилишини исташмоқда.

ЎХҲ хабарлар бўлими