O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Урилганлар саҳнага қайтишмоқдами?

Урилганлар саҳнага қайтишмоқдами?
176 views
27 September 2016 - 12:20

Ўзбекистонлик шоир Муҳаммад Исмойил ижтимоий тармоқда Каримов даврида тақиққа учраган санъаткорларнинг саҳнага қайтаётгани ҳақида ёзди

artisty

«Санъатимиз қироли Шерали Жўраев, Ўзбекистон Халқ артисти Юлдузхоним Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дўстимиз Обиджон Асомовлар яна катта саҳналаримизга қайтишаётган эканлар» дея изоҳлайди, кейинги пайтларда Шавкат Мирзиёевни мадҳ қилишга бел боғлаган шоир Муҳаммад Исмойил.

Бироқ, бу «қирол ва қироличалар» катта саҳнага қаердан қайтишаётгани, шу пайтгача қаерда бўлишгани, нима учун катта саҳнадан четлаштирилганига шоир изоҳ бермайди.

Ундан илгари Юлдуз Усмонова катта саҳнага чиқишдан умидворлигини айтиб, Каримовнинг шогирдлари бўлган, ҳокимият тепасига келаётган амалдорлар тарафида бўлишини билдирган эди.

Қизиқчи Обид Асомов эса ҳатто фильмлардаги титрлар ва у акс этган тасвирларнинг олиб ташланганини айтиб, «Ўзим борман, башарам эса йўқ!» дея нолинган эди.

Айни Каримов даврида бир қанча артистларнинг лицензиядан маҳрум қилингани, айрим санъаткорларнинг ҳатто мамлакатни тарк этишга мажбур бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Саҳнага қайтиш муждасини олганлар қаторида илгари норасмий тақиқда бўлган таниқли артистлар Ортиқ Отажонов ва Бобомурод Ҳамдамовлар ҳам борлиги иддао қилинмоқда.

Фаррух Зокиров, Севара Назархон, Шаҳзода Матчонова, Шоҳруҳ рэп, Феруза Жуманиёзова, Отабек Мадраҳимов, Озода Нурсаидова,Фаррух Соипов каби санъаткорларга қўйилган тақиқ сабаблари ҳам у ëки бу давлат мулозимларига бориб тақалaди.

Ўтган йили машҳур ўзбек хонандаси Абдулазиз Карим мамлакатни тарк этиб Туркия ватандошлигини олган эди.

Бошқа томондан, 23 cентябр куни моливий пирамида яратганларга қарши қонунни имзолаган Шавкат Мирзиёевнинг масалан нима сабабдан айни пирамидага пул тиккани шов-шув бўлган Обид Асомов ёки Шерали Жўраевга яшил чироқ кўрсатиши мумкинлиги ҳам биз учун қоронғу.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек санъаткорларга айниқса қизиқчиларга тоқати йўқлигини ҳам айтишади, агар «Болалар»ни айтмаса, у Россиянинг «Ласковый май» ва Беларусдаги «Песняры» гуруҳининг «Вологда» қўшиқларини кўпроқ севаркан.

Рассом Адолат

Манба: Eltuz.com