O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Фаросатли давра

Фаросатли давра
226 views
04 November 2017 - 5:00

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

 

ФАРОСАТЛИ ДАВРА

Фаросатли давра! Тонг отди, лекин
Гуллар уйғотмади уйқучи тошни.
Улар шивирлашди елдан ҳам секин,
Бир-бирига сaсcиз силкитди бошни.

Майсанинг учига чиқиб чумоли,
Қўлини кўзига қилиб соябон,
Узо-о-оқ кузатди боғнинг шимолин –
Кимнингдир йўлига тикилди нолон.

«Эрк деб юрганлари эҳтимол, шудир», –
Жилмая билганлар даpров жилмайди.
Фаросатли давра! Бу ерда шудринг
Бебахт юлдузлигин абад билмайди!
1974

 

(78)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (54-саҳифа.)

(давоми бор)