Денгизим, шамолинг бунча ёқимли,
Сокин парвозланар қушлар бағрингда.
Денгизим, елканлар ҳилпирамоқда,
Соғинчинг қамалган улкан қалбингда.
Сен тош ва ҳайқир, етсин нолишинг,
Аскар ҳарсангларнинг қулоқларига.
Денгизим одиллик ҳукмингнинг саси
Ёйилсин дунёнинг қирғоқларига.
Бўшлиқ ва сенсизлик менинг азобим,
Яшашга қарорим сенда қолишдир.
Денгизим тўлқинла яшир ғуссангни,
Ёзиғинг ватанга минг бор ёнишдир.
Ярал ва қайтадан нафас ол шундай,
Чайқалсин шовқиннинг дарпардалари.
Денгизим совқотма, тугама, яша,
Юрагингга чўксин эрк лангарлари.
Денгизим шамолинг бунча ёқимли…