O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Фидокор инсон

Фидокор инсон
213 views
29 July 2012 - 7:19

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари орасида чиндан ҳам ўз маслаги ва эътиқоди талаблари савиясида фаолият кўрсатган инсонлар кам. Бу тоифа кишилар ва гуруҳларнинг аксарияти бир ерлардан грант олиш учун  ахлоқсиз ишларга кириб, Каримов режимининг малайларига айлангани ҳам бир хақиқат. Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари ташкилоти сифатида  расмий рўйхатдан ўтиш учун мутлоко МХХ билан боғлиқ бўлиш шарт. Бу шартни қабул қилмаган бутун ташкилотлар сурункасига таъқиб ва тазйиқ остида яшашга маҳкумдирлар.

Абдуфаттоҳ Маннопов бу соҳанинг нодир инсонларидан бири десак муболага булмайди. У 90- йиллар ўрталаридан бошлаб, Ўзбекистонда ўзгафикрловчиларга ва мухолифатга бошланган қатогон даврида режим қурбонларини ҳимоя қилишда жуда кўп хайирли ишлар килди. Бу фаолият ҳақда “Дунёўзбеклари” саҳифасида босилган Ёдгор Турлибековнинг мақоласини ўқинг

Редакция

ҲУРМАТЛИ АБДУФАТТОҲ МАННОПОВ,ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ МУБОРАК!

Сизнинг ўтган ибратли ҳаётингиз ва муборак 61 ёшингизга етиш, оғир кунлар кечираётган миллионлаб ўзбекистонликлар учун фахр ва ҳавасга молик санадир.

Шунча ёшга етиб ҳам, диктаторнинг салкам чорак асрдан бери амалга ошираётган зулми ва адолатсизликларидан бечора халқимизни озод этиш ва унга эркинлик, адолат ва фаровон ҳаёт улашиш ғамидасиз.

Игна билан қудуқ қазимоқдай оғир йўлни танлаганингиз ва 23 ёшингизда ўзингиздан анча катта ёшли илм соҳибларига Москва Давлат Университети, СССР халклари фалсафа тарихи кафедрасига аспирант булиш иштиёкида келиб, мудир профессор Ш. Ф. Мамедов таклифи билан хеч кандай таёргарликсиз сабоқ бериб, илмий даражангиз улкан эканини амалда курсатгансиз.

Бу Сизнинг юксак иқтидорингиз яқин орада Сизнинг Совет Иттифоқи даражасига муносиб илғор олим, академик бўлишингизга ишорат эди.

Лекин академик Андрей Сахаров Инсон Хуқуқлари жонбози булгач, бу иш академиклик унвонидан хам баланд, улкан масканлигини тушиниб, уларга ёндошишга харакат қилдингиз.

Бу Инсон Хукукларини химоялаш кураши ва илми осон кечмаслигини билсангиз ҳам, ўз ҳаётингизни довюраклик ва адолатпарварлик талаб этувчи, қамалиш ва ўлим ҳавфи билан ўйнашдингиз.

Туркистоннинг бирлигини тиклаш ва бу ишда ўзбекистонликларнинг етакчи булиши орзуси ушалмади. Сиз билмадингиз диктаторнинг кимлигини, унинг учун Ўзбекистонда ёзувчими, олимми, умуман зиёли шахслар, қолаверса ким тўғри ва ҳалол бўлса бўлди, уларнинг ҳаммасини ўзининг душмани ҳисоблади ва уларни тугатишга киришди.

Сиздай келажакда мустақил диёримиз, халқимиз учун миллиардлаб фойдаси тегадиган улуғларни диктатор бир-бир туҳматлар билан ишдан олди, қамади, қамаганда умирбод қамаб, ярадор қилди ва ўлдириб ҳам юборди.

“Халқ душмани” ва “Ватан ҳоини” тамғалари Сизга ҳам етиб келди, диктаторга қарши кураш давом этарди, хақиқий халқнинг душмани ва Ватан ҳоини зулмбошининг ўзи эканлиги амалда очикланди.

Сиз Ватандан яна Москвани бошпана қилишга ва ўз демократия, инсон хукуклари учун кураш ва илмий ишларингизни давом эттиришга мажбур булдингиз.

Аммо ўшанда Путин билан Каримов апоқ-чапоқ эканига аҳамият бермадингиз Москвада неча-неча бора қамашларга, мушлашларга пинак бузмай, мустабит тузим кирдикорларини барча нуфузли халқаро ташкилотларга рус ва инглиз тилларида етказиб турдингиз.

Россия Давлат Думасидаги Г.Старавойтова, В.Борщев, В.Игрунов, Ю.Шмид каби демократ депутатлар, Е. Боннэр, Л.Богораз, Л.Алексеева, С.Ковалев каби улкан инсон хукук химоячилари Сизни қаттиқ ўз ҳимояларига олган эдилар ва Сиз уларга якин арбоб эдингиз.

Сиз зулимкор режим кирдикорларини фош этганингиз учун диктатор буйруғи билан, Москвада уя қуриб олган айғоқчилар ниҳоят Сизни ўлдиришга қарор қилишди ва пайт пойлаб бошингизга арматура билан уриб бошингизни, оёқ-қўлларингизни ва ковугаларингизни синдиришди ва қонга беланган танангизни изғирин тонг совуқда, шу билан ўлади деб ташлаб кетишди.

Лекин яхши инсонлар бор экан, докторлар ва реанимация ҳаётингизни қутқариб қолди, демократия, инсон хукуклари учун кураш ва илмий ишлар ҳам қолиб, соғайганингиздан сўнг барча сафдошларингиз сизга АҚШ га дарҳол жўнашингизни тавсия қилишди.

Диктаторнинг пуллари ва тиллолари кўпайган сайин, унинг ифлос ва қонли қўли ҳам узайгандан узайиб, хозир хатто озодлик ва демократиянинг дунёдаги устини булмиш АҚШга ҳам етиб келди.

Хаммамизга тушунарли, АКШ сиёсий, хукукий тизими, конунлари Сиз ва биз каби демократлар ва инсон хукуклари химоячилари тарафида. Аммо баъзи амалдорлар бу нарсадан куз юмиш холлари булгани ачинарли хол.

Хуллас кураш давом этадики, бу курашда диктаторни тахтдан йиқитмагунча Сиз – Абдуфаттоҳ Маннопов даврамиздан кетманг, юзларга кириб юрсангиз ҳам бизнинг сафимизни кўпларга ўхшаб фақатгина тўлдирибгина қолмай, ёшларимизга бош бўлиб юринг ва бунга Сизнинг хаққингиз бор!

Сизга узоқ умир ва соғлик, бахт-саодат, албатта ютуқлар билан, ёр бўлсин дейман!

 

Ёдгор Турлибеков АҚШ 26-июль