O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Фаоллар Муҳаммад Бекжоннинг соғлиғидан хавотир билдиришмоқда

Фаоллар Муҳаммад Бекжоннинг соғлиғидан хавотир билдиришмоқда
242 views
31 March 2013 - 16:15

“Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун” норасмий жамоат бирлашмасига кўра, сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон жиддий ёмонлашган.

mbekjanМуҳаммад Бекжоннинг рафиқасига таяниб тарқатилган хабарда Зарафшон шаҳридаги УЯ-48 қамоқхонасида қолаётган 59 ёшли Муҳаммад Бекжон қатор хасталиклардан азият чекаётгани ва жиддий тиббий муолижага мухтожлиги айтилади.

Тарқатилган матбуот хабарида нафақат Муҳаммад Бекжон, балки Ўзбекистон қамоқхоналарида қолаётган қатор сиёсий маҳбуслар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларга ҳам рисоладагидек тиббий ёрдам зарурлиги урғуланган.

“Биз, “Эрк” Демократик Партияси аъзолари Ўзбекистон ҳукуматидан ва шахсан Президент Каримовдан даволанишга мухтож маҳбусларга диққат қаратишни ҳамда барча сиёсий маҳбуслар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларни зудлик билан озод қилишни талаб қиламиз”, дейилади “Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун” норасмий жамоат бирлашмаси.

Шу билан бирга жамоат бирлашмаси халқаро “Қизил Хоч” ташкилотидан Ўзбекистондаги қамоқхоналарга бориб, сиёсий маҳбуслар саломатлиги билан боғлиқ вазиятни ўрганишни ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашига ҳисоб беришни сўрайди.

Муҳаммад Бекжон

Муҳаммад Бекжон 1999 йил февралида Тошкентда содир этилган портлашларга алоқадорликда айбланиб, Киевда ҳибсга олинган ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинган эди.

Муҳаммад Бекжон маҳкамада портлашларга алоқадорлик ҳақидаги айбларни қатъиян рад этган ва қийноққа солинганини айтган. Бироқ, унга 15 йиллик қамоқ жазоси берилган.

“Эрк” рўзномасининг бош муҳаррири бўлган Муҳаммад Бекжон ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳнинг укасидир.

59 ёшли сиёсий маҳбусга берилган муддат 2012 йил февралида ниҳоясига етиши ва озодликка чиқарилиши кутилган, аммо қамоқхона маъмуриятига бўйсунмасликда айбланиб, унга берилган жазо 5 йилга узайтирилган.

Журналистларни Ҳимоя этиш халқаро қўмитаси ва қатор халқаро ташкилотлар маҳкаманинг ушбу қарорини қоралаб чиқишганди.

bbc.co.uk/uzbek