O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Форма кийиб олганлар ожизликдан фойдаланиб, қаршисидаги бечорани истаган куйига солади…

Форма кийиб олганлар ожизликдан фойдаланиб, қаршисидаги бечорани истаган куйига солади…
146 views
05 July 2018 - 11:15

Бу халқ шунақа… милиция деса юраги ёрилади, формалининг қаршисида ўзини йўқотиб қўяди.

Ечин деса, ечинади, кийин деса, кийинади. Чунки қўрқув суяккача ўтиб кетган.

Бунинг устига, тирикчилик шу қадар бечора қилиб қўйганки, бировнинг кўзига тик қарай олмайди. Чунки пули йўқ одамнинг боши доим эгик бўлади, ночор бўлади, бечора бўлади.

Форма кийиб олганлар мана шу ожизликдан фойдаланиб, қаршисидаги бечорани истаган куйига солади.

Каттақўрғондаги воқеа… биттагина лавҳа, холос. Камерага тушмаганлари-чи…

Ҳадеб “биздан Бухорий чиққан” деявермасдан ўзини-ўзи ҳурмат қилишни, ҳуқуқини талаб қилишни, бировнинг кўзи тик қарашни, ҳақиқатдан қўрқмасликни ўрганмас эканмиз “ечиниб” юраверамиз.

Алишер Назар

facebook.com