O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Фароғат

Фароғат
208 views
22 September 2017 - 5:00

 

“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН

ФАРОҒАТ

Чўзилиб ётаман, юмганча кўзимни,
Танани эгаллар ажиб бир фароғат.
Қуёшнинг иплари қитиқлар юзимни,
Юрагим қайгадир қилади саёҳат.
Бошимни қуёшда қиздира бошлайман,
Фикрлар қайси бир чечакдай очилар.
Уларни ҳидлайман, тўяман, ташлайман –
Хотирнинг қоронғи бурчида сочилар.
Қайгадир учади пушаймон, ўксиниш,
Унут ҳам қилурман берилган аҳдни.
Тинчдайман, агарда, айтмасам кўксимни
Жим эзаётганин оёғи Вақтнинг…
1974

(35)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (31-саҳифа.)

(давоми бор)