O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Улкан муаммоларнинг ечими кичик ва оддий бўлмоғи мумкин

Улкан муаммоларнинг ечими кичик ва оддий бўлмоғи мумкин
19 views
04 December 2014 - 18:00

10Ҳеч нарса қилмагандан –ҳеч нарса қилган афзалроқдир
Ҳеч нарса қилмаган, хеч қачон ҳеч нарсага эриша олмайди,
Ҳеч бўлмаганида, ҳеч нарса бўлсада қилмоқчи бўлган,
Албатта, қачондир – нимагадир эришмоқлиги мумкин!!!

Бе, шунчалик осон ва жўн бўлганида эди, биз қачонлардир …. , -ҳа, бу каби этирозномалар, куни кеча 03.12.2014йилда эълон қилинган, -«Эртак-севар, хақиқатдан қўрқар –Ўзбекистон халқига», номли мақолани ўқиган аксарият сермулохаза ва сертакаллуф инсонларимизнинг лабларидан учди.

-Сиз хақсиз, халқнинг бошига тушган ва 25 йилдан буён чирмовуқдек қонини сўриб-рухини эзғилаб-топтаб ётган, халқни жонсиз-онгсиз қўғирчоқларга айлантириб қўйган, бу балою гардондан шунчалик осон ва жўн йўл билан қутулиш , уни енгиш мумкинми-кан?…

-Сизда, яхшироқ ва ақллироқ, борингки фалсафий-дунёвий фикр ва мулоҳазаларингиз, режаларингиз борми, мархамат халқ назарига ташланг ва халқ ўз қадр-қимати ва Ўзбеклик ғурурини номоён этишларига кўмак беринг, ўз хақ-хуқуқи учун курашга отлантиринг…

-Йўқми, у ҳолда кечирасиз, сиз фалсафа сўқмаяпсиз, балки сафсата сўқяпсиз , бунга ишонинг…

Сўзлар тўмтоқ бўлса тилнинг айбидир,
Султон нодон-золим бўлса элнинг айбидир.
Тиззалар қалтираса битта имо – йўталдан,
Хожанинг эмас, биз, қулларнинг айбидир. -деб Кенжабий жуда топиб ёзган, балли Кенжабий…

Мақсадим, топиб ота сўзни ёзган Кенжабийни мақташдан, ёки ўз қадр-қимматини йўқотаёзган ночор кишиларнинг қўрқоқдигидан кулишдан иборат эмас, аксинча сал бўлсада ҳали ўз инсоний қадр-қиммати ва ғурурини тўла топтатиб қўймаган инсонларнинг, сал бўлсада нафсониятига тегиб кетсакда, алқисса ўз қадр-қиммати учун ўзлари курашишлари лозимлигини англатишдан иборатдир, бунинг иложиси бор, зеро, -«Қуръонда токи биз ўзимизнинг аянчли аҳволимизни ўзгартиришга ҳаракат қилмас эканмиз, Аллоҳ уни ўзгартирмаслиги»-бежизга айтилмагандир.

Қиссадан ҳисса шуки, айнан 21.12.2014 йил сиз ва биз учун ўз ҳаётимиз ва фарзандларимиз ҳаёти учун тубдан бурилиш ясайдиган даврнинг бошланиши эканлигини, ушбу сайлов орқали нафақат ўз хаётимиз, балки фарзандларимиз ва бутун келажакимизга масъул эканлигимизни, бу ишни ўзимиздан бошқа ҳеч ким, на Америка на Европа ёки бошқалар дўндириб қўймасликларини, фақат ва фақат ўзимиз масъулиятли бўлишимиз ва қўрқоқлик ва бефарқликдан юз ўгирмоқлигимиз лозим ва шарт эканлигини ёдингизга ва онг-тафаккурингизга етказишдир.

Ёдингизда тутинг-ки бунинг учун сиздан, 21.12.2014 йилда кўп маблағ сарф этиш, ёки жонингизни гаровга тикиш талаб этилмайди, бор йўғи айнан давлат матбуоти тинмай ташвиқот қилаётган вазифани бажариш, бажарганда ҳам қўл-оёғи боғлиқ қуғирчоқ мисолида эмас, ўз эркингиз ва виждонингиз амрига бўйсунган онгли фуқаро сифатида, Конституциявий хуқуқларингиздан фойдаланган ҳолда, фуқаролик бурчингизни қатъият билан бажариш талаб этилади холос!

Бунинг билан, Жами қонунларнинг энг зўри бизда,
Жаҳонни ҳайратга солар кўлами.
Европа изидан етардик тезда, (Ўтиб ҳам кетардик)
Агар ишлаганда битта ўрами.

–деган Кенжабийнинг юрагидан отилиб чиққан армон ва ўкинчларга, жавоб берадиган ва айнан мана шу зўрлигини фақат қоғозда кўз-кўз қилиб ётган қонунларимизни, амалда ижросини назорат қиладиган, яъни: -Қонунларга ҳамма қатъий риоя этишлари ва ҳамма учун у Президентми ёки ишчими бир хилда мажбурийлигини таъминлайдиган, том маънода халқ сайлаган халқнинг вакилларига эга бўлган бўлар эдик.

Бу сўзлар ҳою-ҳавас эмас, оддий ва қийин бўлсада ҳаётга тадбиқ этиш мумкин бўлган мақсаддир, ушбу мақсадга етишиш ҳар биримизнинг алоҳида қўлимизда ва шунингдек ҳаммамизнинг биргаликда қўлимиздадир, бунинг учун биз миллионлар ҳамнафас ва ҳаммаслак бўлмоғимиз шарт. Зеро бежиз айтмайдилар; -Ёлғиз отнинг чанги чиқмас, чанги чиқсада донғи чиқмас…

Холдор Равшан