Бундан роппа роса бир йил муқаддам ҳаракатимизнинг Русия тамсилчиси Фуад Шокирий ўзи яшаётган бино олдида отиб кетилганди. Биродаримиз Фуад очиқ кўнглли ва мард йигит эди. У Каримов диктатурасидан қўрқмасдан, кўнглидаги гапларини бемалол айта оларди. Бу маънода Фуад Шокирий ҳақиқий эркинлик курашчиси эди. Мана унинг шаҳид бўлганига бир йил тўлди. Эътиқодимизга кўра шаҳидлар ўлмайди. Фуаднинг биз билан бошлаган иши, яъни Ўзбекистонни эркин ва адолатли давлатга айлантириш эса унинг сафдошлари томонидан давом эттирилмоқда…
* * *
[soundcloud id=’60661205′]
Бир пастда бир йил ҳам ўтиб кетибди,
Эй дўстим, бу ҳаёт шундай беамон.
Гўё, дилда ғаминг битиб кетибди,
Лекин, унутдинглар дейишлик, ёлғон!
Сенсиз, сафларимиз қолди заифлаб,
Буюк эди ўрнинг, буюк курашда.
Биз ҳануз сафдамиз, юрибмиз эплаб,
Ҳеч тўлмади ўрнинг, кўнгиллар ғашда.
Сенга кифоядир шаҳодат қони,
Яратган Розиқдир зурриётинга.
Мангу иззатдадир, шаҳидлар жони,
Шарафлар битилгай сенинг отинга.
Сен, зулмга қарши тик тураолган,
Ғозий боболарнинг қучоғидасан.
Адолат байроғин баланд кўтарган,
Авлодлар дилинда, ардоғидасан.