O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Украина Олий Радаси “Миллий мансублигига кўра депортация қилинган шахсларнинг ҳуқуқларини қайта тиклаш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди

Украина Олий Радаси “Миллий мансублигига кўра депортация қилинган шахсларнинг ҳуқуқларини қайта тиклаш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди
30 views
17 April 2014 - 16:28

dzhemilev_vr_ukrainyҚирим татарлари Мажлисининг расмий сайтида берилган хабарга кўра, 2014 йил 17 апрель куни Украина халқ депутатлари қирим татарлари миллий ҳаракатининг тан олинган раҳбари Мустафо Жамилов томонидан ёзилган “Миллий мансублигига кўра депортация қилинган шахсларнинг ҳуқуқларини қайта тиклаш тўғрисида”ги № 0921 сонли қонун лойиҳасини маъқуллаганлар.

Қонунни ёқлаб Раданинг 238 нафар аъзоси овоз берган.

Муҳокама жараёнида депутатлар мазкур қонуннинг авваламбор қирим татарларининг ҳуқуқларини қайта тиклаш билан боғлиқ эканини таъкидлаганлар.

vr_ukrainyУнга биноан, миллий мансублиги сабабли сургун қилинган шахслар мақоми ва уларнинг ҳуқуқларини тиклаш бўйича давлат кафолатлари белгиланади.

Қонунда айтилишича, депортацияга учраган шахс дея Украина фуқаролигини олган ва СССР ёки Иттифоқ республикалари давлат ҳокимияти органлари қарори билан бугунги Украина ҳудуди ҳисобланган ерлардаги доимий яшаш жойидан мажбуран кўчирилган қирим татарлари миллатига мансуб шахслар ва собиқ СССР фуқаролари бўлган бошқа миллатлар аҳолиси тан олинади.

Депортация қилинган шахслар сирасига, шунингдек, қонунга биноан, ҳарбий хизматни ўтаб қайтиши, эвакуация, мажбурий меҳнат ва жазо ўташ муассасаларидан қайтгач ўз оила аъзоларига қўшилиш учун махсус посёлкаларга мажбуран кўчирилган собиқ СССР фуқаролари киради.

Сургун қилинган шахсларнинг доимий яшаш жойларидан кўчирилишлари ортидан ва мазкур қонун амалга киргунига қадар туғилган фарзандлари ҳам депортация қилинган шахслар ҳисобланади.

Бундан ташқари, қонун депортацияга учраганлик мақомини бериш ва ундан маҳрум қилишнинг ижроий ҳокимият марказий органлари томонидан амалга оширилиши белгиловчи нормани ҳам ўз ичига олади. Айни дамда мазкур орган Украина Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган тартибда депортацияга учраган шахсларнинг ҳуқуқларини қайта тиклаш соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди.

ЎХҲ ахборот бўлими