O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Улар шундай ўлдилар!

Улар шундай ўлдилар!
195 views
03 May 2016 - 22:44

c65c7f5e4b424ec2c9e8b307eab5a994Бир гуруҳ олимлар тадқиқот ўтказди. Мақсад: машҳур худосизларнинг ўлимлари олдидан хулосаларини билиш. Натижалар қуйидагича:

Фридрих Ницше.

Эсини йўқотиб қўйган. Кучукдай ҳуриб темир қафас ичида жон берган.

sekrety-produktivnosti-velikix-filosofov-2

Вольтер. Буюк масхарачи.

Якуни мудҳиш бўлган. Тун бўйи кечирилишини сўраб дод солиб чиққан. Ҳамширасининг сўзлари: “Европанинг ҳамма пулини берса ҳам Вольтернинг ўлимидек ўлимини кўришни истамайман”.

1317341089_1751-maurice-quentin-de-la-tour-autoportrait-portant-un-jabot-pastel-sur-papier-64x53-cm-amiens-muse-de-picardie

Давид Хьюм – атеист

Ўлими олдидан тинимсиз: “Мен оловнинг ичидаман!” деб дод солган. Алами даҳшатли бўлган.

hume1

Наполеон – император

Унинг табиби қуйидагини ёзган: “Император ёлғизликда, ҳамма уни ташлаб кетган холда ўлди. Унинг ўлим билан олишуви мудҳиш бўлди…”

1442908717_napoleon

Карл IX.

“Мен ҳалок бўлдим! Мен буни тушуниб турибман”

Karl_IX

Гоббс – инглиз файласуфи

“Мун мудҳиш зулматга сакраш олдида турибман”

Thomas_Hobbes01

Ленин

 Эси оғган холда ўлди. Стол, стуллардан гуноҳлари учун кечирим сўраган… Қаранг-ки, у миллионлаб одамлар учун раҳнамо ва идеал бўлган!

vladimir_lenin_colourised_by_transgenderviking-d8dn5xs

Ягода. Совет яширин полицияси бошлиги

 “Худо мавжуд бўлиши керак! У мени гуноҳларим учун жазолаяпти”

1427973663_176

Зиновьев

Лениннинг ҳамроҳи. Сталин буйруғи билан отиб ташланган. “Қулоқ тут, Исроил, Худомиз – Якка Худодир!” – бу атеистик давлат раҳбарларидан бирининг охирги сўзлари.

images (1) (1)

Ярославский

Интернационал атеистик ҳаракати президенти: “Ўтинаман, китобларимнинг ҳаммасини ёқиб юборинг! Муқаддасга бир қаранг! У анчадан бери мени кутяпти. У шу ерда!”

9a0f4387c887_560

Жон Леннон

Машҳурлигининг чўққиси (1966 й.) пайтида Американинг етакчи журналига берган интервьюсида Ийсо алайҳиссалом тўғрисида: “Бугун биз ундан машҳур бўлиб кетдик!” деган. Ажабланарлиси, уни отиб ўлдирган қотил унинг айнан машҳурлигини тортиб олишни, яъни машҳур одамнинг қотили сифатида машҳур бўлишни, мақсад қилган экан.

01

Танкредо ди Амейдо Невес

Бразилиялик сиёсатшунос Танкредо ди Амейдо Невес. Сайлов пайтида:
“Агарда мен 500000 овоз олсам ҳатто Худо ҳам мени президентлик лавозимидан тушира олмайди!”, деган.
У шунча овоз олди. Аммо президент бўлишидан бир кун олдин касал бўлиб ўлди.

tancredo-3-com-jango

Бразилиялик композитор, қўшиқчи, шоир

Рио де Жанейрода ўтказилган шоуда сигаретасининг тутунини осмонга пуфлаб: “Бу сенга, Худо!”, деди. 32 ёшида СПИДдан ҳалок бўлди.

cigarette-concert-rad-show-Favim.com-3214351

Титаникни ясаган инженер

Ясаш ишлари якунлангандан кейин репортёрлар кеманинг қай даражада ҳавфсиз эканлигини сўрашганда: “Энди уни Худо ҳам чўктира олмайди!”, деган экан. Албатта ҳар бир киши билан нима содир бўлганини жуда яхши билади.

Portrait of Thomas Andrews. The Head Designer of RMS Titanic was travelling on board during its maiden voyage when it hit an iceberg on 14 April 1912. He was one of the 1,517 people who perished in the disaster.

Муҳаммад Шакур таржимаси

Манба: muxlis.uz