Намоз вақти кирганида Пайғамбар алайҳиссалом Билолга юзланардилар: “Қани Билол, азон айт! Қалбларимизни файзга тўлдир”.
Азон айтилган жойда – уйда, қишлоқда, шаҳарда, мамлакатда файз, барака, яхшилик бўлади!
Намоз вақти кирганда шаҳарнинг ҳар бурчидан азон янграши қандай яхши!
Негадир овози масжиддан ташқарига чиқамаган азонда мантиқ кўрмайман. Чунки азон масжиднинг ичидагилардан кўра ташқарисидагилар учун муҳимдир. Уламоларимиз шу ҳақда бир ўйлаб кўрсалар яхши бўларди.
Азондан – яхшиликдан қўрқмаслик керак! Зеро, шу ватаннинг тинчлиги, осойишталиги шу бир ҳовуч мўмин-мусулмонларнинг дуоларидандир! Чегараларимизнинг мустаҳкамлиги, аскарларимизнинг мардлиги бир восита, холос.
Тирикликнинг мезони шу: Аллоҳдан қанчалик кўп қўрқсангиз, шунчалик ботир бўласиз. Охират тадоригида қанчалик безовта бўлсангиз, шунчалик хотиржам бўласиз.
Алишер Назар
Муаллифнинг facebook.com ижтимоий тармоғидаги саҳифасидан олинди



«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
DXXda dahshatli kiberqurol – Pegasus borligi tasdig‘ini topdi
To‘rt turk davlati Turkiyani Kiprda ishgʻolchi kuch deb tan oldi
Xalqaro Turk Davlatlari Universiteti tashkil etildi
“Озодлик” радиоси маҳкама орқали ўз ҳақини ҳимоя қилмоқда