O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Улуғ Туркистон фожеаси: 6-бўлим

Улуғ Туркистон фожеаси: 6-бўлим
24 views
13 July 2013 - 10:09

МУҲТАРАМ ЎҚУВЧИЛАРИМИЗГА ТАРИХИЙ БИР ҲИКОЯ, ТАРИХИЙ БИР ШОҲИД 

iОниқарангки, Московдаги сафирий генирол Али Фуод пошшо (GEBESOY) “Москов хотиралари” исмлик асаринда 194чи саҳифада Tatarlara gelence фаслинда ёзодур:

Фақат на ёзиқки, истиқлол амаллари (орзу-умидлари) қолмамишди. Русия дохилиндаги унсурлардан болшевиклига энг чўқ хизмат эдан ўнлар ўлмишларди. Совет идораси эски Русия дохил ва хорижиндаги мусулмонлари ўнларла қозонмак ва идора этмак истамишларди.

Ва яна дўхтур Ризо Нурҳаёт “Ва хотиротим” китобида айтадурки, татарларки, бир қисми болшевик ўлмиш. Русларки, олтидар бу миллат тарихларининг шонли замонларинда олон ахлоқ бузуқлиғи ичиндадир, руслар олат ўлурлар. Туркистон туркларини излол (адаштириш) учун руслар бу татарлари қўлланиюрлар. Татарларки, бир қисми эса диндор ва миллатчи руслари суюрлар.

МАОРИФ

Туркистонликлар маорифга муҳтож, маорифга ташна, асрий улум ва фунунларни ўз тилларида ўргонишни ҳақли ўлароқ истайдур. Лекин рус истибдоди бунга йўл бермайдур.

Руслар эса ҳар қандай илмни русча ўлароқ, рус лисонида ўргатишни ва русчага ҳаср қилиш билан маориф ишларини итлоқила шу равишда юрутодур.

Русларнинг қоидалари:

  1. Ибтидоий мактаб русчадур. Ўқувчилар русча ўқийдур.Руско туземний школ (RUSKO TUZEMNI SHKOL)
  2. Ўрта мактаб русчадур. (VISE NAGALNAYE UGILISGE).

Бу мактабнинг талабалари 400га болиғ талабасидан 2 мусулмон толиб бор эди. Бири Андижондин, яна бири Ўшдин. Бу марҳаладан кейин ўқувчининг миқдороти фақат инспектўр ва директорнинг ихтиёридадур.

Ўқувчи маълумотини ортдириш учун гимназияга ёхуд Тошканддаги семинарияга, Петрбурғдаги академияга жойланиши мисёнерларнинг қўлидадур.

Илм таҳсили учун хорижга чиқишга изн йўқ. Диний бўлсун, фанний бўлсун, ҳар қандай илм ўқувчилар Русияни дохилида илм ўқуйдур. Буни Масков ва Петрбурғ таъйин этодур. Аммо нўғойлардан Мисрда, Ҳижозда таҳсил кўрғон олимлар чиқди эса-да, жуда ҳам нодирдур. Бормоқ ҳисоблари кифоят қилодурғон даражададур. Бизни Туркистондан хорижий таҳсил кўргон фалоний деб зкр қилишга ҳеч рақам йўқдур.

ТИЛГА ИСТИЛО 

  1. Мусулмонлар ўлтурғон шаҳарларда қанча даҳа бўлса, ҳар даҳада бир рус мактаби бўлодур. Нафақаси давлатга оиддур.
  2. Русча мактаб очилмоғон жойларда мусулмонларнинг масжид солиш, мадраса қилишлари мамнуъдир.
  3. Мусулмон мударрисларнинг, муаллимлар ва иммларнинг ва бошқа диний хизматчиларнинг русчани яхши билишлари шартдур.
  4. Аҳоли тарафиндан очилгон диний мактабларни нафақаси халқга оиддур. Русча таълим кўрмагон болалар бундоқ исломий мактабларда ўқуш ҳаққидан маҳрумдурлар.
  5. Ерлилар тарафидан русча мактаб очилгон тақдирда муаллимнинг маоши давлатга оид бўлуб, бошқа нафақалари, масрафлари бонийларнинг гарданиғадур.

Юқоридаги шартларни таҳаққуқ этуб-этмаслиги туғролик мисёнерларнинг фаолияти собитдур. Мисёнерлар, маориф назорати, пўлис идораси, ҳаммалари бир кишидур. Гарчи идоралари бошқа, исмлари бошқадур, аммо онан вазифалари бирдур, мисёнерликга хизматдир.

Зикр қилинғон турлик шартлар ила очилгон мактабларни давомлик суратда контрўл қилиш (суруштириш) ўзи мисёнер вазифаси, инспектўр бўлғонларнинг ҳаққидур.

Тафтишнинг кайфияти: Зикри кечкон русча мактабларда фақат русча ўқулурму ёхуд бошқа илм ҳам ўқулурму? Муаллимлар мусулмон руҳонийларидинму, рус руҳонийларидинму? Мактаблар ҳар даҳадаму, баъзи даҳадаму? Очилгон мактабдаги болалар ўқушга мажбурмулар, ихтиёрликмулар? Талабаларнинг равийяси русларнинг маориф низомиға мувофиқму, йўқму? Дарсни ўқулуши маорифнинг лойиҳасиға мутобиқму? Ва шунга ўхшаш баҳслар, саволлар давомлик суратда бўлиб туродур.

МАОРИФ НАЗОРАТИДАН ЧИҚҒОН ЯНГИ ФАРМОНЛАРДАН ЕРИ 

  • Ибтидоий мактабнинг муаллимлари ерлик тилни яхши билгон бир ўрусдан бўлодур. Ҳар қачон ерлилардан русчани яхши билгон бири чиқса, рус муаллимининг ўрниға эга бўлодур. Ўрнини тута биладир.
  • Ерлиларни болалари русча ибтидоий мактабга қайдсиз-шартсиз олиноверадур. Нафақалари ҳам давлатга оиддур. Ва лекин ўрта мактаб, олий мактабларга қабули учун рус луғатини яхши билиши шартдур. Буларни нафақалари талабанинг валийлариға оиддур. Ёхуд мусулмонларнинг буджасидан тўланодур.
  • Ғисоб илмини ўқуш-ўрганиш ҳар бир мактаб талабасиға зарурийдур. Бу илмни бир ўрус ҳисоб муаллимидан рус тилида ўқуб ўргонодур. Ҳар қачон русчани мукаммал билиб, ҳисоб илмини ҳам яхши ўргонгон бир ерли чиқорса, талабалар бу мусулмон муаллимда ҳисобнинг қоидаларини русча ўргонодурлар.
  • Ислом динига мансуб ерли мактаб талабаларидан ҳеч кимсани русча мактабга қабул қилинмайдур, қатъийян мамнуъдур.
  • Русча мактабларни зиёрат қилувчиларга дарс вақтларида, муаллимнинг ёхуд нозирнинг тафоқати билан мактабни ва талабаларни кўруш учун монеълик йўқтур.
  • Русча мактаб очилмоғон бир маҳаллада мусулмонлар тарафидан исломий мадраса ё мактаб солишға изн йўқдур. Мабодо бу солинодурғон мактабда русча ўқутилодур, деб рухсат олинғон бўлса, майли шунда ҳам мактабнинг нафақасини аҳоли таъмин этодур, дегон шарт рухсатномада ёзилғон бўлса. Аммо ижозат қонунан фақат ночолний нородний училишчанинг инспектўридан олинодур.

Азиз, муҳтарам ўқувчиларимизга арз ўлинурки, булардан бошқа ажойиб шартлар бордур. Агар ёзилса, бешак аларни муртадлар мактаби, кофирлар, фожирлар мактаби, дегойсиз. Бу мактабни тамомлаб, шаҳодатнома қандай бўлса бўлсун, имтиҳондан кейин ўқувчиға, фалоний русчани биладур, ўқуш-ёзишга моҳир, илми ҳисобнинг қоидаларига олим, дегон шаҳодатнома берилодур.

Бундоқ шаҳодатномага соҳиб бўлғон мусулмонлар фақат диний вазифаларга таъйинланадурлар, идора ишларидан маҳрумдурлар.

Шаҳодатномадан бошқа бу талаба русларни яхши кўрадур, танассур (кофир бўлиш)га мойил, келажакда бу ўқувчининг насоро динига киришига умид бор, дегон мисёнерларнинг ҳам ўзаро рамз ва ишорати шаҳодатномада бир аломати бўлиши керакдур.

Маълумимиздурки, мактабда ўқуш даврида имтиҳон вақтларида ва бошқа муносиб фурсатларда мисёнерлар ўқувчиларни ўзлариға ром қилиш учун доимий суратда махфий ва ошкор фаолиятларида бардавомдурлар.

Жаноб Ҳақ Ўзи ҳидоят берсун. Барча мусулмонларни ўшандоқ мисёнерларнинг шарридан соқлосун. Талабаларимизни Ислом динида поидор қилсун. Омин.

Замон-замон ўрус замони келди. Русча ўқуш ва ўқутуш ривож бўлди. Ҳар фўл ила рус култури, рус тилини ўқушга, ўргонишга мусулмонларни қизиқтирилди. Бу ҳақда расмий буйруқлар, турли ташвиқ, тарғиблар зиёдалашди.

Русча билғонларнинг имтиёзи бўлди. Расмий тил, давлат тили русча бўлғони учун халқни идоравий муомалаларининг русча бўлиши мажбурий эди. Биноан алайҳ халқ чор-ночор қозоқдур, нўғойдур, таржимонларнинг воситаларила ишларини кўрур эрдилар. Таржимонлар ҳам раҳмсизлик билан элни сўрур, бир аризани ёзиш ё таржима қилиш учун ўн сўм олурдилар.

ЛИСОН

Ислом назарида ажнабий лисонни ўрганишга монеъ йўқдир. Фақат уни ўрганишнинг усули ва тартиби бордур.

Асри саодатда душманларни тилларини ўрганишга маъмур бўлғонлар, ўргонгон саҳобалар бордур. Аммо аларни тарзи бошқача эди. Алар ўз рағбатларича душманнинг макридан амин бўлиш учун ўргандилар. Замонасига кўра, форсий, яҳудий (иброний), юноний, ажамий, ҳиндий, сарёний тилларини ўқуб ўргонгон эдилар.

Аммо руслар бўлса, лисонларини имперялизм сиёсатига уйғунлаштириш учун, тилга, луғатга истило этмак учун, мусулмонларни руслашдириш учун, ўз лисонларини йўқотиб, рус луғати, рус тили билан сўзлашсунлар учун руслар ўз усулларила мажбурий суратда ўргатдилар.

Бизга лозимлиғи ўз орзумиз ила, ўз нафақамиз ила ўқушимиз керак эди, керакдур. Ва яна эътиқодимизга халал етмайдурғон бир тарзда ўрганишимиз керакдур. Хулоса шулки, кофирларнинг лисонларини ўрганишдан мақсад фақат Ислом динига, азиз ватанга фойда еткузуш, мусулмонларни фойдасиға хизмат қилиш, Ислом давлати, Ислом сиёсатини маҳкамлаш учун ўқуш-ўрганиш керакдур. Дахи мусташриқларнинг Исломни зарариға ёзғон асарларини ўқуб, таҳриф қилғон хатоларини топиб, мусулмон қардошларга билдириш, кофирларнинг илмий, адабий йўлдан қилғон ҳужумларини рад қилиш учун шунинг билан кофирлар ила баробар қаламий жиҳод қилишдур. Акс ҳолда натижаси ҳам аксича бўлодур.

НАСРОНИЙЛАШДИРИШ СИЁСАТИ

СЎНГ АСРЛАРДА РУСЛАРНИ Қозонда, Қримда, Ўринбурғда ва бошқа жойларда таъсис қилғон тарсихун-насронийя (насронийликни мустаҳкамлаш) идорасининг лоиҳаларини Туркистонда ҳам амалга оширишга бошланди. Ҳар ерда новокришчанская контўра яъни, янги насронийлар идораси NOVO KRESGENSKAYA KONTORA маҳкаматун-насронийятил-жадидати исмида бир маҳкама қурулди.

Бу маҳкама, аввалан, йигирма адад хатиб, нотиқ етишдириб, аларни мусулмонлар ичида ташвиқот қилиш билан вазифаландирди. Бу нотиқлар шаҳар ва қишлоқларда, раста ва бозорларда, маҳалла кўйларда айланиб юриб, ваъз қиладурлар. Мусулмонларни насроний қилишга уринадурлар, тарғиб қиладурлар. Насроний бўлғонларга мукофотлар ваъда қиладурлар. Масалан, Ислом динидан чиқуб, христиён динига киргон кишилар нолўг (олиғ-солиғ)дан муоф (озод) бўлодур, идораларга вазифага осонлик билан қабул қилинодур.

Турлик-турлик имтиёзларга соҳиб бўлодур. Давлатнинг илтифотиға мазҳар бўлодур. Ва шунга ўхшаш одамларни қизиқдирадурғон сўз қилодурлар.

Янги насронийлар идорасини 11чи сентябр 1740 тарихли чиқорғон буйруғи 23 моддадан иборат бўлуб, мажбурий суратда амалга оширилди. Бу тарихдан бир йил ўтконда тоторлардан Ислом динидан чиқуб, насроний бўлғонларнинг ҳисоби 17362га етди. Булардан жону диллари билан кофир бўлғонлари идорадан нишон олдилар. Буларнинг адади 7480га.

Бир мисёнернинг қавлича 1749 йилдаги иҳсоийя бўюнча зўрлаб масиҳийлаштирилғонлар турли қавмлардан эркак ва хотун ўлароқ 217 258га борди.

Руслар масиҳийлаштириш сиёсатида кўб шиддат қилдилар. Иккинчи Екатрина даври 1762м.дан кейин Александр, Иккинчи Александр, Учинчи Александрлар тахтнишин бўлдилар. Буларнинг бири ўлса, бошқаси ўрун босодур. Қонунлари ўшал қонундур. Мисёнерлар мусташриқлар қўлила идора қилинодур.

Бу тарихларда BRATSTVO SVIYATAY GORI жамъийяту улил-ғуро, деб бир жамият қурулди. Бу даврда руслашғонларнинг ҳисоби 28176дан ошди.

Иккинчи Николайни даврида русларни насронийлаштириш сиёсати хейли шиддатланғон эди. Чунончи, русча мактабларни кўпайтириш, халқни русча ўқушға мажбур қилиш, русча билмагон домлаларни диний вазифага олмаслиғ, кичик шаҳарларда ва қишлоқларда икки тил (русча – мусулмонча)да, аммо янги шаҳарларда фақат русча ўқулушига фармонлар чиқди.

Халқни насроний қилиш учун мисёнерлар кечалаб-кундузлаб чолишодурлар, катта маблағ харжлайдурлар. Масиҳий динига киргонлардан бож, хирож олмайдурлар. Жолаларига мактабда кенгчилик бордур, маош берилодур, ер-сув, уй-жой, шараф-нишонлар бериладур. Янги кофирларни никоҳлари масиҳий усулида ва ҳам таъмидлари расмий ўлароқ, қилинодурки, янги кофирға обрў бўлсун, шуҳрати чиқсун, деб. Руслаштириш сиёсийда руслар, очлиқда ўлгон беш милйўн тотор авлодларини бир, икки жойга тўплаб, ҳаммасини русча исм билан от қўйдилар, рус қилдилар.

Мусулмонларни руслашдириш сиёсатида русларни тарихда қолдирғон васиқаларидан Туркия воқеанавислари ёзодур. Жумладан ажойиб бир ҳикоя:

Туркиянинг истиқлол ҳарби замонида Онқарадан Московга мархас сифатила борғон дўхтур Ризо Нур вазифаларини тамомлаб қойтди.

Сивастопўлдан бир ғавосса ила 1922\21да Туркия, Қора денгиз соҳилларидаги Синўф (SINOF) шаҳрига келди.

Бу шаҳарда ғавоссанинг мураттаботи (аскарлари)га гўзал бир зиёфат берди. Зиёфатда яхши кайфлангон рус зобитлари ва юзбошилари орасида хейли муноқашалар бўлди. Зиёфатнинг нихоятида дўхтур Ризо Нур рус юзбошиларидан у узун ва ғавғоли муноқашанинг сабабини сўради.

Жавобан юзбоши айтди: Музокара ва мунозара мезони ҳаммаси биз русларни аслимиз, наслимизга оид бўлди. Хулосаси шулки, биз русларнинг тагимизни кавланса, тагимиздан ё тотор чиқодур ёхуд турк чиқодур, деди-да, бизлар тоторлардан руслашган инсонлармиз, бизни ич-юзимиз, чеҳрамиз шулдур, деб ҳақиқатни очди.

ҲАЖ ЙЎЛИ ТЎСУЛДИ

Мусулмонларга фарз бўлғон ҳаж ибодатини адо қилишдан 1903 йилда Русия императўрлиғи бир фармон ила ман қилди. Бунинг сабаблари кўбдур. Масалан, ҳажга борғон туркистонли у сафар муносабатила чет давлатларни ҳам кўродур. Саёҳатдан фойдаланодур. Кўзи очилодур. Мусулмон давлатларни хусусан, Туркия салтанатини, Исломнинг шавкатини, Исломнинг қувватини кўродур. Кўзи очиқ зиёлилар бўлса истибдодга қарши чиқишни ўрганадур. Маълумотлари зиёдаланиб, зеҳнлари очиладур. Ўрук ўрукни кўруб, олаядур, дегандек, ҳажга борғон туркистонликлар мустақил ҳар давлатларни кўриб, ҳавасланадур. Хулоса, муборак сафар – ҳаж сафарини натижаси ўлароқ, туркистонлилар ўз ҳуқуқларини истиқлолларини талаб қиладурлар. Исён чиқарадурлар, деб ман қилди. Андижондаги Дукчи Эшон ҳодисаси русларнинг шундоқ андишага тушурадурғон бир намунадур.

Русиянинг очиқ сиёсатларидан яна бири Туркия султонларидан Усмон исмила шуҳратланган усмонлилар, деган калималаридан парҳез қилғон руслар туркистонликлардан усмон, деб исм қўйғонларга нафрат назарила боқади. Давлати алайҳ, дегон жумлаларни китоблардан сидиришга, ўшандоқ исмлар, калималарни янги таълифотларда истеъмол қилмасликға чора кўрдилар. Шундоқ қилиб, туркистонликларнинг қалблариға жойгир бўлғон туркий муҳаббатни, турк риштасини турклардан узишга қўлидан нима келса қилди. Бу ҳақда бош рўлни ўйнағон мисёнерлар бўлди. Бу мавзуда махсус муфаттишлар тайин бўлди.

МУСО ТУРКИСТОНИЙ

(Давоми бор)