O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Уламолар жим!

Уламолар жим!
188 views
31 March 2018 - 11:18

«ДҲҲ» раиси Ихтиёр Абдуллаев баёноти юзасидан ижтимоий тармоқлардаги норозиликлар, турли-ҳил фикрларни жимгина кузатдим. Айтмоқчи бўлганларим «ДҲҲ» ҳақида эмас. Мен бундан ортиқ нарса кутганим йўқ эди. Шу учун қабул қилишим осон бўлди.

Эътиборимни тортган нарса фб уламолари! (Уламо сўзини қўштирноққа олмадим. Ичида ростдан ҳам мен ҳурмат қилганлари бор) Бир кун эринмай, гапирмай, жимгина барчани кузатдим.

Фб уламоларидан бу даражада кўнглим қолмаган эди.

Бир муллани оиласи муҳокама бўлганида барчани оғзига урган уламолар жим!

Раҳматулло қорини «псиҳогенетика» борасида туширган қовунини хаспўшлаб, ётиб олиб тараф олган уламолар жим!

Анвар қорини қўл соати муҳокама бўлганда даврани тўрига чиқиб олиб, микрафонни ҳеч кимга бермаганлар жим!

Атеист Стивен Ҳокингни жаннати ёки дўзахилиги борасида варақ-варақ мақолалар ёзган уламолар жим!

Ҳақи йўқ нарсаларга, ақли етмаган муаммоларга фикр билдирадиган уламолар жим!

Бир гап бўлса ҳақни эмас, “коллективний солидарност“ни биринчи ўринга қўядиган, «ҳакка ҳаккани кўзини чўқимайди» деган мақолга оғишмай амал қиладиган, обрўсига путур етса, обрўсини ислом билан тенглаб қўядиган, ҳар қандай ҳолатда ҳам «ҳамкасбини» «поддержка» қиладиган уламолар жим!

Эринмай ҳар бирини саҳифасини кузатиб чиқдим. Бир сутка оғзини пойладим. Афсус, минг афсуслар бўлсинки жимлик. Соқолни ёт оқимларга, Салафийларга, дин душманларига тиркаб қўйишяпти. Соқолни гапириб, Росулуллоҳ с.а.в га туҳмат қилишяпти. Суннатни топтаяпти. Соқол мисолида, радикаллар баҳонасида диний эркинлик бўғиляпти. Аммо динни, суннатни бир қўл соатичалик, шахсни обрўсичалик аҳамияти йўқ. Ҳамма нарсада бурро тиллар бу ишга келганда қотиб қолади. Насиҳат қилишга, лақаб қўйишга, туҳмат қилишга айланадиган тиллар, бу нарсага келганда айланмай қоляпти.

Чунки гапирган одам «ДҲҲ» раиси. Муллалар кураторларини куратори. Бизни уламолар ожизга насиҳат қилишни, ҳеч кимга аҳамияти йўқ ишларга фикр билдиришни қойиллатади.

Қарши чиққанлар, норозилик билдирганлар яна ўша «питначилар, ватангадолар, хоинлар» бўлди.

Эй, уламолар! Аллоҳдан қўрқинглар. Фикр билдиринглар. Жим турманглар. Сизлар гапирсанглар ёзганларимга узр сўрайман. Гапирган гапларимни қайтиб оламан. Ижтимоий тармоқдаги ҳар бир норозилик эътиборсиз қолмаяпти. Қисман эшитиляпти ва эътирозлар қондириляпти. Шу учун гапиринглар. Озгина дин учун ғам чекинглар.

Ҳозир китоб рекламасини қиладиган, футбол ўйнаб реклама қиладиган, фалсафа ёзиб лайк йиғадиган вақт эмас. Норозилигимизни билдирайлик. Соқоллик мусулмонлар душман эмас. Ҳижоблик Муслималар қўшнини товуғи эмас. Илтимос..

Саййид Ислом

facebook.com