O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Фаластинга 1 доллар ҳам бермадилар

Фаластинга 1 доллар ҳам бермадилар
159 views
22 January 2018 - 15:29

БАА, Мисир ва Саудия Арабистонидан PKK (Курдистон ишчи партияси)га ёрдам

Туркия қуролли кучларининг Афринда террор ташкилоти PKK/PYD (Курдистон ишчи партияси)га қарши “Зайтун новдаси” ҳарбий амалиёти давом этаётган бир пайтда, террор ташкилотларининг янги иттифоқдош қидираётгани ҳақда хабарлар берилмоқда.

Янги иттифоқдошларнинг эса, охирги вақтларда минтақага мўлжалланган Исроил ва АҚШ билан қурилган ифлос иттифоқлари фош бўлган Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Миср бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ўйинчоқ давлатлардан террор ташкилотига ёрдам

PKK/PYD (Курдистон ишчи партияси)нинг минтақадаги БАА ва Миср давлатларидан умидвор эканликларини ахборот воситаларига сиздирилган баёнотларидан англаш мумкин. Бошқа тарафдан Мисрда 2013 йилда давлат тўнтариши билан ҳокимиятни қўлга олган Абдулфаттох Ал-Сиси ҳукуматининг, “Зайтун новдаси” ҳарбий амалётига нисбатан, “Суриянинг суверен ҳуқуқларига аралашиш” дея берган баёноти ҳам бу  айбловларни тасдиқлайди. Саудия Арабистони ҳукумати ҳам ўтган ойлар мобайнида, АҚШ назорати остидаги ИШИД террор ташкилотидан, бошқа бир террор ташкилоти бўлган PKK/PYD (Курдистон ишчи партияси) қўлига ўтган Суриянинг Раққа шаҳрини янгидан тиклаш учун 1 миллиард долларлик маблағ ажратишини эълон қилган эди.

Манба: gazeteplus.com