У МУСТАШРИҚЛАРНИНГ МАШҲУРЛАРИ ВА АНГИШТНАМОЛАРИ
Мусташриқ Григорёф———- GRICOR’EV.
Мусташриқ Савелёф———— SAVEL’EV.
Мусташриқ Берязин———— BEREZIN
Мусташриқ Виляминўф——- VEL’YEMINOV.
Мусташриқ Зернўф———— ZERNOV.
Мусташриқ Соблукўф——— SABLUKOV.
Мусташриқ Потканўф——– PATKANOV.
Мусташриқ Тайсен Ҳавсен— TIESENHAUSEN
Мусташриқ Василовский—–VESELOVISKIY
Хулоса: рус мутафаккирларининг эҳтимомлари, мусташриқларининг эътинолари ила хейли китоблар, мажмуалар, рисолалар нашр этилди. Алардан шоён зикри:
Умрининг қисми аъзамини шарқ ахборини тўплашга ҳаср қилган буюк мусташриқ Тайсен Ҳавсеннинг SBARNIK MATERIALOV OTNASIASCIXSIYA K ISTARII ZALATAY ORDI T.I. IZVELECENIYA IZ SACINENIY ARABSKIX исмли асари бўлди. Бу муҳим китоб 1884да босилиб чиқди.
Бу китоб Олтун Ўрда (Ўрдаи Заррин) ҳақидаги (Миср) муллифларининг қаламларила ёзилғон тарихий муҳим воқеаларни иҳтиво этгондур (ўз ичга олган).
Мазкур муаллифни бундан бошқа тўплаб, босилмағон ёзувлари юз йилдан бери Петроград рус илмлар академиясининг шарқиёт институ архиф (уршиф)да соқланиб келди. Баракат версин 1941да Рўмаскович ва С. Л. Валин тарафидан нашр этилди.
Руслар ҳар қанча эҳтиёт қилсалар ҳам баъзи вақтларда беихтиёр мусулмонларга асир бўлиб, асрлар бўйинча мусулмонларнинг тахти раҳматида қолғонларини китобларида, тарихларида ёзилодур. Зеро, ҳақиқатни, бўлиб ўтган воқеани ёшириб бўлмайдур, тарихдан силиб бўлмайдур.
Жумладан, зикри кечгон академия илмий ҳайъат раиси мусташриқ Фирохннинг бир муносабат ила 1882да сўзлағон тарихий ропўриндан бир парчаси бизда Олтун Ўрда мусулмонларда Жўжи улуси исми ила танилғон мўғул сулоласини ҳамон-ҳамон икки ярим аср сурган ҳокимияти Русия учун бир офат, бир фалокат ташкил этмишдур. Уни Русияни қайдсиз, шартсиз бир асорат олтина олароқ аслзодаларининг ҳаёти ва муқаддароти ила ўйнашди. Бу ҳокимиятни юртимизнинг муқаддаротиға, муассасотиға, ташкилотиға, одатиға, лисониға чўқ таъсир қилғонлиғи ҳақиқатдур.
2чи мисол: 1223-1224 саналарида мўғулларни Дашти Қипчоқга қилғон ҳужумлари ва ишғоллари тарихларда собитдур. Ибн Асирдан иқтибос қилиб ёзғон Тайсен Ҳавсеннинг китобида мазкурдур, мукаррардур, шиддат ила сабт эдилмишдур. Жабба ва Субутойнинг қўмондасидаги мўғулларни олға босиши возеҳ ёзилғондур, деб ҳақиқатга эътироф қилгонлари ҳам бордур.
Буни шоир бир байт ила ифода қиладур. Чунончи:
Тариха боқ, билурсан шаъни қадиминг эй жон,
Қоч кира амримизда рус ва хито мусаххар.
МУСТАШРИҚ СЎБЛУКЎФ
Дунёдаги мусташриқларнинг ҳаммаси мутаассибдур. Айтгонини қилодурлар. Аммо рус мусташриқлари жуда ҳам мутаассибдур, худройдурлар.
Шундоқ рус мусташриқларидан Сўблукўфни Қуръони каримни таржимасидаги хатоларидан бир намуна ўлароқ сураи Исрони 13 ояти каримасида қилғон ёнглишлари ёхуд таҳрифлари:
Ояти жалила шулдур.
Сўблукўф таржимаси:
Бунинг таржимаси:
Биз қўйдиқ кеча ва кундузни икки аломатларила. Қачон кеча аломатини битирсак, шул вақтда қўярбиз кундуз аломатини.
Сўблукўфни таржимасини арабчага таржима қилинса, шундоқ бўладур:
Сўблукўфнинг таржимасига кўра, бу ярим оят Қуръони карим оятлиғидан чиқғон бўладур. (Ал-иязу биллаҳ) (Аллоҳ паноҳ берсин)
Эмди бу ярим оятдаги таржимасини таҳлил қилайлик. Ажабо, қанча хатоси чиқадур.
Ва жаална калимасини биз қўйдуқ, деб қилғон хато таржимасидур. Араб тилида жаала феъли икки мафъулга тааддий қиладир. Тағйир ва таҳвил маъносила таржима қилиниши керак эди.
Бу тақдирда ерда аввал кеча ва кундуз бўлмағон. Сўнгра табаддул ва таҳвил қонунлари бўйича ерда кеча ва кундуз бўлиш ҳолиға келмиш. Мафҳумни англатқон Қуръони каримни соф ва асл маъноси англашилур эди.
Аммо Соблукўф бунинг ериға вазаъна маъносини ифода этгон поставили таржимасила бу маънони бусбутун йўқотғон ва таҳриф эткондур.
2. Аятайни калимасини двумя знамениями, икки аломатлар ила деб арабча маа сўзини зиёда қилиб таржима этодур. Бу эса фоҳиш ғалатдур. Чунки Қуръон каримга сўз ортдирғон бўлди.
3. Оллоҳ таолонинг ерга кечани қўймоқлиғи кеча аломати бўлғон ой ила бирга мушорик ўлғон бўлуб, бутунлай Қуръонни таҳриф қилинғон маъно чиқодур.
4. Фамаҳавна калимасидаги фо таъқибийяни таржимасидан тушуруб қолғон. Бу эса таржимада буюк хато, маъноча буюк таҳрифдур.
5. Маҳавна феълининг аввалиға когда дегон арабча изоҳ адотини ортдирғондур. Ваҳоланки бу адот оятда йўқдур.
6. Фамаҳавна жумласи ва жаална феълиға маътуф экан. Соблукўф иза маҳавна қилиб, феъли шарт ясайдур. Бу эса маъноча буюк жиноятдур.
7. Ва жаална аятан-наҳар сўзиндан вов ҳарфи отифасини таржимада тушириб қўяди. Ҳам жазои шарт ясаб, тогда ставим деб қўядур. Бу эса икки жиноятдур. Бири ҳарфи отифани тушируви, яна бири шарт ясашдур.
8. Жаална калимасини ставим қўямиз арабча айтганда назоу деб фоҳиш суратда маънони таҳриф этгондур.
Эмди ушбу ярим оятни таржимасида сарф, наҳв, луғат жиҳатларидан саккиз фоҳиш луғат ва хатолар кўз олдимизда кўриниб турар экан, бутун Қуръонда бир неча минглар хато қилғонлиғира шубҳа қилинмаса керак.
Қасддан бундай фоҳиш ғалат таржима қилингон бир асардан саҳиҳ маълумот олинмас. Бундай хато матрёлдан олуб ёзулуб, Ислом бундоқ дейдур, Қуръонда бундоқ ёзилғондур, деб муҳокама юритишни ақли салим шояд тушунур-да, ҳеч қабул этмайдур.
Тарих бўйинча мусташриқларнинг хатоларини кўрсатишдан мақсад кофирларни ўйинларини илмий хиёнатларини, қаламий жиноятларини майдонга чиқаришдур. Ҳар бир мўмин ва мусулмон шуни билсинки, кофир кофирдур. Кофирлар ҳақида Қуръоннинг ҳукми ҳақдур. ………..
Маол шарифи: яҳудлар насоролар аларни диниға, миллатиға тобе бўлмагунча сандин ҳаргиз хушнуд ва рози бўлмаслар.
РУСЛАРГА ҚАРШИ ҚЎЗҒОЛОН
Ўрусларни Туркистон туфроғига қадам босқониға ўттиз йилча бўлди. Яхши ўринлашди. Юқорида зикр қилингондек, русларнинг зулми ва тааддийлари кундан кунга зиёдалашди. Халқ ҳам зерикди. Махфий суратда ҳижратга ташвиқ бошланди. Ҳазинийнинг қасидасиндан намуна:
Кўнгилни эй биродар, боғлама дунёға, ҳижрат қил,
Тириклик бил ғанимат, кетмайин уқбога ҳижрат қил,
Кечиб Фарғона мулкини, бериб тарсога ҳижрат қил,
Олиб аҳли аёлинг, эмди Байтуллоға ҳижрат қил,
Мадина равзаи поки Росулуллоға ҳижрат қил. …..
Баъзилар ватанни тарк этиб, хорижға жўнашға бошлади. Ва баъзилари у рўдапони елкадан отилмағунча ундан қутулуб бўлмаслиғини идрок этди. Баъзи диндор ва жасур кишиларни ғайратлари жўшга кела бошлади. Жумладан, Фарғона вилояти, Андижон шаҳрига мингтепалик Муҳаммад Амин Эшон лақаби Дукчи Эшон исён учун ҳозирлик кўра бошлади. Бу одам бой эмасдурки, пул қуввати билан қўзғолон қилса. Ҳасаб насаб эътиборила аслзодалардан эмаски, амри нофиз бўлса. Мансабдор эмаски, халқга ҳукми юрса. Дорулфунундан чиқғон бир талаба эмаски, ташкилот қуруб, атрофидаги талабани тўплаб, ўз мафкурасиға мувофиқ улардан фойдаланса. Узун андишадан кейин теварагидаги йўлдошларила машварат қилиб, натижада Иброҳим Эшон дегон замонасининг бир шайхига бориб, қўл бердилар. Ҳалқасида чўк тушдилар. Ҳазрат эшоннинг хонақосида бир қоч муддат бўлинди. Ниҳоят халифалик мақомига эришди. Ҳазрат эшондан иршод олиб, ўзининг юрти Мингтепага келиб, эшонлик дастгоҳини урушга мувофиқ бўлди. Эшонликка лозим бўлғон асбобни ҳозирлаб, сулук тебратмак ила тариқатга бошлади. Туркистон анъанаси, урф-одати, ҳасабила йўлдошлари воситасила эшонни атрофиға муридлар, мухлислар, фидойилар тўпланди. Кундан кун исми, шуҳрати Дукчи Эшон бўлиб, ҳар тарафга ёйила бошлади. Одамлар ҳам тўп-тўп бўлиб, келишиб, Дукчи Эшонга қўл бериб, янги эшоннинг хонақоси обод бўлиб, ишлари ҳам ривожланди. Ҳар душанба куни котта қозонларда шейлон пишкон, ҳангома баланд, дастгоҳ катта муридлар хизматда, фидойи мухлислар амрида, фармонида, сўфилар зикр ила машғул хонақо тўлдир зокирлар, ҳужралар тўлдир қорилар, ҳофизлар бор ҳадя учун эшонга келғон отлар, туялар, қўйлар, моллар беҳисоб. Эшондан зоҳир бўлғон кароматлар ҳам инкор қилинмас. Бир воқеа каби муридлар орасида гуфтигў бўладир. Хулоса: собиқ эшонлардан кам жойи қолмади.
Дукчи Эшон халқдан ҳаддан зиёда иззат ва ҳурматлар кўрди. Бу йўл ила хейли нуфуз қозонмиш бўлди. Эшон маслакдошларидан тўрт киши ила хусусий кўришди. Эмди нима қиламиз, иш йўлга қўюлди, она мақсадни нечук майдонга чиқарамиз, дедилар. Бу тўрт-беш ҳайъат аъзоларини қарори шунга бўлдики, Эшон ҳажга борсун. Ҳар тарафни кўрсун. Туркияни ҳам кўрадур. Керакли таълимот, моддий ва маънавий ҳозирлик кўруб қайтадур.
Қарор бўйинча тўрт фидойилар маийятида Эшон ҳажга борди. Ҳижоздан баъзи силоҳларни олиб, Миср ва Туркияни кўруб, Мингтепага қайтди. Эшонни муридлари, мухлислари бошда ўлароқ бутун миллат тарафидан иштиёқ билан намойиш ила қаршиланди.
Бу тарихдан бошлаб:
Ҳожилик ва эшонлик сифатларини жамлаб, бу султаларни яхши истеъмол қилди. Ақли етганича атрофиға моддий ва маънавий қувват тўплади. Бунга эътимод ҳосил қилғондан кейин қўзғолонни бошлашга қарор берилди.
1896 чи милодий санаси бир кун хонақода одат бўюнча бўлғон зикри само, салот ва соир ибодатлар битар-битмас халфалардан бири нидо қилди. Биродарлар, ҳеч ким ташқарига чиқмасун. Ҳазрат Эшоннинг сизларга қиладурғон хитобаси бор, деди. Ҳамма ер еринда. Кимсада мажол йўқки, ўрнидан қимирласин. Ҳамма вужудлари қулоқ бўлуб, Эшонга тикилдилар.
ДУКЧИ ЭШОННИНГ ХИТОБИ
Муҳтарам биродарлар! Эй мусулмонлар!
Ҳаммангизга маълумдурки, юртимиз мусулмон юрти. Эл мусулмон, халқ мусулмон, хон мусулмон. Шариатнинг ҳукми жорий. Амри нофиз эди. Ҳикматини Оллоҳ таоло Ўзи биладир, кофирларни мусаллат қилди. Юртимизга ўрис келди. Худоёрхоннинг ўрнига Коуфман, Умархоннинг тахтиға Чернайўф ўлтирди. Фарғонанинг хонлиғи ерда Масков хонлиғи Оқ Пошшо ҳукмдор бўлди.
Ўрус ватанимизга истило этди. Сўнгра тилимизга истило этди. Секин-секин динимизга истило қилмакка бошлади. Биласизларки, чўқиндилар кўпайди, кўпаймоқда…..
Оқ Пошшонинг номидан янги фармон келди. Некалайни яъни, бир ўруснинг номини жумъа намозининг хутбасида хутбага қўшиб ўқулсун, деб. Ва яна кўчирма сиёсати ила ватанимизга мужикларни ерлаштирди. Ҳар тарафни тўнғиззор қилди. Қабони Федченка, Марғилонни Гарчакўф , Симни Искобилўф, Бағдодни Сирада, Конибодомни Малинкоф, деб ҳамма шаҳарларимизга бирор рус гениролларининг исмини тақди. Ҳар шаҳарда, ҳар қишлоқда бутхоналарни қўнғироғини жаранг-журунг овози кўпайди.
Бонка дегон бир рибохона қурулди. Динимизда йўқ судхўрлик, ҳаромхўрлик ривож бўлди. Ҳамманинг ҳалқи булғанди. Ҳар шаҳарда янги шаҳар, дегон бир фисқхона қилди. Фисқни ҳамма навъи ҳозирланди. Мусулмонларни йўлдан оздирди. Аксар мусулмонлар янги шаҳардаги ичкилик дўконлариға, ошхоналариға, қиморхоналарига муштарий бўлди. Фоҳишахоналариға ўрганди. Мусулмонларнинг ахлоқи бузулди. Ўруснинг келғониға ўттиз йил тўлмай мусулмонлар ришватга, рибога одатланди. Ҳалол ҳаромни фарқ қилмас бўлди. Қозиларимиз бўйнига бут, знак тақадурғон бўлди. Хулоса, шариатимиз хор бўлди. Мусулмончилик ғариб бўлди. Ҳурриятимиз ғойиб бўлди. Истиқлолимиз маҳв бўлди. Ўзимиз ўтмас, сўзимиз кечмас бўлдик. Эй воҳ! Эй мусулмонлар, бунга сабаб ўзимиз бўлдик. Бу ҳолимизга Оллоҳ ҳам рози эмас. Росул ҳам рози эмас. Бу асорат, бу маҳкумиятга кимса рози эмас. Инс ҳам, жин ҳам рози эмас. Эй биродарлар, тек тураверсак, бу кофир яна бадтар қиладур. Вой бизнинг ҳолимизга! Тарихда жаҳонгир ўтган, муаззам бир салтанат қурғон қаҳрамон-паҳлавонларнинг авлодимиз. Бу зиллатга ҳеч қандай зий руҳ (жонзот) чидамайдур. Қани биздаги шижоат? Қани аждодимиздаги басолат? Сизларга нима бўлди бу қадар? (Таълиқот каби бир шарҳ ила ёзилса)
Агар жойлашса, кавокиб музиа китобидан нақлан Хивада турбаи Муҳаммаддин-да мадфун тўрт юз олимларимиз бордур. Ҳаммаси мусулмон, ҳаммаси турк, ҳаммасининг исми Муҳаммад, ҳаммаси ҳанафий мазҳабдур. Бир исмда, бир мазҳабда, бир қабристонда бу қадар олимларни тўпланиши Туркистоннинг диний тақдимда, дин одамларини етишдиришда на даражада хизматлари сабақат этгонлиғи ўқувчиларни вақтиға арз ўлинур. Жаҳон тарихинда ер юзинда, кўк юзинда буни мисли кўрилмоғондур. Туркистонлилар ҳар қанча ифтихор этса, арзийдур, бажодур. Эй биродарлар, бизлар шундоқ аждоднинг набираларидурмиз.
Ўлук уйқусида ухлаймизму, деб ҳазрат Эшонни сўзи бу жойға келғонда йиғи-зори бошланди. Ҳозир турганлар ҳўнг-ҳўнг йиғлаш билан Эшоннинг амриға омода эконлиғларини билдирдилар. Аларнинг ҳаяжонларини босиш учун ҳазрат Эшон сўзида давом этди:
Эй мусулмонлар! Эй Худонинг бандалари! Эй Пайғамбар уммати! Чин мўмин бўлсангизлар, сизларга жиҳод лозимдур. Жиҳод! Жиҳод! Оллоҳ йўлида жиҳод қиламиз. Ўлсак шаҳид, ўлдирсак ғози бўламиз. Жиҳод қилмоғунча елкамизга мингон бу рўдапо ўрусдан қутулиш йўқ. Эй мўминлар, кўзингизни очинг. Ғафлатдан бедор бўлинг. Кофирлардан ҳуқуқимизни олайлик.
Эй биродарлар! Ҳурриятимизни олайлик. Ўз ватанимиз, ўз юртимизда ўзимиз ҳукумат қурайлик. Бунинг учун биздан ғайрат истайдур, ҳиммат истайдур, жиҳод истайдур. Фий сабилиллаҳ жиҳод вақти келди.
Ҳаййи алал-жиҳад
Ҳаййи алал-фалаҳ
Шу ҳолда хонақо тўлдир мусулмонлар бир овоздан жиҳод, жиҳод, жиҳод…….жиҳодга ҳозирмиз, молимиз, жонимиз фидо бўлсин, ҳазрат Эшон, сизнинг амрингизга ҳозирмиз, деб бир овоздан баланд овозлар ила бағирдилар.
Ҳазрат Эшон сўзга оғиз очди, боракаллоҳ, боракаллоҳ, шундоқ ҳиммат лозим, Оллоҳ йўлида шаҳид бўлғонлар ўлик эмасдур, алар тирикдурлар. Буни аксар халқ англамайдур, дегон ушбу ояти каримани ўқиди. ….
Эй биродарлар, ажал бирдур, қирқ йил қиронгарлик бўлса, ажал етгон ўлодур, Худо ризоси учун жиҳодга ҳозир бўлинглар. Ҳаййи алал-ғазот. Ҳаййи алал-фалаҳ. Ҳаййи алал-жиҳод. Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ҳамма баробар такрорлади. Ҳазрат Эшонни охирги нутқларида ҳаммангиз ҳозирланинг, бу кеча хуфтондан кейин ҳужум, деди. Кейин яқин қишлоқларга ҳар тарафга чопар йўлланди. Ҳазрат Эшон амрларича жиҳод фий сабилиллаҳ эълон қилинди. Бу оқшомдан қолмай мусулмон бўлса, жиҳодга ҳозир бўлсун, деб мунодий нидо қилди.
1896 йили ёз фаслида ҳозирлиғи тамомланган Дукчи Эшон муриду мухлислари ила бош оломон Мингтепадан ҳаракат қилди. Кечалаб юриб, Ҳакан қишлоғи тарафидан Андижон шаҳрини руслар ила маскун янги шаҳар қисмиға ҳужум қилдилар.
Бу кечалик ҳужумда яъни, шубохунда қиличбозлик ила кўб ўрусларни ўлдирдилар. Мужоҳидларни бир қисми казарма (аскархона)га ҳужум қилиб, солдатлардан кўбларини ғафлатда ва уйқуда босиб, ўлдирдилар.
Қўққусдан бўлғон бу ҳужумдан руслар саросималикда қолиб, аввалги ваҳла мағлуб бўлдилар. Тонг отғунча хейли қонлар тўкулди.
Тонг отиб, дунё равшан бўлди. Икки тараф бир-бирларини кўрди. Эшон қўмондасидаги фидоийларни ҳаммаси оқ дўппилик, оқ дўппи расми қиёфа шаклини олғон, ҳар тарафда оқ дўппилик эшоннинг аскарлари русларни аскархоналарини иҳота қилиб ўраб олғон.
Бу ҳолда руслар ақлларини тўплаб, қалъа (крепўст)даги қувватларини суруб келтирди. Эшоннинг қувватларини ён тарафидан ҳужумга бошлади. Мужоҳидлар ила билмуқобала отишди, найзалашди, ханжарлашди. Икки тарафдан хейли кишилар ўлди. Ниҳоят Эшон тараф шикаст топиб, сурулуб-сурулуб шаҳардан узоқлашди. Шаҳарга руслар ҳоким бўлди. Оқ дўппилик Эшонни муридларини тутди. Шаҳарда гуноҳлик, гуноҳсиз оқ дўппи кийғонга қирон келди. Ҳаммани тутуб, қамоққа олди.
Ҳодисани Андижон шаҳрининг ҳокими тарафидан телгиром ила Масковга, марказга баён қилинди. Масковдан келғон фармонда Андижонни отувга қатли ом қилинсун, деб ҳукм келди.
Тўрт даҳанинг тўрт мингбошиси тўпланиб, бир ҳайъат ўлароқ-да, ўзаро машварат қилдилар. Эшон бўлса, мағлуб бўлди, деб инқилоб ақим қолди, ҳокимга арзи дунёзада бўлдилар. Халқда гуноҳ йўқ, аҳолини бу ишдан хабари ҳам йўқ, ҳамма гуноҳ қўзғолончи Эшонда, муридларидадур, халқни афв қилса, яхши бўладур, етим ўғул, тул хотинга зулм бўлди, дедилар. Ҳоким аҳолини оқлаб, буларда айб йўқ экан, деб Масковга иккинчи тилгиром берди. Оқ Подшодан такрор фармон келди. Мазмуни, отув ҳукми тўхтасин, Эшон ҳужум қилиб келгон тарафдаги қишлоқ ва маҳаллаларни одамларини кўчирилсун, бошқаларга ибрат бўлсун, деб уйлари, молу мулклари бузулуб, толаниб, вайрон қилинсун. Эшон хуруж қилиб чиқғон Мингтепага Русиядан мужиклар келтириб, ерлаштирилсин. Ерлари, уйлари мужикларга мулк қилиб берилсин. Аларга марҳамат қилинсин. Қишлоқнинг отини ҳам бу тарихдан эътиборан Марҳамат, деб от қўюлсун.
Мингтепа ва бошқа жойлардан кўчирилғон оилалар Хартумга тобе Завроқга яқин жойда ерлаштирилди. У жойдан ҳар оилага етишлук бир чек, бир чек берилди. Ўшнинг адирига чиқишдаги у жойнинг исми Чек, деб шуҳратланди.
Эшон шикаст еб, қочгандан кейин руслар бор қувватларила Эшонни қувлағоли турдилар. Ҳудудларга тилғирофлар бердилар. Эшонни тутуб келтирғонга мукофот ваъда қилдилар. Соқлоғонга жазо деб эълон чиқди.
Эшон муридларила Андижондан чиқиб, Хўқанд қишлоғидан ўтиб, Бозорқўрғон тариқила Арслонбобга қараб юрғон эди. Тошкўприкка борғонда Эшон мингбошининг йигитлари тарафидан тутулди. Эшоннинг фидойилари, ёронларидан ўн икки сўфи баробар ушланди. Мингбошининг одамлари Эшоннинг қўл-оёғларини боғлаб, Хўқанд қишлоққа келтирғонларида рус аскарлари кутиб турғон эди. Эшоннинг ўзини танҳо бир аробага ўтқузуб, ўн икки муридларини тақсимлаб, ҳар аробага икки кишидан ўтқузуб, 6 аробага буларни жойлаб, жами етти аробани аскарлар ўртага олиб, Андижонга жўнатилди.
Дўдурга келгонда томошага чиқғон халқга Эшон сув, сув, сув, деди. Халойиқдан бири бир кўзада сув узатди. Аскарбоши тўсмади. Эшон сувга сероб бўлғунча аробалар тўхтаб турди. Сўнгра йўлиға давом этди.
Андижонга келгонда қалъа (крепўст)нинг ёнбошида руслар қўлила осилди. Ўлик вақтида кўмилса-да, дор ёғочлари сиёсатан узоқ муддат бузилмай турди.
Эшонни тутуб бергон мингбошининг рутбасини тарфиан думага аъзолик рутбаси берилди. Хўқанд қишлоғидан келтириб, Андижонда вазифа тайин бўлди.
Эшон тўполони нокомлик ила тугади. Бу ҳақда Эшон тадбирсизлик қилди. Атрофиға қалам кишиларини тўпламади. Ишни ғўр қилди. Вақтидан илгари хуруж қилди. Шунинг учун комёб бўлолмади, дегонлар бўлса-да, рус истибдодининг ўттизинчи йилида истибдодга қарши чиқиб, исён байроғини кўтариб, мусулмонларни мафкурасини майдонга чиқарди, ҳамият ила ғайрати динияларини исбот этди, туркистонликларнинг ғояи омолларидан бир намуна ўлароқ, диндошлариға йўлбошчилик қилди, наслларга ибрат дарси қолдирди, шояд анга қараб, йўл солурлар.
МУСО ТУРКИСТОНИЙ