O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Украинага киритилмаган Лебедев Янги Ўзбекистоннинг дўстими?

Украинага киритилмаган Лебедев Янги Ўзбекистоннинг дўстими?
403 views
06 December 2021 - 14:43

4 декабр куни Ўзбекистоннинг йирик тижорат банкларидан бири “Агробанк” АТБ ўзининг ребрендингини эълон қилди. Тақдимот Тошкентдаги “Ўзкўргазмамарказ” павилонида бўлиб ўтди. Маҳаллий ОАВ ёзишича ребрендинг маҳсулотлари Артемий Лебедев (Россия) студияси ва маҳаллий дизайнерлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Ижтимоий тармоқларда россиялик дизайнер Артемий Лебедевнинг Агробанк янги логоси дизайни учун сал кам 100 000 доллар ҳақ олгани танқид қилинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йил 31 мартда Украина Хавфсизлик Хизмати Артемий Лебедевнинг босиб олинган Қрим ва Донбассга қилган сафарлари ва Украинага қарши баёнотлари сабаб унинг Украинага киришни тақиқлаганди. Ўшандан бери у бир неча бор Украинага  киришга рухсат беришни сўраб судга даъво қилган, аммо мурожаатлари рад этилган. Шунингдек Лебедев 2014 йили Украинанинг Россия томонидан аннексия қилинган Қрим ярим ороли логотипини чизган эди.

Бугун Украина томонидан исталмаган шахс сифатида кўриладиган Лебедев Ўзбекистоннинг йирик тижорат банкларидан бири “Агробанк” янги логоси дизайнини чизган. Ундан олдин эса Тошкент шаҳрини безаш бўйича ўта катта суммадаги буюртмани бажарган эди.

Эрк ДП хабарлар бўлими