Xасталарни дори-дармонсиз даволашга уринган бир ҳакимни тасаввур қилинг. “Бўлиши мумкин эмас” демоқдамисиз? Ойдин Солиҳ xасталарнинг фақатгина тановул тартибини ўзгартирган ҳолда даволайдиган бир доктор эди. Охирга манзилига кузатиб қўйганимиз Ойдин Солиҳ Туркия ва дунёда 35 йиллик меҳнати натижаси бўлган бир “муқобил тиббиёт” мероси қолдирди.
(Аслида, Ойдин Солиҳ учун у тақдим этаётган тибб муқобил тибб эмас эди. У ярим ҳазил ярим чин оҳангда “мукобил тибб дегани – замонавий тиббдир, мен ташвиқ этаётган тибб эса ҳақиқий тиббдир” дерди ва 2006 йил босилган илк ва ягона китобини ҳам иддаоли бир шаклда “Ҳақиқий тиббиёт” деб атади.Редакция)
Қоражаахмад Шокир Жомеъсида душанба куни бўлиб ўтган жаноза маросимида дунёнинг тўрт бурчагидан келган докторлар ва ҳасталар бирга эди. Ҳаттоки замонавий ва муқобил тиббиёт даволаш усуллари билан ўзаро фарқли йўналишларда фаолият олиб борадиган докторлар, ўз маслакдоши бўлган Ойдин Солиҳни сўнг манзилига кузатиш учун айни сафда бирлашдилар. Украиналик бўлган Ойдин Солиҳ Россияда тибииёт соҳасида таълим олди, замонавий тиббиётнинг бир жойда қотиб қолганини англаб етганидан сўнг Ўзбекистонда биология бўйича таҳсил олди, анъанавий тиббиётнинг кўзга кўринган олималаридан бири бўлганди. Ўзбекистон мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ билан турмуш қуриб 20 йилдир Туркияда яшаган Ойдин Солиҳ якшанба куни кутилмаган бир ҳолда 71 ёшида оламдан ўтди. Ойдин Солиҳ даволаш усуллари жой олган “Ҳақиқий тиббиёт” китобини ва унинг йўлида юриб инсонларга замонавий тиббиётга муқобил бўлган даволаш усулларини ҳавола қилувчи Истанбул Табиий Соғлиқ Институти ҳамда ёш ҳакимларни қолдирди. Шогирдлари уни замонавий дунёнинг Луқмон ҳакими сифатида эсга оладилар.
Душанба куни ўлишни орзу қиларди
Ўзбекистон мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ: Ўзимнинг ярмимни Истанбулнинг Онадўли ёқасидаги Қоража Аҳмад қабристонига кўмиб келдим.
Севгилимни кўмиб келдим. Китобимдаги ҳузунли шеърларнинг қаҳромони бўлган бир аёлни Истанбул тупроқларига топширдим.
Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди, чунки Пайгамбаримиз душанба куни вафот этган эканлар. Ойдиннинг орзуси деярли ушалди, уни душанба куни дафн этдик.
У ғоя инсони эди. Аввал оиламизда, кейин унга ишонганлар орасида Қуръони Карим амрларини ва суннат қоидаларини ҳаёт тарзи ўлароқ тадбиқ этди ва бу мақсадига қўли ва сўзи етган жойда эришди.
Марҳаматли эди. Ўлимидан олдин ризолик истадим, «албатта, сиздан мингдан-минг розиман, жоним» деди. Мукофотимни шу заҳоти берди, нозу фироқсиз. Ҳолбуки, қаршисида турган бир золим эди.
Сабр тимсоли эди. Йўқ сабрнинг ўзи эди. 40 йил яшадим у билан. Ҳаётимиз алғов-долғовли кечди, билиб-билмай унга, болаларимга зулм қилдим, матонат билан қаршилади. Дудоқларидан бирор марта шикоят чиқмади, инграмади. йиғламади. Кўз ёшларини гизлаярак, Оллоҳ ато ятган масьум чеҳраси билан юзланди бизга.
Ораларни тузатувчи эди. Менинг қусурларимни фарзандларимдан, фарзандларимнинг қусурини мендан гизлади, уларга мени, мени уларга мадх этди.
Ҳеч қачон ғийбат қилмади. Бировдан хафа бўлиб, бир-икки калима сўзлар-сўзламас, дарҳол тўхтаб, истиғфор келтирар, » ғийбат бўлди» дея уялар эди.
Юришида, туришида, ўтиришида,боқишида ва фикрларида бир ҳаё, бир асолат бор эди.
Мушоҳада этар экан, гўзал ташбиҳ (метафора) учун фикр моҳиятидан асло воз кечмайдиган бир жиддият ва масъулият туйғуси бор эди.
Ҳақиқий бир тавозе соҳиби эди. Унга хизмат қилиш учун юзлаб аёллар эшиги олдида навбат тутди, аммо у ҳеч кимни ўзига хизмат қилдирмади, доим хизмат қилди. Амр бермади, доим амр кутди. Ҳукмдорларнинг хотинлари оёғига келди, аммо бундан ғурурланмади, Онадўлидан келган йўқсил хотинларига қандай муносбатда бўлса, маликаларга ҳам шундай муносабатда бўлди: самимий, содда ва меҳр ила.
Ёлғонни билмас эди, вадасига вафодор, қул ҳаққини иҳлол қилишдан қаттиқ қўрқарди. Пайғамбаримизнинг жуфти ҳалоли Ҳазрати Хадича онамизнинг ҳаётига эмранар эди.
Ўларкан, мардона, бир мужоҳида каби ўлди. Дудоқларида сўнгги дамгача Оллоҳ ва унга ҳамд бор эди.
Раҳмон ва Роҳийм бўлган Роббим, у сенинг ризонг учун яшаган бир қулинг эди, унга мағфират айла.
Онам шаҳид бўлди
Ўзбеклар бирлиги таъсисчиси, ўғли Тимур Солиҳ: Онам ўлимга ҳамма вақт тайёр эди. Бундан икки йил олдин кафанини тайёрлаб қўйганди, ўлишини биларди. Ҳар жойдан ҳар шаклда душманлари борлигини ҳам биларди. “ИншаОллоҳ мен шаҳид бўламан”, – дерди. Вафотидан бир ҳафта олдин ҳаммадан ризолик истади. Оллоҳнинг изни билан жойи жаннатда. Мен Оллоҳнинг изни билан шаҳид бўлганига ишонаман. Оллоҳ йўлида ҳамда Оллоҳ ва даъвоси йўлида кетганига ишонаман. ИншаОллоҳ даъвоси шогирдлари билан давом этади.
Дунёда илк маротаба у тилга олди
Шогирди Хатижа Мисга: Ойдин Солиҳ асосан ҳакимлик фаолияти билан танилди. Унинг ҳакимлиги албатта тортишилмайдиган ҳақиқатдир, лекин камида ҳакимлигидек ҳикмат, илм, асолат, зарофат, тавозеъ, марҳамат, дангаллик, тўғрилик, табиийлик ва софлик каби муҳим сифатлар соҳибаси ҳамдир.
Бутун дунёда шифо излаб унинг тавсиялари билан шифо топганлар қаршисидаги унинг тавозеъсини, ҳақиқатни қанчалик қадрлаганини, ҳақиқий мўъмина сифатларга эга эканлигини қуйидаги сўзларидан билишингиз мумкин: “Шифо Оллоҳдандир, У истади, мени васила қилди”.
Баъзи нарсаларни Туркияда, ҳатто дунёда у илк маротаба тилга олди. Масалан, Нисо сурасининг 119-120-оятларининг ирсиятни ўзгартиришга ишорат қилгани, титаниум диоксид, аспартам, сунъий таъмлар, лазер, баъзи товуш тўлқинлари, нанотехнология ва биотехнология махсулотларининг ирсий ўзгаришларга ва қисирликка сабаб бўлгани каби. Илк эшитилганда жуда маргинал туюлса ҳам гапирган ҳар бир сўзининг ҳақиқат эканлигига шоҳид бўлдик.
Бугунги кунда оятлар қандай тушунилади, пайғамбар суннатларига қандай амал қилинади, буюк зотларнинг сирли сўзлари маъноси нималигини унинг камтарона ҳаётида кўрасиз.
У ўз вазифасини адо этди, тавсия қилгани каби яшади, китобида ёзгани каби сўнг нафасини берди. Оллоҳ биз талабаларига унинг даъвосини биргаликда давом эттиришни насиб этсин.
Ойдин Ҳонимни танидик, ҳаётимиз ўзгарди
Истанбул Табиий Ҳаёт Институти раҳбари Фарук Гунинди: 2006 йил эди. У вақтларда ўқитувчи эдим. Бир оилавий дўстимиз воситаси билан танишдик. Бир соғлик билан боғлик муаммо сабабли тавсия ила танишдик. Ҳаммамиз ҳар замон докторга борган инсонлармиз, бироқ ўша кунга қадар бундай докторга ҳеч қачон дуч келмагандик. Бемор ҳақида қайғурадиган инсон эди. Ҳеч қандай рецепт бермади, ҳаёт тарзимизнинг нотўғрилиги ҳақида гапирди. Бир китоб устида ишлаётгани ҳақида билдик, ҳақиқий тиббиёт. У вақтда қораламалари бор эди. Ўқидик ва кўрдикка фақат муолажадан бошқа нарса йўқ. Соғлик, яшаш тарзи билан боғлиқ. Кейинчалик китоби билан боғлиқ узун бир дарс берди, саҳифаларда нимани нима учун ёзганини, мантиғини тушунтирди ва талабаларини тайёрлади. У ерга қўшилдик. Шундан сўнг ўрганганларимизни бошқаларга ҳам етказдик. Айни вақтда ўқувчилари билан бирга Оддий ҳаёт (Sade Hayat) номи билан бир жамият фаолиятини бошладик. Ўзининг ҳам тавсия қилгани бу эди. Инсонлар тўғри ҳаёт кечирсалар ҳасталик уларга яқинлашмайди. Ҳасталик фақат нотўғри ҳаёт тарзи туфайли пайдо бўлади ва унинг манбаи ҳам руҳий ҳамда жисмоний бўлади. Бу фаолиятни бироз йўлга қўйганимиздан сўнг бизнинг анъанавий тиббиёт билан боғлиқ ишларимизнинг ҳам муҳим эканлигини гапирди. Бу борада кўп конференциялар ташкил қилдик. 2011 йили эски тиббиётнинг ичидаги ҳақиқатларни ифода этувчи бир институт ташкил қилдик: Истанбул табиий Соғлик институти. Атрофидаги ҳар ихтисослашган гуруҳлардаги докторларни жалб қилди, унинг раҳбарлигида улар билан фаолият олиб бордик. Халқаро конференциялар ташкил қилдик. Барчамизнинг бу даражага етишишимизда унинг хизматлари буюк, минглаб инсонлар ҳаётини ўзгартирди. Биз Ойдин Ҳонимни танидик, ҳаётимиз ўзгарди.
Дорилар таъсир қилмаган оғриқларга дармон бўлди
Ўқувчиси Ҳомият Бошйигит: Ойдин Ҳоним билан 1996 йили танишган эдик. Гапирганлари тиббиёт факультетида биокимё соҳасидаги устозим профессор Умид Яйиннинг сўзларига ўхшарди: “Болалар ўзингизни заҳарламоқдасиз, қонингиз аччиқликка тўлган”. У вақтларда 18 ёшда бўлганимиз учун унчалик тушунмагандик, бироқ 20 йилдан сўнг Ойдин Ҳонимдан эшитиб тушундим. Яшашнинг, ейиш-ичишнинг ҳақиқий лаззатини менга у кўрсатди. Устозимизни танигунга қадар бош оғриғимдан беморларга қарай олмасдим. Дорилар таъсир қилмасди. Бу даволанишдан сўнг 1996 йилдан бери унутгандим. Ҳеч нарса бўлмагандек эди. Ойдин Ҳоним бизга ҳамиша ҳасталикларнинг бир имтиҳон эканлигини таъкидларди.
Доно бир дарвеш эди
Ўзбеклар бирлиги раҳбари Одам Чевик (Adem Çevik): У доно бир дарвеш эди. Шакар касаллигим бор эди, менга очлик рўзаси тавсия қилди. Шундан бери дорилардан фойдаланмайман.
Селим Эфе Эрдем
Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди
Манба: haber.stargazete.com