Усмонлининг Қуддусдан чекиниши ортидан Яқин Шарқда қон ва кўз ёши оқиши ҳеч тинмади. Уруш бир он ҳам тўхтамаган Қуддусда энди Исроилнинг ишғоли остида бўлган Фаластинликлар, ўша куни Ингилизларни Қуддус фотиҳи сифатида кўрган лидерларини айбламоқдалар. Фаластинликлар, “Бизни ишғолдан яна фақат Турклар қутқаради, кўзимиз тўрт бўлиб қайтадиган кунларини кутаяпмиз” деди.
Мустафо Човуш: “Туркларни бизни қутқарадиган кунни кутаяпмиз”
Мустафо Човуш, бисмиллоҳ билан бошлаган нутқида мусулмонларнинг Исроил ишғолидан қутиладиган кунни кутаётганини айтиб, “Мен Туркман. Отам Мустафо Муҳаммад Зайбак Фаластиндаги Инглиз ишғолига қарши курашган Усмонли аскарларидан биридир. Бобом Мустафо Измирга қарашли Манисада яшар эди. Кейинчалик Фаластинга келди. Охирги Усмонли аскари Фаластиндан чиқганидан сўнг бир аср ўтиб Усмонли халифалигининг қудрати ортга қайтадиган кунни ва мусулмонларни Исроил ишғолидан қутқаришини сабрсизлик билан кутаяпмиз. Бирлашган миллатлар ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлардан Исроилнинг Фаластинга ўтказаётган зулмни бартараф қилиш учун ўз фазифаларини бажаришларини кутаяпмиз”, деди.
“Усмонлига қилган ишлари учун Фаластинликлар ва араблар ҳали ҳам оғир бадал тўлашда давом этмоқдалар”
Ўша кунги Фаластинликлар набираларидан бўлган доктор Ҳолид Юнус ал-Ҳолид у кунларни шундай таърифлайди: “Охирги Усмонли аскарининг Фаластинни тарк этганидан бир аср ўтиб, унинг хотираси учун шубҳасиз Фаластинликлар бир нарса сўзлашлари лозим. Менинг бир Фаластинлик ўлароқ айтадиган сўзларимни Фаластинликлар ҳам айтар эдилар деб ўйлайман. Фаластинликлар халқи ва лидерлари инглизларга ишониб жуда катта хато қилди. Усмонлилар билан иттифоқ бўлиб ишғолчи инглизларга қарши курашиш ўрнига, афсуски Усмонлига қарши инглизлар билан ҳамкорлик қилиб, бу муқаддас тупроқлардан Усмонлини чиқарилишига ҳисса қўшди. Мунофиқ лидерларига ишониб, ишғолчига қарши курашиш ўрнига инглизларни Қуддуснинг фатҳ этувчиси сифатида кўриб, уларни гуллар билан қарши олдилар. Айни шу инглизлар Балфур ваъдаси билан Исроилга давлат сўзини берди ва бу муқаддас тупроқларга яҳудийларни жойлаштирди, уларга давлат қурди. Усмонлиларга қилган ишлари учун Фаластинликлар ва араблар ҳали ҳам оғир бадал тўлашда давом этмоқдалар. Масалалари ҳали ҳам хал бўлмади. Ҳали ҳам ажнабийларнинг ваъдаарига ишониб, ҳали ҳам масалаларини уларнинг ҳал қилишига ишонмоқдалар. Бу уммат, фаластинликлар ва араблар динларига қайтмагунларича бу масала ҳал бўлмайди. Бу тупроқларнинг қутқарилиши, ҳурриятга эришиши учун бутун Ислом ўлкаларининг Ислом байроғи остида бирлашишлари лозимдир”, дея таъкидлади.
Манба: iha.com.tr
Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди