O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Улуғ Туркистон фожеаси: 5-бўлим

Улуғ Туркистон фожеаси: 5-бўлим
26 views
06 July 2013 - 16:52

СОҲИБ КИРОЙХОННИНГ МОСКОВГА ШИДДАТЛИК ҲУЖУМИ 

i1541м.да Қрим хонларидан Соҳиб Киройхон Тунанҳари (Ростоф – Дун) дарёсини кечиб ўтди. Сўнгра Московга ҳужум бошлади. Ҳужуми хейли шиддатлик бўлди. Руслар муқобаладан ожиз қолдилар. Москов князи Иван ва биродари Юрий умидсизландилар.

Ўн ёшиндаги подшоҳ Иван душманнинг бундоқ ҳужуми қаршисинда шошиб қолди ака-ука шаҳарни ташлаб қочишга ҳаракатда бўлдилар. Бутхонага кириб йиғи ва зори қилдилар. Халқ ҳам подшоҳлариға қўшулуб йиғладилар. Зору ниёзда бўлиндилар.

Мусулмон аскарларнинг зарбасиға тоқат келтуромағон миллат саросимада қолди. Халқ-да ҳаяжонга келди. Бу ҳолни кўрғон давлат кишилари тўпландилар. Машварат қилдилар. Икки киши аскарий қўмондонлиғнинг аҳдасиға олдилар. Ҳаммалари иттифоқлашиб, подшоҳни ҳузурида бир мажлисда бўлиндилар. Аҳли мажлис катта-кичик барча бир овоздан, эй подшоҳимиз, сиз Московдан қочманг, хорижға чиқманг, Москов бўлса авлиёларнинг руҳлари ҳурматидан маҳфуздур, ҳаммамиз фидокормиз, то тирикмиз, танда жонимиз бор, сизга зарар еткурмаймиз, ҳаммамиз қурбонмиз, деб аҳду паймон қилдилар. Йиғи-зори бошланди. Пўплар олдида, қўмондонлар ва бошқалар орқада ҳаммалари бутхонага кирдилар. Марям онани муқаддас сурати ва ҳайкали қоршисинда эгилдилар. Зор-ниёзда бўлиндилар, дуо қилди, йиғладилар.

Дуоларининг маолан таржимаси будур: Эй Худоё, вақтила обо ва аждодимизни Амир Темурни қаҳридан қутқозғондек бизларни ҳам ушбу билан қутқозғил.

Чунки аҳоли ва раиятларимиз биздан мадад тилаб ёрдамларимизга мунтазирдурлар.

Руслар бутхонада олиҳаларидан нажот тилаб, тазарру билан дуо қилиб турғонда баъзи донолари Соҳиб Киройхон билан сулҳ, музокараларини юргузуб турғон эрдилар. Дуолари битар-битмаз мусолаҳа ҳам икки тарафни ризо ва рағбати ила тамомланди. Соҳиб Киройхон қаноат қилғудек хирожни руслар тофширдилар. Соҳиб Киройхон муҳосара қилуб турғон аскарларини тўплаб, Қримга қайтди. Москов ҳам ором ва очиқ ҳавода нафас олишға бошлади.

ЎРУС КЕЛДИ – У РУС 

Ривоятлар, воқеалар, ҳодисалар кўбдур, беҳисобдур. Хулосаси, узун замонлар руслар бир тараф, мусулмонлар бир тараф давомлик муҳораба ила машғул бўлдилар. Москов асрларча мусулмонлар (Олтун Ўрда)нинг, Оқ Ўрданинг ҳужумиға маъруз қолди. Каррот маррот муҳосарада қолди. Москов ила Қрим хонлари бошқирд татар мусулмонлари оросида асрларча жангу жидол давом этди.

Мурури замон ила хоқон Амир Темур дорулбақога риҳлат қилди. Ўрнини босгонлар Темурдек мазбут иш қилолмадилар. Амир Темурдаги шижоат, басолат, диёнат, ғайрат бошқаларда кўрулмади. Мусулмаонларни бир тарафдан шохи синди. Аввалги тараққийлар, тақаддумлар эмди таданнийга, таназзулга юз тутди. Хона жанглининг касофатидинму, иттифоқсизликдинму, иродатуллоҳ шундоқ тааллуқ тофкон десокму, қисса шулки, 1552м.да Қозон шаҳри душман қўлиға тушди. Бу тарихдин бошлаб руслар ғолиб бўла бошладилар. Қозон шаҳри ва тобелари кеткондан беш йил сўнгра Бошқирдистон ҳам қўлдан кетди. Оҳиста-оҳиста руслар мусулмон ўлкалариға кира бошлади. Бу орада Қрим каффа кетди. 1735 Ўринбурғ қўлдан кетди.

Бундан сўнгра русларни ҳадафи фақат Туркистонгина бўлуб, тўрт кўзи Туркистон бўлиб қолди.

Руслар ила мусулмонлар орасида ал-муқобала бил-мисл шаклинда юз йиллаб, асрларча давом эткон муҳорабаларни оқибати Туркистоннинг шимолий дарвозасида (ҳудудда) воқе бўлғон охирги уруш майдонида Худоёрхон қўмондони Алимқулни шаҳодатидан кейин руслар:

1865м.да Тошкандга оёқ босдилар.

1875м.да Фарғона хонлиғининг пойтахти Хўқанд шаҳрини олдилар.

1885м.да Урганж хонлиғи Хоразмни забт этдилар (бошқача ривоят ҳам бор)

1868м.да Зирабулоқ муоҳадасига кўра, Бухоро хонлиғининг худ мухторлиғини тониб, дохилий истиқлолиға эътироф ила Амир Музаффарни хон тайин қилуб, бир мунча шарт ичинда Московни ҳимоясида қолдирилди. Шунинг билан Бухоро хонлиғига ҳам хотима берилди. Бу тарихдан кейин руслар Туркистонга ҳоким бўлғонларини эълон этдилар.

АСБОБИ СУҚУТ 

Туркистоннинг қўлдан чиқиб кетиши арафасида асбоби таназзул зоҳир бўла бошлади. Чунончи, ўзаро жанг, ўртадаги ихтилоф, ихтилоллар натижасида туғулгон ифтироқ, бир тарафдан иқтисод тасири, яна бир тарафдан давлат воридотининг озлиғи, ердан чиқғон ҳосилнинг кифоятсизлиғи, мустаъмаралардан келадурғон бож, хирожларнинг кундан кунга озайиши, тижоратнинг касодлиғи сабабли гўмракий божхона даромадларининг нуқсони ва ғойруҳу ва ғойруҳу.

Мусулмонларнинг гирифтор бўлғон бу ҳолларидан онан фонан (дарҳол) огоҳланиб, хабардор бўлуб турғон душман фурсатдан фойдаланди. Бор қуввати ила, барча қуввати ила Туркистонга солдирди, урушди.

Руслар Фарғонага келуб, Хўқандни, Марғилонни олғон кунларинда Андижон халқи тўпланиб, қози Асрор бошда ўлароқ жону дилдан фидо бўлуб, мудофаага ҳозирлик кўрдилар. Юртимизга ўрус аёғини бостурмаймиз, жонга жон, қонга қон, деб русларни босиб келадурғон йўллариға сад қилуб йўлини тўсдилар, чим босдилар. Руслар чим саддидан ошиб ўтолмадилар. Чунки қаҳрамонлар, паҳлавонлар йўл бермади. Руслардан кўб аскар ҳалок, нобуд бўлуб, қирилди. Руслар ночор ҳийлага бош урдилар.

Қозоқлардан Бойтурсун қозоқни тофдилар. Унинг воситасила Орзуқулбекни қўлға олдилар. Бу икки сотилғон раҳбарлар русларни от чиқмас йўли билан айлантириб, шаҳар ичиға келтириб Култепа дегон жойдан чиқариб қўйдилар. Чим босилиб, масад қилинғон мудофаа хати жой жойинда қолаверди. Шундоқ қилиб, Андижон шаҳри ҳам қўлдан кетди.

ИСТИЛО ДАВРИ 

Руслар турлик йўллар билан ватанга (Туркистонга) истило этди. Оҳиста-оҳиста тилга истило, сўнгра динга ҳужум қилишга бошладилар. Аввалларда янги кўза суви тоза дегондек, ҳар бир тўғрида халқға кенгчилик кўрсатилди. Чунончи, тижорат сарбаст, йўллар тузатилди, темир йўли ва бошқа йўллар тузатилди, халқни Москов тижорати ила машғул қилди. Бир тарафдан пахтачилик ишиға ривож берди. Пахта яксиюнчилиги тараққий қилди. Хулоса, руслар ўзиға тинч, дасти дароз кишиларни қўлға олуб, аларнинг воситаларила деҳқонлардан лойиқила фойдаланиш, ишчини ишхоналарга боғлаш, халқни ҳукуматга боғлаш сиёсатларнини тутдилар. Бу ишларни кўброқ банк ва ширкатлар орқали амалга оширди.

Банклар рибога пул берди. PRATSENT усулиға боғлади.

Оқ вексилга имзо қилиш ривож бўлди. Хусусан, пахта эккан деҳқонлар қарзга ботди. Пахта учун қилғон меҳнат, машаққатлариға лойиқ роҳат кўрмадилар. Ширкатлар ва банкларнинг қурғон низомлари натижа эътибоила русларни, Московни фойдасиға бўлди. Русларни Туркистонга биз маданият келтирдик, Туркистонни обод қилдик, дегон иддаолари бўш сўздан иборат бўлуб қолди. Пахтага пул берадурғон доираларни машҳурларидан бири пахта зовудларидур.

Зоҳирда тўғрига ўхшаб кўринади. Ширкатлар очиқ, тижорат бардавом, бонкалар халқга қарзга, бунакға пул берди. Аммо юзга мунча, деб оладурғон рибоси (судхўрлиғи) бор. Бу низомлар аксариятнинг зарариға чиқди. Халқ фақирлашди, синди-синди кўпайди. Хулоса, ҳамма иш бонканинг ва ширкатларнинг фойдасиға ҳал бўлди. Масалан:

Бир кишининг банкдан 1000 минг сўм қарзи бор. Вақтида тўлаёлмади. Ҳафталик, ойлик ўсган суди (рибо)си билан у қарз (3000) сўм бўлғонлиғи, у бечора қарздор вафот қилуб, ворислари тўлаёлмай, ниҳоят ҳовли жойлари, боғлари, бўстонлари сотиладур, пули бонкага тўланадур. Бу ишларнинг айб бўлмай, элда-юртда одатланиб, қонунлашиб қолғони маълумдур. Ер ва сувларни, ғайри манқул (кўчмас мулк) нарсаларни ғосбан сотиб, бонканинг ноно руснинг ҳақларини тофшириш учун Русиянинг қонуни ижобий махсус бир идора бордур. Исми “Танфиз идораси”, деб таржима қилинса, фано ўлмаз SUDEBNI ISPALNITEL дегон раҳмсиз бир доирадур.

Мақомга муносиб пахтадан аламзада бўлғон қарздор бўлуб тўлаёлмай бечора деҳқонлар заминдорлар ҳақида сўзлағон ашъоридан намуналар:

Пахтани кўб экишиб, чиқди аларнинг пахтаси,

Гар эгар солдирмаса, бошида вексил нуқтаси.

Пахтага пул чиқса, мардум оч бўридек чопар,

Беришин фикр айламай Пишпек, Тўқмоқға қочар.

Бу мавзу ила алоқадор бўлғон дўхтур Тоҳир Шокиралибекни 1934м.да Берлинда босилғон “Туркистон пахта хўжалиғи” исмдаги китобининг 122чи саҳифасини айнан кўчириб, муҳтарам ўқувчилар диққатиға тақдимни фойдалик кўрулди:

Шу нуқтада ёш бола экон. Фарғонали бир пахтачи деҳқондан ўз қарзи устида эшитдикларимни нақл этмасдан кечолмайман. Марғилоннинг Яккатут дегон қишлоғидан бўлғон бу киши бир кун бизга келуб, отам билан сўзлашиб ўтурор эди. Ман-да у ерда бир иш билан машғул эдим. Мусоҳаба у кишининг ўз ишларига келди. Ҳеч укмодиғиндин шикоят этди. Сабабини сўроғонда бир пахтачининг исмини сўйлаб, мана бу кишидан бир неча йил аввал бу қадар пул қарз олғон эрдим. У замондан бери бергон пулларимни ҳисобласам, қарзимни икки мислидан ортиқ пул тўлагонман. Фақат хўжайиннинг дафтариға қоросангиз, қарзим эскисидан юз сўм қадар ортмишдур. Эмди биз қойдоқ қилиб укғормиз (ўнгланамиз), деди.

Ва яна айн ерда ёзодур: Туркистон деҳқонларининг давлат бонкасидан ва бошқа бонқолардан бўлғон қарзи 1912м.да156 712 000 сўм олтун бўлиб, мазкурдан Фарғона деҳқонларини ҳиссасиға тушкони 51% яъни, 80 797 000 сўм олтундур.

Туркистон пахтаси учун Московдан пул келодур. Тўғридур. Аммо руслар пахта учун келғон пулларни турлик-турлик йўллар билан қойтариб Московга олуб кетадур. Масалан, ўт ароба, оташ ароба, шайтон ароба, от аробаси (пойтун, дилижон ва бошқа ўюн йўллари ила. От ўюни картина (синама) эликтирик ва асбоблари, тилифун ва олатлари, чой, шакр, газлама, идиш-тобақлар, иморат асбоблари, зироат заруратлари, саноат мошиналари, маориф эҳтиёжлари ва шуларга ўхшаш зарурий ашёларни Русиядан келтуруб, Туркистонга ёғдириб, ҳам пахтани пулини сўруб олодур, ҳам миллатдаги мавжуд бойлиғни шимириб олодурғон бўлди. Булар етмас эмиш-да, ичкилик, қимор, фуҳуш, судхўрлик йўллари билан халқни бисотида бор нарсаларини шилиб олодурғон бўлди.

Инсонларни ҳаётида эҳтиёжи тушадурғон зарурий асбоб ва ашё ва зийнат нарсаларини бошқа давлатлардан келтиришни манъ қилди. Қўшни давлатлардан Эрон, Афғонистон, Ҳиндистондан, Чин (Хитой)дан келтиришга тўсқунлик берди. Фақат ҳамма нарсани руслар Русиядан келтириб, пахта ва бошқа маъдан пулларини ўзи қайтаруб олуб, истеъморда ҳеч қусур қилмас бўлди. Бунинг устиға Туркистонда камёфт бир нав мивалар, гулларни Русиядан келтуруб, бизларга сотуб, қўлимизда ва сандуқларимиздаги нақдиналаримизни шупуруб олодурғон бўлди. Яна Туркистон киройга маданият келтирдик, тараққийсиға сабаб бўлдик, деб қилғон иддаолари ошуқча бўлди.

Русларнинг мулойим сиёсатларидан бир намуна: Руслар халқимизни сиёсат ила доғлаб турор экон, яна бир тарафда волийлар, ҳокимлар халқни жалб қилмоқ қасдила юмушоқ сиёсатни қўлдан бермас эрдилар. Масалан, Тошканддаги генирол губернатўр оқ подшоҳнинг Туркистондаги ҳашамат ва салтанатини тамсил этаркан, алардан баъзилари, Чернаюф, сариғ соқол Иваноф, Курапаткингаўхшағонлари мулойим сиёсатлари билан халқни ёғлаб, ўзлариға ром қилодурғон йўлларга бош урар эрдилар. Чунончи, обрўлик, шарафлик юртнинг катталарини зиёфатлариға келиб, урф-одатимизча кўрфа-тўшакда ўлтуруб, суҳбат қилар, емак, ичмак-да ерли усулиға тобе бўлуб, бетакаллуф ҳийлик ила аҳолини овлар эдилар.

РУСЛАРНИНГ ИДДАОЛАРИ 

Руслар Туркистонга келуб, яхши томир отиб, ўринлашгондин кейин қилғон ташвиқотлари Туркистонни қора чироғлари, жин чироғлари ўрнида фонарлар кетирдик, мум шамъларини бадалида эликтириклар келтирдик, бўз хом ўрниға читлар, батислар, чакманликлар ериға мовут-юн газламалар келтирдик, чарх, чиғириқ, жавозлар ўрниға мошиналар келди, тегирмонгача мошиналашди, тўқума фабрикалар турли мошиналар ила халқ рафоҳ ва саодатга эришди, деб парупоғонда қилодурғон бўлдилар.

Дуруст, руслар қўлила турлик зовудлар қурулди эса, ҳар хил ширкатлар, чунончи, Кузнитсўф, Прахроф, Гумбур (GUBNER) каби ширкатлар қурулса, темир йўллар узоқ масофаларга қадар тамдид этди эса, бунда сўз йўқ. Буларнинг вужуди Туркистоннинг бойлиғини сўруш учун, маъданларини осонлик билан Московга жўнатиш учун бир василадур. Лазуманда рус аскарларини миштоблик Туркистонни бир бошдин яна бир бошиға еткузуш учун фақат, фақат русларни истиротижий (савқул-жайш) манфаати учун бўлғон плон (режа)дур.

Қурулғон ширкатлар қўлиладурки, Туркистоннинг пахтаси, ифаклари, олтун конлари, маъданлари, петрул-урониюмлари тамомила русларнинг тегирмониға оқторилди.

РУСЛАРНИНГ КЎЧИРМА СИЁСАТИ

Руслар Туркистонға ерлашғонларидан кейин туткон сиёсатлари ижобиё Укройинодан қофила-қофила рус деҳқонлари, мужикларни, хохолларни келтиришға бошлади. Мужикларнинг ифлосликларила, кўтак аробалари, узун-узун ўроқлари бошда ўлароқ, пода-пода тўнғузлари Туркистонлиларга жуда ҳам оғир келди.

Мужиклар Фарғонанинг энг сувлик, унум ерларига жойлашдилар. Андижон музофотига тобе Жалолободнинг уст тарафлари, Ўзганд тобелари, Қуршоб, Кампиробод атрофларига ерлашдилар. Дахи Искобилўф (сим) атрофида рус мужиклари ўринлашдирлари хусусан, Қозоғистоннинг унумлик жойлариға русларни милюнлаб ўринлашдирилди.

Булар етмаз эмиш-да, бошқа тарафдан маъқул йўллар билан диндошмиз, ирқдошмиз нўғой, татарларни турли баҳоналар ила Туркистонга ёғдирди. Буларнинг аксарияси ўқуғон кишидурлар. Алар ишхоналарга, ёзувхоналарга, идораларга, пахта зовудларига баъзилари котиб ва баъзилари тилмоч, муаллим, тарозубон ва турлик-турлик вазифа ила ўринлашдилар.

Буларнинг таърифи мухтасар этилғонда ўқутуб, одатландириб етишдирилғон мустаъмара ҳаётиға, сиёсатиға рози қилуб тарбиялангон қўлбола қулбаччаларидур (маъмурлардур). Булардан бошқа татарлардан келтирғон аскарларнинг Туркистонда уйланиб, жойланиб ерлик, сувлик бўлишлариға, ерликлар ила бир тигизда бўлишлариға Московнинг мусоадаси бўлди.

Шул усул илаки, Туркистон генирол губернотўри Московдин чиқорилғон қонун (закун)га риоят қилмаслик ҳаққининг ҳоизидур. Бу киши ярим пошшодур. Туркистонга фармонфармодур. Шунинг учун Московга борғон дод-фарёд шикоятлари эшитилмойдур.

Ҳийлакор руслар татар қардошларимизни Туркистондагина эмас, Русия-Чин ҳарбида ва ҳам Русия-Жопўния ҳарбида аввалги сафларда урушдирди. Татар аскарлари пешжангликларила, қаҳрамонликларила ўзларини кўрсаткондур. Чунки, аслан Чингизхонга мансуб бир қавмдурлар.

МУСО ТУРКИСТОНИЙ

(Давоми бор)