O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Фарғоналик куёвлар: Мирзиёев қудалари қандай бойиди?

Фарғоналик куёвлар: Мирзиёев қудалари қандай бойиди?
273 views
16 September 2021 - 22:02

Президентликка келганидан кўп ўтмай, Шавкат Мирзиëев “Фарғонани дабдала қилган каламушлар” – “фарғоналик келинлар” ҳақида гапирган эди. Мирзиëев исмини тилга олишга ботинмаган бу “келинлар” президент Каримовнинг хотини Татьяна Каримова¸ унинг синглиси Тамара Собирова эканини жамоатчилик дарҳол тушунган. Орадан беш йил ўтиб¸ “фарғоналик келинлар” ўрнини “фарғоналик куëвлар” эгаллагани кўрилмоқда. Каримов оиласи мансубларини “каламуш” дея заҳарханда қилган Мирзиëев ўз оиласининг гуркираб бораëтган бизнес империясидан хабардорми? Озодликнинг янги суриштируви «фарғоналик куëвлар» кимлиги ва улар бизнеси кўламига ойдинлик киритиш баробарида бу бизнес билан келаси ой иккинчи муддатга сайланиши кутилаётган президент Мирзиëев ўртасидаги бевосита боғлиқликни ўртага чиқаради.

Манба: Ozodlik Radiosi