O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ФОЙДАЛИ ВИТАМИНЛАР ва уларнинг зиёнлари

ФОЙДАЛИ ВИТАМИНЛАР ва уларнинг зиёнлари
481 views
08 May 2012 - 21:03

Витаминлар лотинча vita-хаёт ва амин-HN группа дормон-дори одам, хайвон ўсимликлар организмининг хаёт фаолиляти учун зарур моддалардир.
Витаминнинг кашф этилиши рус олими Н.И.Лунин номи билан боғлиқ. У озиқ-овқат маҳсулотларида ҳаёт учун зарур бўлган қандайдир бошқа моддалар (озиқ фактрлари) борлигини 1880-й тажрибада исботлаб берди. Н.И.Лунин қаймоғи олинмаган сут билан боқилган оқ сичқонларнинг соғлом ва яхши ўсганлигини сут таркибидаги асосий моддалар аралашмаси яъни оқсил казеин ёғ сут қанди, туз ва сув аралашмаси билан боқилган оқ сичқонларнинг эса нобут бўлганлигини аниқлаган. “Витамин” терминни поляк олими К.Футк 1912-й таклиф этди.

В организмга асосан озиқ овқатлар билан киради. Уларнинг баъзилари ичакда микроорганизмлар таъсирида синтезланади. Лекин хосил бўлган Витамин миқдори организмни эхтиёжини тўла қондира олмайди. Витаминннинг биолигик ахамияти моддалар алмишинувига ростловчи таъсир этишдан иборат. Витамин организмда содир бўладиган кимиёвий рекцияларни кучайтиради. Организмнинг озиқ моддаларини ўзлаштиришга таъсир кўрсатади. Хужайраларни нормал ўсишига ва бутун организмни ривожланишига ёрдам беради. Организмда ферментлар таркибига кириб уларни нормал функцияси ва активлигини таминлайди. Шундан қилиб организмда бирор витамин етишмаса ёки бутунлай йўқ бўлса моддалдар алмашинуви бузилади. Озиқ-овқатда витамин етишмаганда кишининг меҳнат кобилияти пасаяди. Организм касалликларга хамда ташқи мухитнинг таъсирига бардош бера олмайди. Витамин етишмаслиги ёки мутлоқа бўлмаслиги натижасида авитаминингиз ёхуд гипавитаминоз келиб чиқади.
Витамин етишмовчилигига овқат рационида витамин кам бўлмаслигига эмас, балки уларнинг ичакда сўрилиши тўқималарга етказиб берилиши ва биологик актив формага айланишининг бузилиши хам сабаб бўлади. Шундай қилиб организмда витамин нормал ўзгариш сиклининг бузилиши витамин етишмовчилигига олиб келади. Меъда ва 12 бармоқ ичакнинг яра касаллиги, колит, жигар касаллиги ва б. Кўпгина касалликларда витамин ҳазм бўлиши бузилади ва эндоген витамини етишмовчилиги пайдо бўлади.
В. Дастлабки пайтларда турли хил етишмовчилиги касалликларини даволашда қўлланилган (к. витамини билан даволаш) 20-аср ўрталаридан витамин билан даволаш миқёси анча кенгачди. Бундан ташқари, В. Озиқ-овқатларни витаминлаштиришда хам кўплаб қўлланила бошлади. Эндиликда чорвачиликда ҳам емларни витаминлашга катта эътибор берилмоқда. Лекин баъзи витаминнинг физиологик талабдан ортиқроқ ишлатилиши ёмон оқибатларга олиб келиши – гипервитаминозга сабаб бўлиши мумкин.

Дастлаб В. шартли равишда лотин алифбосининг бош ҳарфлари : А, В, С, Д, Е, Р ва х.к билан белгиланган. Кейинчалик витаминларнинг кимёвий тузилишига биноан халқаро ягона номи қабул қилинди. В. сувда эрийдиган, ёғда эрийдиган ва витаминсимон бирикмаларга ажралади. Бир қатор В.нинг 1 модда шаклида эмас бир-бирига яқин бир қанча бирикмалар шаклида учраши аниқланган. В.дан ташқари арганизмда турли ўзгаришларга учраб В.га айланадиган моддалар – провитаминлар ҳам маълум. Провитаминларга каратинлар (провитамин А ), витамин Д.га айланадиган баъзибир стеринлар (эргострин, 7 –дегидрахолестрин ва бошқалар ) киради. Тузилиши жихатдан В.га яқин кимёвий моддар ҳам бор. Бироқ бу витамин аналоглари организмга таъсир қилиши туфайли антивитаминлар деган ном олган. Баъзи моддалар ( антибиотиклар сульфаниламитлар ва б.) антивитаминлардир.

Сувда эрийдиган витаминлар.
Аскарбад кислатаси (витамин.С) моддалар алмашинувида айниқса оқсиллар ўзгартирилишида, бириктирувчи тўқималарни нормал холдатда тутиб туришда ва тикланишда муҳим аҳамиятга эга. Организмда витамин. С етишмаса қон томирлари деворининг ўтказувчанлиги ортади, тоғай ва суяк тўқималари сикриктураси бузилади, лавша (цинга) касаллиги рўй беради организмда аскарбад кислатаси хосил бўлмайди ва тўпланмайди. Организм ўзига зарур бўлган витамин С.ни (катталарнинг 1 кунлик эхтиёжи 60-108 мг, болаларники 30-70мг )озиқ-овқатлар б-н олиб туради. Витамин .С савзавот ва меваларда бўлади. Организмнинг витамин С га бўлган кундалик эхтиёжи карам, картошка, кўкпиёз, помидор ва б хисобига қондирилади.

Аскарбат кислата кўк чучук қалампир, қизил қалампир, қора смародина, хрен, қулупнай, шовул, лимон, апельсин,ва бошқа кўпгина ўсимлик маҳсулотларида анчагина миқдорда бўлади. Аскарбат кислатанинг таъбиий концентрати наъматакдир (100гр қуритилган наъматак мевасида 1500 мг гача витамин С бор). Наъматак қоқиси ажойиб витамин С манбаи, айниқса қиш ва кўкламда у жуда қадрланади. 10-12 соат тиндириб қўйилган наматак қайнатмасида (200 мл қайноқ сувга 1 ош қошиқ наматак солинади).Организмнинг бир суткалиик эхтиёжини қондирадиган миқторда витамин С бўлади. Аскорбинат кислата синтетик усулда хам олинади.У парашок ачитки гулкоза билан биргаликда таблетка холида чиқарилади.Аскорбант кислата турли поливитамин препаратлари таркибига киради.Озиқ-овкат махслотлари узоқ сақланганда ва нотўғри пиширилганда таркибида витамин камаяди. Мас ош кўк 1 кун турса аскорбин кислатани 40-60 % си йўқолади гарчи сувга солиб қўйилса хам арчилган сабзавотдаги витамин.С тез парчаланиб кетади. Олма 3 ой сақланганда 16 %, 6 ой сақланганида 25 %, 1-йидлда дастлабки кундагига нисбатан 50 %гача. Лимон ва апельсин эса 10 ойда 10 %дан 30 %гача аскорбат кислатани йўқотади. Сабзавот тузланган ва сиркаланганда ҳам витамин С парчаланиб кетади.

Махсулотларни пиширишга тайёрлаш жараёнида улардаги аскорбин кислатани 1 қисми йўқолади. Маз картошка арчилганда 16-22 % витамин С йўқолади. Картошка ва савзавотлдар қайнаб турган сувга солинса улардаги витамин С бутунлай сақланиб қолади
Совуқ сувга солинса 25-35 % витамин С нобуд бўлади картошка пюреси зебиганка ва каклет таёрлашда 80-90 % витамин йўқолади. Арчилмаган картошкадан витаминлар бутунлай сақланиб қолади. Карам қайнатилганда 20-50 % аскарбин кислота парчаланади.

Баргли савзавотлар (исмалоқ, салат, шовул ) қопқоғсиз идишда (сувда) қайнатилганда 70 % , қопқоғли идишда қайнатилганда 8-12 % витамин С йўқотади. Витамин С кислатали мухитда яхши ишқорли мухитда сақланади. Савзавотлар димлама пиширилганда уларда 80 % га яқин аскарбин кислата нобуд бўлади. Савзавот шўрва қайта иситилганда витамин С айниқса кўп парсаланади. (хар гал иситилганда 30 % чамаси витамин С йўқолади) тайёр шўрвани иссиқ плита устида қолдирмаслик лозим. Картошка шўрва пишириш жараёнида 50 % аскарбин кислата йўқолса иссиқ плитада 3 соат турганда 20-30 % 6 соат турганда деярли хамма витамин С йўқолади. Витамин С металл таъсирида парчаланиб кетади. Овқатга идишдан 1 оз миқдорда металл (мис, қўрғошин, рух ва б) юқи тушиб қолса хам аскорбин кислатани хам парчалаб юборади. Шунинг учун калайланмаган ва лакланмаган метал идишда овқат таёрлаш ярамайди. Савзавот маҳсулотлари алюминий ва зангламайдиган металлдан ишланган идишда пиширилганда В парчаланмайди.
Витамин С игна баргли дарахт игна баргларидан, оққайин жўка, йўнгичка беда баргларидан тайёрлаш мумкин. 1 кг тозаланган, ювилган ва майдаланган кўк масса шиша ёки сирли идишга солинади ва 1, 5 – 2 ,0 л сув қуйиб, сирка кислота қўшилади.
(1 л сувга 2 г ўткир сирка кислота хисобида), идишнинг қопқоғини ёпиб 1 сутка сақлаб қўйилади, кейин дамлама докадан сузиб ўтказилади. 100 мл шундай дамлама одамнинг витамин С га бўлган 1 суткалик эхтиёжини қондиради. Кўк масса дамламасини иссиқ усулда тайёрлашда кўк масса барглари бутунлигича совуқ сувда ювилиб идишга жойлаб устидан қайнақ сув қуйиб 15-30 минут қайнатилади. Тайёр дамлама докадан сузиб ўтказилади.

В группа витаминлари.

Витамин В1 (тиамин), витамин В2 (рибофлавин), витамин В3 ёки витамин РР (никотин кислота ), витамин В5 (пантотенат кислота), витамин В6 (придоксин), В9 (фолат кислата) ва витамин, В12 (цианкобаламин) нинг одам учун амалий аҳамияти катта.
1. Тиамин (витамин В1) организмда углеводлар алмашинувида 1 чи даражали аҳамиятга: овқатда углеводлар ортиқ бўлса, уларни ўзлаштириш учун тиямин кўпроқ талаб қилинади. Тиамин бўлмаса, полиневрит касаллиги рўй беради. Организмга тиамин озиқ –овқат билан киради. Ичак микроорганизмлари ёрдамида организмда қисман тиамин хосил бўлади, лекин бу организмнинг тиаминга бўлган эхтиёжини қоплай олмайди.
Организмнинг витамин В1 бўлган 1 суткалик эҳтиёжи катталарда 1,3-3,5 мг ни, болаларда 0,3-1,7 мг ни ташкил этади. Витамин В1 етишмовчилиги ичак перисталътикасининг сусайишига, ич қотишига, мускуллар бўшашишига жисмоний ва руҳий иш қобилиётининг пасайишига олиб келади. Организмда бу витамин бўлмаса ёки етишмаса, нерв системасининг оғир касаллиги-бери-бери пайдо бўлади. Тиамин организмга озиқ-овқатлар билан етарли миқдорда кириб турса ҳам хироник алкоголизм, қандли диабед, меъда-ичак йўли касалликларида унинг етишмовчилиги янада кўпайиши мумкин баъзи бир дори моддалар (мас:антибиотиклар,) организмда тиамин активлигини пасайтириб издан чиқаради.

Витамин В1 кўпкина озиқ-овқат маҳсулотлари таркибига киради. Ачитқиларда , айниқса қуруқ пиво ачитқисида (100 гда 5мг ), нон квасида кўп бўлади. Ғалла ва дуккакли ўсимликлар донида ва баъзи бир ҳайвон маҳсулотларида (жигар, буйрак, юракда ) ҳам анча миқдорда тиамин бор. Тиамин асосан доннинг муртаги ва қобиғи ( кепаги ) да бўлади. Олий нав ун тайёрлашда у эланиб, кепаги чиқитга чиқарилади, бунда ун таркибидаги тиамин миқдори камайиб кетади. Соя гречиха ва жавдар ёрмаси, макка жўхори ва б.да тиамин кўп бўлади. Маҳсулотлар пиширилганда тиамин кам миқдорда парчаланади, у таом шўрвасига чиқади: қовурилганда ҳам тиамин деярли йўқолмайди. Қуруқ озиқ-овқат маҳсулотлари сақланганда тиаминга зарар етмайди.
2. Рибофлавин (витамин В2) ўсиш жараёнида қатнашади ва ўстирувчи факторларга киради. Оқсил, ёғ ва углеводлар алмашинувида иштирок этади. Марказий нерв системаси холатига ростловчи таъсир кўрсатади. Кўз мугуз пардаси, тўр пардаси, гавҳаридаги моддалар алмашинувига таъсир этади, ёруғликни сезишга ва ранг ажратишга ёрдам беради. (қ кўриш): болалар организмининг ўсиши ва ривожланишига таъсир кўрсатади. Рибофлавин организмга озиқ-овқат билан киради. Унга бўлган 1 суткали эхтиёж катталарда 1,5-3,0 мг ни, болаларда 0,4-2,0 мг ни ташкил этади. Овқатда либофлавин етишмаса, оғиз бурчаги лаб ёрилади ( қ лаб бичилиши) соч тўкилади, коньюнктивит ва блефарит юз беради. Витамин В2 асосан ҳайвон маҳсулотлари-тухум, пишлоқ, сут, гўштда хамда ғалла ва дуккакли ўсимликлар-ерёнғоқ, соя, ясмиқ, кўк нохотда бўлади, ачитқи ва сутда кўп, нок, шафтоли, памидор, сабзи, лавлаги , гулкарам ва исмалоқда ҳам бор.
Рибофлавин ультрабинафша нурлари таъсирида жуда сезгир, шунинг учун витамин препаратлари (парашок ва таблеткалар) ни ва рибофлабинга бой озиқ-овқат маҳсулотларини қуёш нури тушмайдиган жойда сақлаш керак. Овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва пиширишда витамин кўп нобуд бўлмайди.

3. Никотин кислота (витамин РР, В3 ) ҳужайраларнинг нафас олишида, оқсиллар алмашинувида қатнашади, организмда ўсимлик оқсилларининг хазм бўлишини тезлаштиради. Маъданинг секрет ва харакат функциясини нормаллаштиради, меъда ости бези ишлаб чиқарадиган секретция ва шира таркибини яхшилайди, жигар ишини нормаллаштиради. Соғлом катта ёшдаги одамнинг бу витаминга бўлган 1 суткали эхтиёжи 14-28 мг ни, болаларда 4-19 мг ни ташкил этади. Организмда никотин кислота етишмаса пеллагра касаллиги рўй беради. Никотин кислота медидсинада фақат шу касалликни даволаш ва олдини олишда эмас балки бошқа 1 қатор касалликларни даволашда ҳам яхши наф беради. Лекин уни врач рухсати билан кабул қилиш керак. Бу витамин ичилганидан бир неча минут ўтгач кишини юзи қип-қизариб ловуллаб кетади ва иссиқ юздан бошқа органларга тарқалади. Никатин кислата уй парандаси гўштида мол, бузоқ гўшти жигари буйрагида ачитки груч кепаги буғдой муртагида кўп бўлади. Никатин кислата яхши сақланиши ва пазандачилик ишловига чидамлигиг жихатидан бошқа витаминлардан устун туради. Юқори темпратурада қайнатиш қовуриш мақсулотлардаги никатин кислатага таъсир этмайди. Ёруғлик кисларод хово ишқорли таъсирига бардошли.
4. Пиридоксин (витамин В6) оқсил ва ёғнинг нормал ҳазм бўлишини таъминлаб, азот алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Катта ёшдаги кишиларнинг бу витаминга бўлган 1 суткалик эҳтёжи 1,5-3,0 мг, болаларда 0,4-2мг. Организмда пиридоксин етишмаса, болалар ўсмай қолади, меъда-ичак иши бузилади, камқонлик юз беради. Ҳомиладорларда стоматит, юз, бўйин, бош терисининг яллиғланиши, қўзғалувчанлик, уйқусизлик кузатилади.

Пиридоксин кўпгина ўсимлик ва ҳайвонлар маҳсулотида, мас:қуруқ пиво ачитқиси, кепак, арпа, тариқ, маккажўхори, нўхат, картошка, сабзи, лавлаги, мол жигар, бузоқ ва қўй гўшти, тухум, сигир сутида учрасада, кам миқдорда бўлади. Шу билан бирга, оддий шароитда одамда витамин В6 етишмовчилиги сезилмайди. Киши организми учун зарур миқдордаги пиридоксин ичак бактериялари таъсирида ҳосил бўлади. Антибиотиклар ва сульфаниламид препаратлари қабул қилинганда ичак микроорганизмлари шикастланади ва пиридоксин анча камаяди. Шунинг учун бу дори моддаларини врач рухсатисиз ичмаслик керак. Пиридоксин кислота, ишқор, юқори т-ра таъсирига чидамли, лекин қуёш нури таъсирида парчаланади. Маҳсулотла қайнатилганда пиридоксинга зарар қилмай, узоқ вақт (айниқса, иссиқда) сақланганда пиридоксин тез бузилади.
5. Пантотенат кислота (витамин В5) моддалар алмашинувида муҳим роль ўйнайди. Нерв системаси ҳамда буйрак усти ва қалқонсимон безлар ишини нормаллаштиради. Соғлом одамнинг бу витаминга бўлган суткалик эхтиёжи 10 мг га яқин. Табиатда жуда кенг тарқалган. Ўсимлик ва ҳайвон тўқималарида кўп миқдорда бўлади.
6. Фолат кислота (витаминВ9) баъзи аминокислоталар алмашинувида ва ситезида, шунингдек нуклеин кислоталар синтезида қатнашади, кўмикнинг қон яратиш функциясини кучайтиради, витамин В12 нинг яхши ўзлаштирилишига ёрдам беради. Катта ёшдаги одамнинг витамин В9 га бўлган 1 суткалик эҳтиёжи 0,2 мг, болаларда 0,04-0,2 мг, ҳомиладор аёлларда 0,6 мг, эмизикли оналарда 0,6 мг. Организмда фолат кислота етишмаса, кучли камқонлик, меъда-ичак функцияси сезувчанлигининг бузилиши рўй беради.
Фолат кислота ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотларида, айниқса жигар, буйрак ва яшил баргларда кўп. Ичак микроорганизмлари фолат кислотани кўп миқдорда синтезлайди. Бу кислота пазандалик ишловида тез парчаланади. Суюқ таом тайёрлашда сабзавот ва гўштдаги витамин В9 нинг 70-90 % йўқолади.
7. Цианкобаламин (витамин В12) юқори биологик актив моддалар жумласига киради. Метионин, нуклеин кислаталар синтезида ва қон яратилиши жараёнида қатнашади. Организмда витамин В 12 етишмаса , камқонлик, пайдо бўлади. Соғлом катта ёшли одамнинг бу витаминга эхтиёжи 3,0 мкг ни, болаларда 0,3-3,0мкг. Организмга овқат билан киради. Цианкобаламин мол жигарида айниқса кўп. Медицинада чорвачилик ва парандачиликда кенг қўлланилади.

Ёғда эрийдиган витаминлар:

8. Ретинол (витамин А) таъбиатда кенг тарқалган. Ўсимлик тўқималарида провитамин А (организмда ретионалга айланадиган каротиноид пигментлар) ҳолида учрайди. Кўриш пигментлари ҳосил бўлишида қатнашиб организмнинг нормал ўсишини кўзнинг турли даражадаги ёруғлик нурига мослашишини таъминлайди. Организмда ретинол етишмаса, тери қуришиб оқаради, қипиқланади, мугузланади, унда майда ташмалар пайдо бўлади, терининг йиринлик касалликлари авж олади, соч қуриб хира бўлиб тўкила бошлайди, тирноқ мўртлашиб қолади.
Ёруққа қарай олмаслик, шабкўрлик, конъюнктивит, блефаритга асосан витамин А етишмаслиги сабаб бўлади. Катта ёшдаги соғлом кишининг ретинолга бўлган суткалик эхтиёжи 1,0 мг болалар ва ўсмирларда 0,4-1,0 мг. Провитамин А (каротин) ўсимликларда, айниқса уларнинг яшил баргларида кўп. 25-50 г исмалоқ, қизил қалампир ёки петрушка, ёки 50 г ўрик, шивит (укроп), сабзи, шовул катта ёшдаги кишининг витамин Ага бўлган суткалик эхтиёжини қондиради. Витамин А хайвон ва балиқ жигарида, балиқ мойида айниқса кўп. Витамин А ва каротин маҳсулотларини кансервалаш ва таом тайёрлаш жараёнида яхши сақланади.
Ретинол фармацевтика саноатида драже ёки мойли концентрат холида чиқарилади.
9. Кальциферол (витамин Д ) моддаларининг минерал алмашинувига, суяк хосил бўлишига таъсир кўрсатади. У болаларнинг ёшлик чоғида яний скелетининг жадал ўсиши суякланиши даврида айниқса зарур. Организмда витамин Д етишмаса рахит касаллиги пайдо бўлади. Соғлом катта ёшдаги кишининг витамин Д га бўлган суткалик эхтиёжи 100 МЕ, болаларда 100-140 МЕ, Тунец стрека ва б. Балиқлар мойи кальциферол манбаи хисобланади. Озиқ-овқат маҳсулотларида бу витамин кам бўлади. Одам организмида витамин Д теридаги провитаминга қуёш нури таъсир этишидан провитамин эса холестриндан ҳосил бўлади. Витамин Д терида бошқа органларга тарқалиб асосан жигар ва қон плазмасида тўпланади. Гўдак ва ёш болаларда витамин Д етишмовчилигининг олдини олиш мақсадида унинг препаратлари буюрилади. Лекин уларни фақат врач рухсати билан қабул қилиш керак, чунки бу препаратларни ортиқча улуши организм функциясининг бузилишига сабаб бўлади (қ . Гипервитаминозлар.).
10. Токоферол (витамин Е ) биологик таъсири турлича бўлган 7 витаминдан иборат группа. Мускул фаолиятини ва жинсий безлар ишини кучайтиради, ички органларда ёғда эрийдиган барча витаминлар айниқса ретинол тўпланишига ёрдам беради. Катта ёшдаги соғлом кишиларда витамин Е га бўлган суткалик эхтиёж 12-15 МЕ болаларда 5-10 МЕ ўсимликларнинг яшил қисми хамда мойида бўлади. Кунгабоқар мойининг аҳамияти катта чунки ундаги токоферонлар жуда актив витамин Е чидамли бўлиб, 170 g
гача қиздирилганда ҳам ультрабинафша нурлар таъсирида ҳам парчаланмайди. Унинг препаратлари турли касалликларда врач руҳсати билан буюрилади.
11. Филлохинон (витамин К) қон увишининг асосий фактори организмдан витамин К етишмаганда турли органлар ( бурун, милк, меъда-ичак ва бошқалар) дан қон кетишиши кузатилади. Катта ёшдаги кишида витамин К га бўлган суткалик эхтиёж 0,2-0,3 мг, хомиладорларда 2-5 мг, гўдакларда 0,001-0,012 мг. Филлохинон карам, исмалоқ, қичитқи ўтнинг яшил қисмида бўлади. Юқорида айтиб ўтилган В.дан ташқари, организм учун зарур бўлган бошқа биологик актив моддалар (витаминсимон бирикмалар) ҳам бор. Буларга биофлавоноидлар, холин, инозит, липоат, орот, пангамат, парааминбензоат кислотари ва б. моддалар киради.
12. Биотин (витамин Н)организмда етишмаса, ёғ безларининг фаолияти бузилади. Бундай ҳолатда сочлар тез оқаради ва тўкилади. Бу витамин жигарда, бўлка нонда, ёнғоқ, кунгабоқар, каноп ёғида, гуручли овқатларда, жўхорида бўлади.
13. Цитрин (витамин Р) етишмаслиги туфайли капиллярлар мўртлашиб қолади, бу эса қон кетишига олиб келади (бавосир, бачодондан қон кетиши ва бошқалар), киши тез чарчайдиган бўлиб қолади, оёқлари оғрийди. Р витамини қалампир, наъматак, петрушка, қоар смородина, бодом, лимон, апелсин, мандарин, кўк чой ва бошқаларда бўлади. У инсон қон томири деворларини мўрт бўлиб қолишидан асрайди, қон босимини (хафақон) тушуриш хусусиятига ҳам эга.

Саломатлик керак бўлса

Амерка олимлари охирги 2008-2009 йиллардаги изланишларига асосан тасдиқларики поливитаминлардан иборат қўшма дори –дармонлар бу вақтни ва маблағни бекорга сарфлашдир АҚШ тиббиёт шурналида чоп этилган маълумотларга қараганда олимлар витамин истеъмол қилишни яхши кўрадиган 50 ёшдан 79 ёшгача бўлган 162000 Америка аёллари кундалик овқат рационини ўрганиб чиқишган.
Сиэтилда жойлашган саратон касалликларини ўрганиш марказида ишлайдиган биокимё бўйича доктор Мэриан Ньюкаузер ушбу текширишларни раҳбари эди. Афсуслар бўлсинки бир неча йиллик кузатишлар шуни кўрсатганки дорихоналардаги мултивитаминларни доимий равишда қабул қилиш саратон касаллигини энг кўп тарқалган турларининг хавфини камайтирмади. Шу билан бирга аср вабоси деб номланган юрак касалликлари ҳам хеч қандай таъсир кўрсатмади.
Олимларнинг фикрича сутда эрийдиган витаминлар кўп бўлиб кетса ҳам (С, В1, В2, В6, ва бошқалар) у организмдан тўғридан-тўғри чиқариб юборилади. Ёғда эрийдиган витаминлар эса (А, Д, Е, К, ) 1 чи навбвтда жигарга чўкади. Натижада бу холат ёмон асоратларга олиб келиши мумкин.
Витаминлар- бу алмаштириб бўлмайдиган овқат моддаларидир. Лекин улар организмда синтез қилинмайди шунинг учун биз уларни ташқаридан оламиз. Хозирги даврда одамлар, айниқса аёллар кам харакат бўлиб кам энергия сарфлайдиган ва шунинг оқибатида кам овқат ейдиган бўлиб қолган. Шу сабабли овқат орқали уларнинг организмига янада кам витаминлар сўрилмоқда.
Мисол: В1 витаминининг 1кунлик меъёрини 1кг қора нондан, С витаинини эса 6 дона сабзавот ва мевалардан олиш мумкин. Лекин бундай иш тутиш тўғри эмас. Шунинг учун одамлар қўшимча витаминлар хар-хил биологик аралашмаларни қабул қилишади.
Айрим одамлар табий холда витамин қабул қилишдан кўра сунъий усулда тайёрланган витаминларни афсал кўришади. Хақиқатдан эса фармацевтик саноат чиқараётган витаминлар овқатларда бор витаминларни ўзгинасидир. Бундан ташқари сунъий витаминларнинг организмга қабул қилинишини овқат маҳсулотларидагига қараганда анча яхшидир.

Витаминларнинг тўла сўрилишига нима тўсқинлик қилади?

1) Алкаголь ичимликлар-улар организмдаги А, В1, грухини шу билан бирга кальцийсининг, калий темир магнини, ювиб олиб чиқиб кетади.
2)Никатин-витамин А, С, Е ва селен микроэлементини парчалаб ташлайди.
3) Кофакаиннинг кўплиги – бу кунига 4-5 пиёла эрийдиган кофе витамин В, РР –никотин кислотаси, темир, калиий, цинк, кальцийнинг сўрилишига тўсқинлик қилади.
4) Аспирин –организмда В, С, А гуруҳидаги витаминлар миқдорини камайтиради, шу билан бирга калий ва кальций етишмовчилиги ҳосил бўлади. Ухлатадиган дори воситалари А, Д, Е, В12 витаминларининг сўрилишини қийинлаштиради, кальций миқдорини эса кучли пасайтиради.
Фойдаси …
Витаминлар ҳақида жуда кўп ишлар қилинган бўлсада, халигача табиат жумбоғи саналади. Аммо нима учундир уларнинг қайси бири организмда ўзи ҳосил бўлади, иккинчи эса йўқ. Нима учун моддалар алмашинуви бузилади? Бу каби саволларга ҳали аниқ 1 жавоб йўқ. Шунга қарамай, ҳар бир витамин озиқ-овқат маҳсулоларида учрайди ва ҳар биринин ўзига хос ўрни бор.
А-нафас олиш йўллари касалликларига қаршилик кўрсатади, касаллик муддатини қисқартиради, суяк, тери, сочлар, тиш ва мулклар саломатлигини сақлайди. Ҳуснбузар , чипқон ва ҳар хил ярали касалликларни даволайди. Балиқ мойи, жигар, сабзи, сариқ ва яшил сабзавотлар, сут маҳсулотлари, тухум ҳамда сариқ меваларда бўлади.
В1-асаблар, мушаклар, юрак фаолиятини меъёрлаштиради. Тиш оғриғини босади. Углеводлар хазм бўлишини осонлаштиради.
Қуруқ хамиртуруш, сули, ёнғоқ, бутун буғдой, сабзавот, сут маҳсулотларида учрайди.
В2- бўй ўстириш ва хотирани тиклаш, терини соғлом сақлаш, соч, тирноқ, ва кўриш қобилиятини яхшилайди. Сут, буйрак, ачитқи, пишлоқ, кўкат, балиқ, тухум таркибида бўлади.
В5 –асаб ва тери касалликларида қўлланилади. Қариликнинг олдини олади. Жигар, буйрак, юрак, карам, сут, қовун маҳсулотларида учрайди.
В12-қон алмашинувини яхшилайди. Қувватни ошириб, асаб тизимини сақлайди. Болаларда иштаҳа очувчи ва бўй ўстирувчи саналади.
Мол гўшти, тухум, сут, пишлоқ таркибида бўлади.
В13-қарилик аломатларидан огоҳ этади. Хотирани тиклашда ёрдам беради. Қатиқ, зардоб ва илдизмеваларда учрайди.
С-яра ва куйган жойларнинг тез битиши, холестерин миқдорини камайтиради, вирус ва бактериялардан сақлайди, қон ивишини камайтиради. Умрни узайтириш билан бирга аллергенлар таъсирини камайтиради. Цитрус ва резавор мевалар, яшил сабзавотлар хамда гулкарам, помидор ва картошка таркибида бўлади.
Д-кальций ва фосфорга бой бўлиб, суяклар ва тишларни мустаҳкамлашда ёрдам беради. Шамоллашдан ҳимоя восита сифатида ҳамда кўз шиллиқ пардасининг яллиғланиши (конъюктивитни)даволашда ишлатилади балиқ мойи, сут маҳсулотлари қуёш нурида бўлади.
Е-хужайлар қаришнинг олдини олади. Ўпканинг ифлосланишини камайтиради. Уйиган қонларни тарқатади, куйган терини тиклайди,. Қон босимини туширади. Хомилани сақлайди. Сўя ўсимлик ёғи кўкатлар тухум каби маҳсулотларда учрайди.
Ғ-холестерин миқдори ошишининг олдини олади, тери саломатлигини сақлайди. Кайфиятни кўтаради. Юрак кафолатни яхшилайди, вазн камайтиришда ёрдам беради. Ўсимлик мойи кунгабоқар, ёнғоқ, бодом каби маҳсулотларда бўлади.
К-қон тақсимланишини яхшилайди, ички қон қуйилишидан огоҳ этади. Қатиқ, балиқ мойи, соя ёғи, кўкатлар хамда тухум сариғида учрайди.
Р-капилер томирлар деворларини хамда милкларини мустахкамлайди, организмнинг имфекцияга чидамлилигини оширади. Ўрик, гилос, гиречка ҳамда ситрус меваларида бўлади.

Зарари

Албатта шифокарнинг тавсиясисиз одамлар катта дозаларга эга бўлган витамин комплксларини ичишга ўрганиб қолишган. Бу эса жигар хасталикларини келтириб чиқаради.
Шунинг учун хар қандай витаминни фақат шифокор маслахати билангина қабул қилиш керак.
Сунъий витаминлардан имкон қадар эхтиёт бўлиш лозим. Чунки улар хаёт учун хавфли ва зарарлидир. Айниқса уларнинг миқдорини ошириб истеъмол қилиш саломатлик учун катта хавф туғдиради.
А-жигар, соч тўкилиши, кўнгил айниши, кўриш қобиличтининг йўқолишига олиб келиши мумкин.
В1, В2-бош оғриғи чиззакилик, юракнинг нотекис уриши ва уйқусизлик касалликларини келтириб чиқаради.
В3-жигар фаолиятининг издан чиқишига олиб келади, айниқса 40 ёшдан сўнг.
В6-катта миқдордагиси асабларга зарар етказади.
В9-тери қуриши ва тўкилишига сабаб бўлади.
В12-катта дўзаси буйрак ва жигар фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
С-аллергия, диарея касалликларини келтириб чиқаради.
Д-бош оғриғи, жиззакилик, чарчоқ, иштахасизлик ва диарея касалликларини келтириб чиқаради.
Е-қон касалликлари мавжуд бўлган беморларга тавсия этилмайди.
Олимлар иштахани нормаллаштирадиган витаминларни аниқладилар. Яқиндагина ишха йўқлигини шифокорлар, одатда, вегетатив, дистония. Ошқозон яраси борлигига, бўкиб ейишни эса асаб бўшлиги ва ироданинг йўқлигига йўяр эдилар. Аммо Мюнхен унверситетидаги биокимё олимлмри шуни тасдиқладиларки, қорин очиш хиссиётининг шаклланишига айрим витаминлар ва микробелементлар тақчиллиги сабаба бўлар экан. Уларнинг организмдаги танқислиги, хатто соғлом бўлган одамларда хам иштаханинг пасайишига олиб келар экан.
Бундай моддаларда С витамини, цинк, темир, йод, ва селен кирар экан. Шундай экан, иштахангиз йўқ бўлса хам ёрдам сифатида қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотларини тотиб кўришингиз мумкин.
-апельсин, грефрут, ширин балгар гаримдориси (С витаминига бой )
-кўм-кўк салатнинг бир нечта барги, нордон кўк олма (темир моддасига бой)
-рангли карамдан тайёрланган овқат, исмалоқ (темир моддаси кўп)
-денгиз маҳсулотларидан салат (йод, селенга бой)
-ўстирилган буғдой ёки сули (селен моддаси кўп)
Агарда иштаха карнай бўлса ва тана вазни ортиқча бўлмаса, тез-тез ананас еб туриш фойдали бўлади. Бунинг сабаби, унинг таркибидаги фермент бромилин оқсилларни парчалайди. Ўзбекистонда қовунларни ширини одамни ўзига маҳлиё қилади. Шу билан бирга унинг таркибидаги папаин ферменти модда алмашинувини тезлаштирар экан.

Табобат тавсиялари:
Наъматакнинг кўкарган баргидан териб олиб, сояда қуритилади. Чой каби дамлаб ичилади.
Наъматакнинг қуруқ мевасидан 20 г ни совуқ сувда ювиб, устига ярим литр қайноқ сув қуйилади. 10 дақиқа оғзи ёпиқ ҳолда сув буғида қиздирилгач, кечқурун термосга солинади. Озроқ шакар қўшиб, кунига 3 маҳал ярим стакан ичилади. Дамлама салқин жойда 2 кунгача сақланади.
Наъматак мевасидан 3 қисм, брусника мевасидан 1 қисм, газанда баргидан 3 қисм олиб, устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади. 10 дақиқа қайнатилгач, 4 соат ўраб дамлаб қўйилади. Кунига 3-4 маҳал ярим стакандан ичилади.
Қаймоқ энг серқувват ва тўқтутар неъмат ҳисобланади. Бинобарин, 100 г қаймоқ киши организмига 1 кунлик қувват беради, чунки унда ҳамма турдаги дармондорилар мавжудлигини аниқлаган.
Оддий четаннинг қуруқ мевасдан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сувқуйилади ва 1 соат дамлаб қўйилади. Кунига 2-3 маҳал А ва Р дармондорилари етишмаслигида ичилади.
Сабзи, наъматак меваси, қуритилган сабзи ва газандадан 3 қисмдан олинади ва 1 қисм қора смородина қўшиб аралаштирилади. Чой каби дамлаб ичилади.
Хом лавлагини қирғичдан ўтказиб, шиша идишга тўлдирилади, устига ароқ қуйиб, 12 кун қоронғу жойда сақланади. Овқатдан олдин 1 қадахдан куч тўплаш учун ичилади.
300 мл қайноқ сувга 2 ош қошиқ асал, 1 кг сабзт шарбати ва 1 дона лимон шарбатидан қўшиб, аралаштирилади. Кун давомида 3-4 маҳал ичилади.
Қора смородина ва наъматак меваларидан тенг миқдорда олиб, 2 чой қошиғи устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади ва 1 соат дамлаб қўйилади. Докадан сузиб олгач, таъмга қараб озроқ шакар қўшилади. Кунига 3-4 маҳал ярим стакандан ичилади.
Қорағайнинг майдаланган баргидан 4 стакани устига 2 стакан совуқ сув қуйилади. Унга 2 чой қошиқ эритилган хлорид кислота ва 1 ош қошиқ сирка қуйиб, 3 кун қоронғу жойда сақланади. Вақти-вақти билан аралаштириб турилади. Сузиб олгач, кунига 1 стакандан ичилади.
Қизилқонўт баргидан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, ярим соат дамлаб қўйилади. Сузиб олгач, кунига 3-4 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади. Бу ўсимлик дармондорига бой бўлгани учун унинг хўл баргларидан салат тайёрлаш мумкин.
Жавдар кепагидан 1 ош қошиғи устига 1 стакан сув қуйиб, 1 дақиқа қайнатилади ва 1 соат тиндириб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан олдин, ярим стакандан дармондорилар етишмаслигида ичилади.
Брусника мевасидан 2 қисм, газанда баргидан 3 қисм, наъмат мевасидан 3 қисм олинади. Шу йиғмани аралаштириб майдалаб, 4 чой қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув сифатида ярим стакандан ичилади.
Асалари муми қон алмашинувини ва мушлар фаолиятинияхшилайди, тишни тозалаб, милкни мустаҳкамлайди.
Петрушкани қадимги мисрликлар мардлик гиёҳи, деб таърифлашган. Қадимги Румда жангчиларга уруш олдидан петрушка беришган, чунки унда бир қатор дармондорилар билан бирга инсонга жасурлик бағишловчи апеол моддаси мавжуд.
Наврўзгул гулининг қуруқ ўтидан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади ва ярим соат ўраб дамлаб қўйилади. Организмда С ва А дармондорилари етишмаганда кунига 3 маҳал 0, 3 стакандан, овқатдан ярим соат олдин ичилади.

Фойдаланган адабиётлар: Саломатлик энциклопедияси.
А.Н.Саттаров Т.Р.Абдурахманов “Дардинга давоман”
Нортош Ўлжабоева “Халқ тобобати хазинасидан жавохирлар”
А.Н.Саттаров “Дард кўп-давоси ундан кўп”
Малҳам ҳалқ табобат маркази
Раҳбари Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли