O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Урганч бозорида ёнғин содир бўлди

Урганч бозорида ёнғин содир бўлди
212 views
29 June 2014 - 11:20

Хоразм вилоятидан муҳбиримиз йўллаган хабарга кўра 28 июнь куни кечаси Урганч шаҳридаги буюм савдо комплексида ёнғин содир бўлган.

9

Ёнғин 28 июнь кечки пайт содир бўлган ва воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни ўз вақтида бартараф қилишга муваффақ бўлишган. Муҳбиримизнинг таъкидлашича ёнғин натижасида бозорнинг марказий қисмида жойлашган савдо шаҳобчалари буткул ёниб кул бўлган.

Ёнғинга нима сабаб бўлганлиги ва жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида ҳозирча бирор тасдиқланган маълумот йўқ.

29 июнь, якшанба куни бозорнинг ёнғиндан зарар кўрмаган қисмидаги савдо дўконлари яна ўз ишини бошлашган. Ёнғин юз берган қисми эса махсус тўсинлар билан ўраб олинган.

Ёнғин ҳақидаги хабар 29 июнь куни ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди. Баъзи интернет фойдаланувчиларнинг ёзишича, ёнғин бозор ичидаги музлаткич уланган электр симидаги қисқа туташув натижасида келиб чиққан. Бироқ айни пайтда бозорнинг қасддан ёқиб юборилгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

ЎХҲ ахборот бўлими