O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Уч минг сўм

Уч минг сўм
179 views
04 May 2016 - 12:05

3000Мени уйим подъездида 5-қаватда бир кампир туради. Уни эри 5 йил аввал оламдан ўтган. 2 йил аввал эса унинг қизи ўз эри ва фарзандлари билан авто ҳалокатга учраб ҳалок бўлганди.

Магазиндан қайтаётсам, подъездимизнинг эшигида эълон осилиб турибди.

Бир парча қоғозга ручка билан ёзилганди:

“3000 сўм йўқотиб қўйдим. Ким топиб олса қайтиб беринг. 76-квартирага, Илтимос. Пенсиям оз, нон сотиб олишга пулим йўқ.”

76-квартирада ўша кампир яшарди. Чўнтагимдан 3000 сўм олдимда 5-қаватга кўтарила бошладим. Кампирга пул берганимда у йиғлаб юборди:

-Сен 12-чи одам бўласан, менга пул олиб келган. Раҳмат болам.

Мен лифт томон қайтдим. Орқамдан эса кампир:

-Болам, кўчадаги эълонни олиб ташлагин, уни мен ёзмаганман.

Кампир турганича кўз ёш тўкарди.

Инсонларнинг қалби юмшоқлиги ва яхшиликни раво кўриши менга қаттиқ таъсир қилди.

Қалбим юмшаб кетти.

Абдуқодир Саттор