O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Фарғонанинг Олтиариқ туманида таксичилар норозилик намойиши ўтказди

Фарғонанинг Олтиариқ туманида таксичилар норозилик намойиши ўтказди
181 views
02 May 2013 - 11:13

300(606)1 Май халқаро меҳнаткашлар бирдамлиги куни муносабати билан Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги маршрут такси ҳайдовчилари оммавий иш ташлаб, намойиш ўтказишган. Маълумки, мустақиллик йилларида 1 май Ўзбекистонда байрам ҳисобланмайди ва иш кунидир. Бу норозилик намойишида 400 нафар ҳайдовчи иштирок этгани айтилмоқда.

Намойиш қатнашчилари солиқ идораларига тўланадиган “давлат божи”, яъни такси хизмати кўрсатиш ҳуқуқини берувчи патент қиймати 38%га ошиб, бир ойда 580000 сўмга чиқарилганидан норозилик билдиришди.

Ҳайдовчиларнинг аксарияти маршрут такси қатновида ҳаракатланадиган автоуловларни ижарага олиб ишлатишади. Ҳам ижара ҳаққи, ҳам юқори миқдордаги давлат божини тўлашга мажбур бўлаётган маршрут такси ҳайдовчилари учун ўз рўзғорларини боқиш имкони деярли қолмаяпти.

“Ижара пули тўлайликми, ёки бола-чақа боқайликми?” – дейди ҳайдовчи Ҳакимжон Вакилов.

Намойишга чиққан бу ҳайдовчиларнинг талаблари қондирилдими?

Бу саволга жавоб берган ҳайдовчи бекордан бекорга 30та Дамас русумлик микроавтобус ҳайдовчиларининг қамоққа олинганини билдирди Ҳакимжон Вакилов. Уларнинг норозилик чиқишларини бостирган ИИБ ходимлари куч ишлатиб, дўппослашлар билан қарши олишгани айтилмоқда. Шу куни 19 одам тан жароҳати олган.

Воқеа ҳақида бизга маълумот берган ҳайдовчилар давлатни ва солиқ инспекцияси ходимларининг чўнтагини қаппайтириш учунгина ишлаётганликларини ва бундан норози эканликларини таъкидлаб ўтди.

ЎХҲ матбуот хизмати учун
Ҳамидулло Турдиқулов,
Фарғона.