Фейсбокдаги “Каримов кет” гуруҳи аъзолари сони ортиб бормоқда
ЎХҲ фаоллари тарафидан Фейсбокда ташкил қилинган “Каримов кет” гуруҳи (http://www.facebook.com/groups/karimovket/) аъзолари сони қисқа муддатда 6560 кишига етди. Бу ўзбек мухолифати ичида интернетнинг ижтимоий тармоқларда тузилган ва Ўзбекистонда Каримов диктатурасини тугатишга қаратилган интернет лойиҳаларнинг энг машҳурларидан биридир. Ушбу гуруҳда ҳар куни Президент Каримовнинг золим режими жиноятларини фош қилувчи ўнларча мақолалар, видео ва фото лавҳалар, гуруҳ аъзоларининг фикрлари, турли танқидий нуқтаи назарлар эълон қилинади. Каримов МХХ сининг айғоқчилари гуруҳ фаолиятига тўсиқ бўлишга ва унинг аъзоларининг сонини камайтиришга қанчалик уринмасин, ушбу гуруҳ ўз сафларини ҳар куни юзларча янги аъзолар билан тўлдирмоқда. Маълумки МХХ айғоқчилари аввалда ҳам ЎХҲ расмий сайтига ва Одноклассники ру сайтидаги гуруҳига ҳужумлар уюштирган, аммо ҳаракатимизнинг бу медиа бўлимлари қисқа муддатда ўз фаолиятларини қайта тиклашга муваффақ бўлганди. Ўзбекистонда Каримов диктатураси ўрнига эркинлик ва адолатга асосланган жамият тузилишини истайдиган барча ҳамюртларимизни фейсбокдаги ушбу гуруҳ фаолиятида иштирок этишга чақирамиз.
ЎХҲ Ахборот Маркази
19 март 2013 йил