O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Фикри “гуллаганлар ” ҳақида

Фикри “гуллаганлар ” ҳақида
176 views
10 March 2014 - 9:28

Shuxrat BobojonУзоқ давом этадиган жараëнни лабаратория шароитида тезлаштирилган ҳолда кузатиш мумкин.

Украина ишғоли билан боғлиқ воқеалар шу пайтгача жим юрган ўзбекларнинг катта қатламининг бирдан тилга кириб “ëппасига гуллашига” сабаб бўлди.

Одатда рангсиз¸ туссиз кўримсиз буталар гуллаганида бир биридан фарқланади.

Бу “гуллар” га қараб баъзи ҳулосаларни бера оламиз.

1. Россияпарастлик ва путинпарастлик.
2. Демократия ва ғарб либерализми ва буни тамсил қилган Ғарб ва АҚШга қарши мислзиз нафрат.
3. Россиянинг босқинчлиги ва талончилигидан севиниш.
4 СССР ни соғиниш ва советпарастлик.
5. Рус ТВ ва рус матбуоти тарқатган ҳар қандай алжирашни айнан такрорлаб¸ оммавий гипноз қурбони бўлиш.
6. Ўзбекистон муаммолари ҳақида жим турган ҳолда геополитика ҳақида ақлли фикрлар айтиш касаллиги.

Оммавий гипноз қурбонлари

Одатда гаровга олинган одамнинг ўз гаровгирини ëки зўрланган одамнинг ўз золимини севиши “Стокголм синдроми” дейилади.

Ўзларини бундан 140 йил олдин босиб олган ўрисларни севиб ëтган ўзбекларга бошқача диагноз йўқ.

Бир тарихий чекиниш: аксар давлатларда ТВ орқали гипноз сеанслари ўтказиш тақиқланган. Бунинг оқибатлари ëмон бўлгани боис бунга изн берилмайди. 1989 йилда СССР ТВ сида Кашпировский деган шарлатан оммавий гипноз сеанслари ўтказган эди.

Ўша пайтда Ўзбекистон аҳолисининг аксар қисми бу телегипноз таъсирида бўлган.

Оқибатни эса йиллар ўтиб кўриб турибмиз. Россия ТВ си Кашпировский ўрнатган гипноз коридори орқали миллионлаб ўзбекистонликларнинг ақлини фалаж қилишга эришди.
Шуҳрат Бобожон