O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Улуғ Туркистон фожеаси: 2-бўлим

Улуғ Туркистон фожеаси: 2-бўлим
32 views
26 June 2013 - 18:25

КАЛИМАТУ ШУКР

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

iЎтгон тарихдаги ҳукмдорлиғимизни айзон ҳийла яқин тарихимизда бўлғон инқилобий ҳодисаларни, мухторият даврини, фий сабилиллаҳ жиҳодимизни жонландириб, туркистонликларға русларнинг ва хитойларнинг қилғон даҳшатлик сиёсатини, коммунистларни жавру зулмларини очиқлаб бир тарих ёзилишини пеш қилуб ва бу асарни ҳозирлаш вазифасини бу ожизлариға тафвиз эткон адибларимизга ва яна ўшандоқ бир хотирага рағбатларини билдириб каминага илмий-тарихий ривоятларила ёрдамда бўлғон юртдошларимизга хоссатан, устозларга ташаккурларим ва миннатдорлиғимни вожиб деб биламан.

Ё Раб, тавфиқ фақат сендандур. Ё Раб, Ўзунг осон қилғил.

Иннака ала кулли шайъин қодир.

Мақсадим: динга, ватанга, ватан халқиға бир хизмат.

Маъхазим: мўътабар исломий китоблар.

Раҳбарим: олтмиш йиллик таълим ва тажрибаларимдур.

Ажзу нуқсоним сабабли воқеъ бўлғон хатоларни тасҳеҳ қилишлари арбоби камолдин матлубдир.

Тавфиқни истарса Худо роҳбар айлар.

Аллоҳ йўлида ўлдирилғон кишиларни ўлук демангизлар. Алар тирикдурлар, аммо сизлар шуур этмайдурсизлар.  (оят)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Жаҳон тарихи бўюнча ер юзида турлик турлик инқилоблар юзага чиқди. Жумладан Ислом инқилоби еттинчи милодий асрда зуҳур этди. Аммо тарихда вужудга келгон инқилоблардан ҳеч бириси Ислом инқилоби каби ҳам ҳусни қабул ила, ҳам суръат ила дунёга ёйилмади. Бу фикрий, диний, ижтимоий ва ҳуқуқий ўлан мудҳиш инқилоб низомлари ҳурмат ила қабул эдилди, суръатла интишор этди. Унинг мисли дунё тарихинда кўрулмағондир. Шундоқки, оз кунда Росулуллоҳга бўлғон фидокорлиғлар, қурбонлар, шаҳидларни ғайратлари соясида Мадинаи мунавварада Ислом давлати қурулди. Оз муддат ичинда Ислом дини Арабистонда ёйилди. Арабистондан Осиё, Африқа қитъаларига тасирини ҳақила ижро этди. Ҳамон Оврупога ҳам нуфуз этди. Дамини Андалусда олди.

Исломни аҳкоми, амрлари ҳамма жойда татбиқ қила бошланди. Исломият фақат ваҳдониятни мудофаа этмади. Бу дин инсон ўғлиға инсониятни қадрини-да ўргатди. Фардларга ҳақ ва ҳурриятни танитди. Башарни саломати учун мужтамаъда суйгутстандни ??? вожиб қилди. Тараққий учун чолишмақни фарз қилди. Исломни бу жозиб усулларини рад қилиб, мусулмонларни бу дин (ҳақ йўл)дин қайтариш учун душманлар ҳар қанча уриндиларса-да олдини тўсолмадилар. Аксинча, Андалус дорулфунунларида овруполилар ва талабалари ўз тилларини йўқотиб фақат арабча таҳсил ила иктифоланиш ўзранда қолдилар. Бу эса Исломни инояти ва шарофатидурки, кофирлар беихтиёр лаббайка эй Ислом, лаббайка ё Ислом, деб фавж-фавж Ислом динига кира бошладилар.

Чироғиники, Ҳақ ёндирди, қўйди,
Ани ким пуп деди, сақоли куйди.

Хулоса: мусулмонлар қисқа бир замонда замонасининг маданий дунёсини фатҳ этдилар, Оқ денгизни мусулмонлар учун бир кўл ҳолиға келтирдилар. Нима ила қилдилар? Жиҳод ила, эълои калиматиллаҳ қасдила қилдилар.

***

Пайғамбаримиз алайҳис-салом йигирма уч йиллик саодатлик замони, тўрт хулафои рошидин даври, Шомда умавий ҳукмдорлари, Бағдодда аббосий халифалари, Мисрда шиъий халифалари, фотимийлар ҳукумати, Андалусда қурулғон Ислом давлати ва соир (бошқа) дабдабаларидан ғайри муслим ўлкалари зилзилага тушдилар. Мусулмонлар маъмур бўлғон илоҳий қонунлари, жозиб ахлоқлари кофирларни шоширтиб қўйди. Оз муддатда Исломни шуҳрати бутун дунёга ёйилди. Ислом импратўрлиғи тарихнинг силинмас саҳифаларига нақш қилинди.

Вақтоки, араблар завқу сафога берилиб кетдилар. Бу фурсатдан фойдаланиб шиа ҳодисалари исломий муассаларга ҳукм эта бошлади. Замон бу ҳолда экон хилофат мақомининг мудофаа ва муҳофазат қилиш вазифасини салчуқ турклари зиммалариға олдилар. Буларни орқасидин усмонлилар чиқиб, хилофат даврини усмонли турклар таъқиб этдилар. Бу орада темурийларни дағдағалари мўғулларни императўрлиғи мусулмонларни дунё чойиндаги зафар устиға бўлғон зафарлари соясида дигар тарафдин Исломни жозиб ҳукмлари қоршисинда калисалар ҳам дунёдаги ҳокимиятидин ижровийлар ҳам мазҳаб бирлигини ғайб этдилар. Ислом кофирларни эски културирини эгаллади. Ҳар тарафга ҳоким бўлди. Бир тарафдан илм, фикр ҳаракатлари бошланди, халқни илм таҳсилига тарғиб этди. Қадимий динлардан зиёдароқ илм ва ақл ила тафоҳум қобилиятини исбот этди. Файласуфлар, мутафаккирлар етишдирди. Янги, янги кашфларга имконият берди, турли ихтиролар ижод қилди.

Қоблалислом дунёни сиёсий рафторини тизгинлаб олғон кофирлар мусулмонларни бу даҳшатидан андишага тушдилар. Шундоқки, олтун ўрда қаҳрамонларидан Хўжихонни ўғли Ботухон ани ёрдамчиси Субутойхон ила шарқий Оврупони ишғол этуб, дигар тарафдин Оврупони ўртасиғача босиб борғон усмонлилар тарафиндин фатҳ қилинғон мамлактларда бирлашмак узра экон. Оврупони яна бир бошидаАндалус мусулмонлар ҳукумати исбот вужуд этиб, уч тарафдин ўролуб қолғон кофирларни кўрушларича Оврупони қалбгоҳида қувватлик уч буюк Ислом давлатларини бир-бирларила саломлашиб, қучоғлашиб ҳам оғуш бўлушларидаги кофирларни зарариға туғуладурғон уч тарафдин сончиладурғон найза таҳликасин идрок этуб, фурсат пойлар эрдилар.

Вақтики, биз мусулмонлар бир-биримиз ила ёқалашдук, хона жангли ҳолга тушдук, мусбат илмлар билан алоқадор бўлмадук. Фақат бошқа илмлар билангина машғул бўлуб, шулар билан иктифо қилдик. Бизни бу ҳолда кўрғон қаршимиздаги душманлар эса бошда папа ўлароқ ғарб императорлиқлари ҳаракатга бошладилар. Мусулмонларни ҳам дохилдан, ҳам хориждан урушга ҳийлалар туздилар. Арабни ажамга, шиани суннийга, темурийни Боязидга, Тўхтамишга, сафавийларни усмонлиларга, ҳосили калом шулки, навбат ила бирини дигариға солуб, фитна ўтини тутошдирдилар. Кофирлар мусулмонларнинг шороҳ тараққийда кетиб боришини кўролмадилар, олдини олишға киришдилар. Ниҳоят дунё бўйинча мавжуд кофирлар иттифоқ бўлдилар, ташкилот қурдилар, жамиятларига яҳудларни ҳам қўшдилар, яҳуд-насоро душманлиғини ўрталаридан кўтардилар, Ислом давлатини зарариға ҳаракат қилиш учун қарор қилдилар.

Кофирларни ҳаммаси бирлашиб, мусулмонларни алайҳиға салиб ҳарбини чиқардилар. Тўрт тарафдин мусулмонларга ҳужум бошланди. Аммо Оллоҳ таолони нусрати ила мусулмонлар доимо ғолиб келдилар. Салибни муқобилиға чиқғон “Ҳилол” ҳарби узун муддат давом этди. ??? у замондаги мусулмонларни ғайратларила фидокорлиғларила кофирларни бўйни ўралди, қўлиға қора рўмол ила асо тутди. Ислом нури ила бутун дунё равшан бўлди.

Тарихдан кейин кофирлар тинч турмадилар. Имперялизм янги-янги ўйинлар чикарди. Мусташриқлар, мисёнерлар етишдирдилар. Мусулмонларни ичиға рангоранг мисёнерлар киргуздилар. Дўхтурлари мисёнер, муҳандислар мисёнер, муаллимлар мисёнер, професорлар мисёнер, ҳокимлар мисёнер. Хулоса қилса, вазифа ва қайси идорада маъмур бўлғон бир кофир (ғайри муслим) муҳаққақ бир мисёнердур.

Мусташриқлар эса ушбу мисёнерликдан даража бадаража етишадурлар. Булар илмий хизматлари ила мумтоз мавқеларни ишғол қиладур. Қуръон карим оятларини таҳриф қилиш, таржималарда хато қилиш, тафсиру ҳадисларни муғолата қилиш, Ислом ҳуқуқлариға тил узатиш ва шунга ўхшаш қалъани ичидан бузадурғон вазифалар билан машғулдурлар. Аларни ўйнағон ўюнларини ўз фаслида баён қилинодир иншооллоҳ.

Насоролар имперялизм қувватига суяниб, папа бошда ўлароқ дунё папасларини тўплаб, иттифоқ ила ер юзидаги ҳамма кофирларга эъломнома тарқатдилар. Мазмуни: эй христиёнлар! Эй насоро миллати!

Огоҳ бўлунглар, Ислом исмида янгидан бир инқилоб дунёга туғулди. Бу инқилоб суръат ила Африқо ва Осиёга ёйилди. Ҳатто Оврупога қадар келиб ерлашди. Ислом динига мансуб бўлғон мусулмонлар бизни ҳокимиятимизни маҳв этди, паришон қилди. Билингларки, мусулмонлар ҳазрат Эсога душмандурлар, масиҳий динига мухолифдурлар. Мусулмонларни пайғамбари ҳазрат Муҳаммад алайҳис-саломни мақом ва мартабасини бизни ҳазрат Эсони мартабасидан юқори деб тонийдурлар. Ҳазрат Эсони таҳқир этадурлар. Даражасини тасғир этодурлар. Шул сабабли биз насоро давлатлари, насоро дин одамлари тўпландик. Ҳазрат Эсони тарафини тутиб масиҳий динининг ҳимоя қилиб усулмонлар билан ҳарб қилишга қарор бердук. Бу муҳораба аҳли салиб муҳорабасидур.

Эй христиёнлар! Ясуъ Масиҳга бўлғон эй насоро миллати! Билинглар, огоҳ бўлунглар, ҳар ким бу ҳарбга иштирок этса, ҳазрат Эсо андин рози бўладур. Ҳар қандай гуноҳи бўлса, афв қиладур, онадан туғқондек покиза бўлодур. Эсо ризоси учун, Эсо учун фидойи бўлса, майдонга чиқсун, мусулмонлар билан жанг қилсун, мусулмонлардин олинғон ўлжалар, ғаниматлар бўлса, олғон олғонники, деб парупоғондларини тугатдилар. Бу ташвиқот тарғиботни эшитгон кофирлар ҳаяжонга келди. Эркак хотун қўзғолди. Катта кичик ҳарбга ҳозирланди. Бундоқ хушхабарни муждани эшитгон қотиллар, фожирлар, фосиқлар, ўғрилар, қиморбозлар, ҳибсхонада ётган хабислар, одамхўрлар, бадмаошлар барчаси барчаси осонгина гуноҳларидан барий (покиза) бўлиш учун аскарликга ёзилиб, собиқаларини ва аввалги ифлос тарихларини пардапўш қилдилар.

Ниҳоят уруш бошланди. Бир тараф салиб (кофирлар) байроғила, яна бир тараф мусулмонлар (ҳилол) байроғила ҳарбга киришдилар. Муҳораба қизиди. Ҳарб узоқ давом этди. Натижада кофирлар 460 ҳийрий йилда фажиъ бир машкалда (шаклда) Қуддусни олдилар. Талон-тарож, қатли ом уч кеча-кундуз давом этди. Шул даражадаки, масжидларни шамъидонлари, қандилларини талаб, бўлаб олдилар. Аҳли салиб мусулмонларнинг эркак-хотун, ўғил-қиз, ёш-қари демасдан, ҳаммасини яксар ўлдирдилар. Ҳисоби юз мингдан ошди. Асирлар беҳисоб олинди. Масжидлар, маъбадлар вайрон. Ҳатто яҳудларни ҳовро (ибодатхоналари ёқилди). Тарихнинг шиддатлик кунларидан бири вуқуъга келди.

Бу фожеанинг интиқомини олиш учун мусулмонлардан турклар қасам ичдилар. Бор куч-қувватлари, ғайрат ва ҳимматлари соясида оз муддат ичиндаҳарб ҳозирликларини тамомлаб, салчуқ турклари бошда ўлароқ, Салоҳиддин Айюбий каби тарихда машҳур мужоҳидлар майдонда ўзини кўрсатди. У замоннинг мусулмонларини ғайрат ва басолатлари ила кофирларни уруб ўлдириб, суруб ўлдириб, ал-муқолаба билмисл қилиб, Оллоҳ таолони авни ва инояти ила Қуддус шаҳрини қайта бошдан мусулмонлар ишғол этдилар. Тарих ҳижрийнинг 583чи йили 27 ражаб куни қизил ой байроғи, Ислом байроғи, турк байроғи Қуддус шаҳрида, қалъа устида иҳтизоз этди (ҳилпиради). Бундан сўнгра империялизмни силоҳ қувватлариға, доҳийларини сиёсий ўюнлариға суёнгон папа ва дунё мусташриқларини, мисёнерларини кечалаб, кундузлаб мусулмонлар алайҳинда қилғон фитна, фасод ўюнларини ёзиб, мусулмонларни буларни дасисаларидин огоҳ қилиш каби бундоқ муқаддас ва оғир вазифалар ила машғул бўлишни ўз аҳлиға тофширамиз. Биз бўлсак, ўзимиз кўргон, билгон, жавру ситамларини, аччиғини татигон.

Аввалан, оқ ўрус дедигимиз чор русларни, сўнгра ани ҳақиқий вориси ўлан қизил рус, қизил империялизмни истибдодидан, тарихда мисли кўрулмағон раҳмсизлик қилғон зулминдан ва яна рус мусташриқларини рўлларидан, ватанимиз Туркистонимизни фалокат чуқуриға сурагон, асоратга гирифтор қилғон рус мисёнерларидан, рус мазолимидан баҳс этамиз, бу ҳақдагина қалам тебратамиз.

Сониян, Туркистонни машриқ тарафидан туркистонликларни кўксиға найзасини, бағриға ханжарини санчиб, зулм ва тааддийда бўлғон сариғ чин қоршисида билмуқолаба асрларча қатлу қитол этуб, ҳарб майдонида сабот кўрсатиб, ватанни мудофаа қилғон, гоҳ ғолиб, ғоҳ мағлуб бўлғон қаҳрамон паҳлавон йигитларимизни, ботир-шотир боболаримизни, қора хатолар ила найзалашиб, пичоқлашиб бир жонга бир жон бўлуб қилғон урушларини, мудофааларини миллатга, умматга, янги наслларга баён қиламиз. Унинг ташойиинда сариғ чиннинг миросхўри қизил чиннинг зулмларини, хиёнатларини, разолатларидан озроқ бўлсаму ёзиб келажак наслларни огоҳлашармоқчимиз. Тавфиқ Оллоҳдиндур.

Мустаид қил, йўқ эса лутфки, истеъдодим,
Санга кучликми вор, эй шоҳ карам мўътодим.

РУСЛАРНИ АСЛИ ВА НАСЛИ 

Мусулмонларни тараққий даври бошланиб, дунёни уч қитъасиға ҳокимияти ўринлашғондан кейин ер юзи қайси қитъасида бўлса бўлсун, мусулмонлар ила кофирлар оросида қонли муҳорабалар бошланди. Бу шиддатлик муҳорабалар тўхтамай давом этди. Масалан, Оврупо кофирлари ила араблар орасида Андалус ва уни атрофларида, турклар ила насоролар, туркларни яна бир тарафида турк-Москов оросида ора кунда олти мартаба уруш бўлаверди.

У жумладан руслар билан Туркистон мусулмонлари орасида Олтун Ўрда ила Москов оросида бошлонғон ҳарб хейли узоқ муддат давом этди. Мисолан, Қозон-Қрим мусулмонлари, бошқирдлар, нўғойлар, қафқос мусулмонлари бир тараф, у бир тарафда руслар бўлуб, муҳораба тўхтамади. Бу ҳақда муҳим воқеалардан намуна ўлароқ ёзишга бошлаш олдида анга муқаддима ўлароқ.

Аввалан, русларни ким эконлиғини, қайдан келиб чиқғонлиғини, аслини, наслини оздур, кўбдур ёзиб, муҳтарам уқувчиларни огоҳлантириш фойдалик кўрулди.

Русларни араблар, форслар, туркларга ўхшаш қадимий бир тарихи йўқдур. Руслар яқин замонда тонланғон шимол минтақасида совуқ иқлимни таъсири ила апти-башараси совуқ бир тиф ўлараф етушкон асловлардур.

Асловлар зироатни билмайдур. Саноатдан хабари йўқ, фақат балиқчи, овчи, қойиқчидурлар. Зироатни мўғуллардан ўргандилар. Сиёсий-идорий ҳукумат қуруш тарзларини обо аждодимиз турклардан ўргандилар. Русларни еттинчи милодий асргача сиёсий мавжудияти йўқ эди. Авваллари асловларда рус дегон бир исм йўқ эди. Бу исм фақат нурмонларни ишғолидан кейин пайдо бўлғондур. Нурмонлар ажратлик аскарларга “верег” (VEREG) дер эрдилар. Вереглар шимолга юриб асловларни итоатга килтурғон нурмонли гуруҳлар ҳам бу вереглар тоифасидан ўлдуғу ҳолда аларга руси дер эрдилар.

Бу рус (RUS) калимасини асли “RUSI”дур. Фин лисонидаги (RUOTSI)дан келфондур. Финлар Маллер (MAELLER) кўл соҳилиндаги усуйичлиларга “руси” (RUSI) ўлароқ кечкон сукардан рус (RUS) шаклина сутулғондур.

Аввалларда асловлар усуйичдан келғонларни булар руслар, деб рус исмила зикр қилур эрдилар. Сўнгралари нурмонлар ҳокимияти даврида бу исм умумлаштирилиб, замонла асловларни ҳам шомил қилуб яна ҳам кенгаймишдур. Бир муддат нурмонлар ва асловлар оросида исмда, феълда фарқ бўлса ҳам мурури замон ила бу фарқлар ўртадан кўтарилиб кетғондур. 

РУСЛАРНИ ФЕЪЛЛАРИ, ХУЙЛАРИ 

Нурмонларни истило даврида яшағон асловлар ғоятда ибтидоий турмушда эрдилар. Гаф ва сўзлари содда, ёзувлари йўқ, кўчуб юрадурғон бадавий ҳаётда яшар, бутга топинар бир ҳолда эрдилар. Ваҳший, қўпол мизожлик, ахлоқ деган бир нарса йўқ, агар меҳмон келса ўзида бир нарса йўқ эса, қўшниларидан ўғирлаб олурлар, бу ҳазлари ўз ораларида айб саналмас эрди.

Саловларда оилавий ришталар ниҳоятда заиф эди. Чашма бошиға сувга келғон қизларни олуб қочор эрдилар. Янги туғулгон қиз болаларини аксарият ўлдирур эрдилар. Оилавий турмуш оғирлиғига дучор бўлғонлар ичларидаги қари хотунларни ўлдирир эрдилар. Зотан, саловлар ичинда хотунлар бир сигир ҳолинда эдилар. Оилада давомли ҳаёт йўқ каби эди. Оилада бахт нима, саодат нима, билмаз эдилар. Ўрмонлардаги аччиғ-чучук, сассиғ гиёҳларни, эшак қулоғига ўхшаш ёввойи гиёҳларни ер эрдилар. Ўлукларини куйдуруб кулини тўплаб, маросим билан муносиб жойларга қўярдилар.

РУСЛАРНИ ОДАТЛАРИ ВА НОМУССИЗЛИКЛАРИ 

Рус воқеанависларидан “NESTOR”ни қовлиға кўра, силовларни масиҳий диниға сўқуш учун кўб заҳмат чиккон Ондарий исмида бир роҳиб силовларни ажойиб феъл-хуйларидан баҳс этодур. Замин мусоид бўлмағони учун ёзишни раво кўрмадук. Бовужуд он қизиқроқ воқеалардан бир-икки ҳикояни нақл қилишни зарарсиз кўрулди.

1) Русларни тарихан исбот вужуд қилғонларидан бошлаб княз деб шуҳратлари чиқди. Рус князларини машҳурларидан бири мудҳиш Ивандур. Бу мудҳиш Иванни ахлоқи тарафдан пастлиғи ҳам мудҳишдур, ажибдур. Масалан, бу Иванни онаси (ELENA) фоҳишаликда шуҳрати чиқди. Ошиқларидан биринжиси ва яхши кўрғони “Иван Фиёдаравич ила ошкор ишқбозликда давом этди. Шу даражадаки, мудҳиш Иван шарм қилмади. Аммо миллат ва давлат кишилари шарм қилдилар. Ошиқ ва маъшуқани эъдом этдилар, шармандаликға хотима бердилар.

2) Ивандин кейин келғон иккинчи Екатрина бўлса 64 уда (хона)сининг эшиклари бир-бириға тўғри очилғон 64 давлатни тарзидаги Ленинғроддан Нева дарёсила бориладурғон Детский Селодаги қасрини майдонида аскарларини кўрук қилур, намойишда салом бергон аскарлари тор шим кийгонлари бир қиёфада қўлида милтиқ саф дар саф турор эрдилар. Екатрина аскарларга кўз ташлар, қайси бир аскарни қаду қоматини ёқтирса, ўшал аскарни мўлжалга олуб, ёварлариға ишора ила кечалик зиёфатга даъват қилар, қаср ичида ҳафталарча у аскар ила базм қилар, айшу ишратдан сероб бўлғондин кейин у аскарни эъдом этар эди. Қайдоқ бўлса бўлсун, Екатринани сиёсий зафарлари тарихда собитдур. Аммо ғарлиғи ёзиб тугатилмас бир тарихдур.

3) Оқ ўрус дегон русларни охирги подшоҳлари иккинчи Николайни хотуни (қироличани) машҳур ўйнаши Распутинни сурати ва тарихни кўрсатишича ниҳоятда жисмлик, говдалик бир рус папасидур. Қиролича бу ошиқидан ҳеч айриломади. Николай ҳам ман қилмади ё қилолмади. Распутин исмли бу папас (пўп) маликани орзусиға кўра ҳар вақт қасрни орқа тарафидаги боғдан келур, боғга очилғон хос эшикдан кириб маликани омода қилғон меҳмонхонасиға хозир бўлур, ўшал ишратхонада айшу нўш давом этар. 1927м.да саёҳатим асносида бу жойларни сайр этконда Распутин билан малика (қиролича) Александра Фёдоровнани анвои расмларини кўрулғон эди. Бу ҳикоялар медалйўнни бир юзидур. Медалйўннинг иккинжи тарафиға боқилса буниси яна ҳам ажиброқдур.

Иккинжи Николайни маъшуқаси бордур. Маҳбуба маънода FEVARITKA дейиладур. У хотуннинг суратлари билан барча уйлар, ҳужралар ёсалмишдур. Бу хотун Николайни расмий ўйнаши (митраси)дур.

Русларни ахлоқсизликға оид ҳикоялари кўбдур. Бу қадари кофийдур. Сув дегонда дарёлар кўз олдида намудор бўлиши бадиҳийдур. Русларни бундоқ ёқимсиз, ҳаёсиз одатлари Масковни зотий васфларини исботи учун етарлик бўлса керак. Рус подшоҳларини оилавий турмуши бу даражада ночорлиғини билгон ўқувчилар бошқа рус тоифасини ахлоқ ва одобини шунга қиёс қилсунлар. Туркистонга маданият келтурдик, деб иддао қилғон рус оғобекларини яхши тонисунлар, яхши билсунлар. Русларнинг яқин тарихларидан бири аларда кўрулғон қон, ваҳшат ва зулмларини ирқий ва зотий майллариға атф қилинса еринда бўлодур.

 РАСПУТИННИНГ ОҚИБАТИ

Распутин бир папасдур, масиҳий динига хизмат қилодур. Пўпларни оиласи, авлоди бўлмайдур, ҳаётида уйланмайдур. Шундоқ пўплардан бири Распутиндур. Малика Александра Фёдоровна билан бўлғон алоқаларини, муносабатларини кўрғон, билғон давлат кишилари ҳазм қилолмадилар. Ниҳоят у ошиқни эъдоиға қарор бердилар. Княз Юсуфўфни раёсатида бир  қоч аслзодалар тўпланди. Кечалик бир зиёфатга даъватли бўлдилар. Распутин ҳам суҳбатга чақирилди. Суҳбатда Распутинга зиёдароқ ичириб маст қилдилар. Шу ҳолинда топпонча ила отиб ўлдирдилар. Ўлугини Нева дарёсиға ташладилар. Бундан хабардор бўлғон қиролича (малика) Распутинни ўлугини дарёдан чиқортди, қуруқлиқда қора туфроққа кўмдирди.

РУСЛАРДА ҲУКУМАТ ҚУРУЛУШИ:

Силовларни давлат шаклиға киргонлиғи князларнинг саъйу ҳаракатларила майдонга чиқғондур. Руслар ҳукумат идора ишларини бироз йўлға қўйғондан кейин князларни ерида тсар (TSAR) чор калималарини қўлладилар. Бу тсар калимаси румонинг машҳур императури Сезарни исмидан олиниб, Москов лаҳжасила тсар шаклина қўюлғон имперотур маъносидадур.

Зикри кечкон сифатларила руслар ўзларини бироз тутиб олғондан кейин ҳамма ғайратларини харжлаб:

Аввалан, Киеф шаҳрини, сўнгра Новгород шаҳрини қурдилар. Рус тарихчиси Несторни айтгонидек, русларни исбот вужуд қилғон тарихлари сана (862)м.дур. Русларнинг насоро динининг қабул қилғон тарихлари (сана 980)м.да Владимир тарафиндан расмий ўлароқ юзага чиқмишдур.

МУСО ТУРКИСТОНИЙ

(Давоми бор)