O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Умида Аҳмедова Тошкентдаги кўргазмаси ҳақида

Умида Аҳмедова Тошкентдаги кўргазмаси ҳақида
172 views
19 August 2017 - 13:38

Тошкентда кинодокументалист ва фотосуратчи Умида Аҳмедованинг “Осуда осмон” деб номланган фотокўргазмаси очилган. Кўргазмада Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларидаги ҳаёт акс этган ижод намуналари намойиш этилмоқда.

Умида Аҳмедованинг кино ва фотографиядаги 25 йиллик ижодий фаолияти дунёда кенг тан олинган. Хусусан, 2016 йили Умида Аҳмедова Вацлав Гавел номидаги халқаро мукофотга сазовор топилган. Мукофот “Ижодий протести учун” деб номланган.

Бироқ Ўзбек халқи ҳаётини атайин қора бўёқларда кўрсатган деган айбловлардан кейин Умида Аҳмедова анча вақт ўз ижоди намуналарини Тошкентда намойиш этолмади.

Тошкентдаги хусусий Zero Line галереясида очилган кўргазма узоқ кутилган ҳодиса бўлди.

Умида Аҳмедованинг айтишича, кўргазмага қўйилган 15 фотосурати Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафот этганидан кейинги бир йил мобайнида тасвирга олинган фотосуратлардир.


"Осуда осмон" кўргазмаси
Рамазон кунлари Тошкентдаги “Эски Жўва” буюм бозори олдидаги кўприк. Атроф жим-жит.

2010 йили мени “Ўзбек халқига туҳмат қилиш ва ҳақоратлаш” айблови билан суд қилишди. Ўшандан буён барча кўргазма заллари мен учун ёпиқ эди.

Мабодо телевидениедан гапирадиган бўлишса, фақат қоралаш мазмунида бўларди. Чунки турмуш ўртоғим [документалист Олег Карпов] билан бирга тасвирга олган фильмимиз “Бокиралик юки” деб номланган, бу фильм ёш келин-куёв биринчи кеча ётган чойшабни омма олдида намойиш этиб, келиннинг бокира эмаслигини кўрсатиш анъанаси ва аёлларнинг ҳуқуқларига бағишланган эди. Фильмимиз кўпчиликнинг ғазабини қўзғаган эди.

Тўғрисини айтсам, Тошкентда менинг кўргазмамни ташкил қилишга рухсат беришларини кутмагандим. Уни ташкил этишга хусусий галерея соҳибаси Белла Сабирова қарор қилди ва маҳаллий интернет нашрлар бу ҳақда хабар тарқатишгани мени ҳайратлантирди.

Буни менинг қайта оқланишим дейиш мумкин.

"Осуда осмон" кўргазмаси
“Ўзбекистон глобуси” пойида

Кўргазмага қўйилган барча фотосуратлар Каримов вафотидан то шу кунгача олинган суратлардир. Бир давр ўтди… Бизни нималар кутмоқда…

Бу ўша кунларда олинган илк фотосуратлардир. Ўша кунлари матбуот инсульт ҳақида хабар тарқатишди. Бизга эса Мустақилликнинг 25 йиллиги яқинлашиб қолгани, эрта-индин гулчамбар қўйиш маросимлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар беришарди.

Ўзбекистонликлар кимга ишонишни билмас эдилар. Кўнгилдан ғалати туйғулар ўтарди.

Ушбу сурат 30 август куни Тошкентда олинган. Ўша куни раҳбарлар “Ўзбекистон глобуси” остидаги она пойига гулчамбарлар қўйишлари керак эди. Бундан олдин бу ерда Ленинга қўйилган энг йирик ҳайкаллардан бири турган.

Мен айнан шу кадрни танлаганим сабаби, мен Каримов даври якунланганини билардим. Кимдир чин дилдан йиғлагандир, аммо менда Брежнев ўлганидаги ва СССР парчаланган пайтидагидек ҳис бор эди…

"Осуда осмон" кўргазмаси
Хўжаликдаги баннер

“Ўзбекфильм”нинг дам олиш зонаси. Беэътибор қолган, кимсасиз. Стол устига бадиий фильм баннери тўшалган. Бу ерда ҳамма нарса рамзий. Баннерлар мавзуси ҳам.

Хўжалик эҳтиёжи учун фойдаланилган баннернинг сифати ўзгаради…

"Осуда осмон" кўргазмаси
Чинор тўнкаси

Чинорнинг катта тўнкаси атрофида барглар ўсиб чиққан. Тошкентликлар ва фикримча, ҳамма ўзбекистонликлар гап нимадалигини англаб етадилар…

Уйлар ва ҳовлилардаги кекса чинорларни кесиш Каримов даврига хос нарсага айланди. Ушбу ёзи жазирамага айланадиган мамлакатнинг деярли барча вилоят марказлари дарахтлари кесилиб “яп-яланғоч” қилинган.

Дарахтларни кесиш 2009 йили дарахтларининг ёши 100 дан ошган Тошкент хиёбонидан бошланган эди.

Выставка "Смирное небо"
“Ўзбекистон биринчи президентининг сўнгги йўлдан ўтиши”

Мен бу суратга “Ўзбекистон биринчи президентининг сўнгги йўлдан ўтиши” деб ном бердим.

Президент ўтадиган йўл жуда қаттиқ, ваҳима билан қўриқланар эди.

Дастлаб қуролли одамлар кўчада очиқ туришарди, кейинроқ эса буталар ортига яшириндилар, қуролларини ғилоф ичига солдилар, шунинг учун уларга “музикачилар” деб ном беришди. Қуролини гитара ғилофи ичида олиб юрадиган Бандерас қаҳрамони ёдингиздами? Трассадаги қўриқчиқлар ҳам ўшанга ўхшар эдилар.

Президент ўтаётган пайти ҳар 50 метрда милиция ходимлари туришар, узоқроқда – буталар остида, бекатларда “музикачилар” ўрнашардилар.

Президентнинг ўтиши йилдан-йилга қўрқинчли бўлиб борди. Ҳар куни икки маҳал. Дам олиш кунлари ва президент сафарда бўлган кунлардан ташқари. Кўп сонли автомобиллардан иборат кортеж ўтиб кетмагунча бутун трасса “қотиб қоларди”. Тўғрисини айтсам, ёқимсиз манзара эди бу.

Бир кун у вафот этди, унинг мотам кортежини гуллар билан эҳтиром кўрсатиб видолашиб кузатишга қарор қилинди. Чин дилдан ғамга ботган инсонлар бўлди. Олдин ҳеч ҳам инсонларни трассага яқинлаштиришмаган, энди уларга гул тарқатиб беришди… Бу “Биринчи президентининг сўнгги йўлдан ўтиш” эди. Бу ҳаётда ҳеч нарса мангу эмас.

"Осуда осмон" кўргазмаси
Жилетка кийган аёллар

Жилетка ёки махсус ишчи кийимини кийган аёлларни президент ўтадиган йўл атрофида ёки байрамлар олдидан шаҳар марказида кўриш мумкин.

Улар ўзини меҳнат билан банд қилиб кўрсатаётганлар ёки ўша даврнинг рамзи сифатида ҳам ёдда қоладилар.

Кўргазмада президент трассасига бағишланган видеоарт ҳам бор. Унга “Мангулик гаровига тушганлар” деб ном қўйганмиз. Унда якшанба куни президент ўтадиган йўлдаги ёмғирни узоқ супураётган кекса аёл акс этган.

Бу кўргазманинг мен учун аҳамияти жуда катта. Чунки ижодим намуналарини халқимиз кўришини истайман мен. Агар мен билан Олег Карповнинг биргаликдаги ижодимиз инсонлар онгида озгина бўлса ҳам нарсани ўзгартиролса, биз халқимиз олдидаги ўз вазифамизни адо этганмиз, деб ҳисоблаймиз.

Выставка "Смирное небо"Выставка "Смирное небо"Выставка "Смирное небо"Выставка "Смирное небо"Выставка "Смирное небо"Выставка "Смирное небо"Выставка "Смирное небо"Выставка "Смирное небо"
Умида Аҳмедова – кинодокументалист ва фотосуратчи.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек