O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Украинадаги президентлик сайловлари ҳақида

Украинадаги президентлик сайловлари ҳақида
45 views
10 April 2017 - 6:00

Ўзбeкистон Демокрaтик кучлари Украинада бўлаётган сайловларни катта қизиқиш билан кузатиб борди ва боряпти. Овоз беришда Сайлов қонунларининг бузилиши ҳақидаги ҳозиргачга олинган билгиларнинг ўзигина бу сайловнинг машрулигини гумон остида қолдирмоқда. Овоз беришдаги сохтакорликларни холис муфаттишлар текшириб, ишонарли жиддий хулосалар чиқармаса Украина бир давлат сифатида Ғарбнинг ва халқоро жамоатчиликнинг ишончини қозониши қийин.

Ўзбекистон демократлари номидан Виктор Ющенко бошчилигидаги Украина мухолифатини сайловлардаги улкан мувафақияти ва демократия учун курашдаги сабот матонати билан табриклаймиз. Улар бу курaшнинг биринчи босқичини шараф билан ўтдилар. Укарин дустларимизга бу курaшнинг сўнгги босқичида ҳам ғалаба тилаймиз. Уларнинг ғалабаси озодликка булган ишончини ҳали ҳам йитирмаган бутун инсонлар ғалабаси бўлажакдир.

24.11.2004

(104)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Туркистон шуури” китобидан. (311-312-саҳифалар.)

(давоми бор)