O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Филиппин ўзбекистонликлар учун визани бекор қилди, бироқ…

Филиппин ўзбекистонликлар учун визани бекор қилди, бироқ…
20 views
19 April 2014 - 12:43

Филиппин Ўзбекистон ва Марказий Осиё бошқа мамлакатлари билан мавжуд виза режимини бекор қилди.philippines-visa

Бу борада Филиппин Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида билдирилди.
Бундан буён ўзбекистонликлар ва Марказий осиёлик бошқа фуқаролар Филиппинга визаси кириш ва ўттиз кун ичида бу мамлакат ҳудудида бемалол визасиз юришлари мумкин.

Филиппин Ташқи ишлар вазирлиги янги қарордан кўзланган мақсад мамлакатда туризм соҳасини ривожлантириш ва Марказий Осиё мамлакатлари билан инвестиция муҳитини яхшилаш эканини маълум қилган.

Айни пайтда Филиппинга фуқаролари визасиз кириш имконига эга бўлган мамлакатлар сони 157 тага етгани айтилади.

Маълумки, шу йил феврал ойи ўрталарида Чехия Республикаси Ўзбекистон фуқароларига транзит авиация визасини бекор қилган эди.

Қарорга мувофиқ ўзбекистонликлар Чехия халқаро аэропортларининг транзит залларида бўлиши учун улардан транзит авиация визаси талаб қилинмайди.
Аснода дунёнинг яна бир давлати – Филиппин ўз ҳудудига кириш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларига қулайлик берганига оид хабар  ўзбекистонликларни қувонтирмаётгани сезилади.

“Негаки ўша давлат визасиз киришга имконият бергани билан бизнинг Ўзбекистондан ташқарига чиқиш жуда қийин. Ҳамма томонга тўсиқ қўйиб ташланган, чиқиш визаси олиш сўнгги пайтлар деярли имконсиз бўлиб қолаяпти, ҳар баҳона билан чиқиш визаси берилмаяпти”, дейди ўзини Валижон деб таништирган бухоролик суҳбатдошимиз.
Шу йил бошларида Сурхондарё вилояти чегара туманларида яшовчи фуқаролар паспортига юмалоқ муҳр босилмаётгани ва бу эса ўша ҳудуд аҳолисининг хорижга чиқишини чеклаб қўяётгагани хабар қилинганди.

Айни мавзуда хориж матбуотига интервью берган саросиёликлар паспортига чиқиш визаси муҳри босилмаётгани сабабли ишлаш учун Россияга кетолмаётганидан шикоят қилган эдилар.

Сурхондарё Ички ишлар бошқармаси ходимлари чегарабўйи аҳоли учун чиқиш визасини бериш республика МХХ си қарори билан вақтинчалик тўхтатилганини билдирганди.
Ўзбекистон мустақилликка эришган ўтган давр мобайнида дунёнинг бирор давлати билан виза режимини бекор қилгани ё бўлмаса соддалаштиргани умуман кузатилмаган.

Аксинча, дейди мустақил кузатувчилар, Ўзбекистон ён қўшнилари, жумладан Тожикистон билан мавжуд бир томонлама виза режимини кучайтирган, бунинг ортидан икки қўшни республика аҳолсининг борди-келдиси маълум даражада чегараланган.
Дунёда хорижга чиқиш учун махсус чиқиш  визаси сақланиб қолган иккита мамлакат мавжуд. Булар Шимолий Корея ва Ўзбекистондир.

НОДИР