O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Фуқаролар учун яшаш хавфли бўлган мамлакат

Фуқаролар учун яшаш хавфли бўлган мамлакат
154 views
04 May 2013 - 10:04

Нафақат Янгийўл балки бутун мамлакат софдил инсонлар учун хавфли жойга яшаш жойига айлаб қолди.

Матбуотдаги хабарларга кўра, Янгийўлда қария фермер Турсунали Содиқовни мажлисга кечикиб келгани учун уриб ўлдирган туман милиция бошқармаси раҳбари Азиз Тошпўлатов ҳибсга олинган.

Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева “Янги йўл софдил одамлар учун хавфли жойга айланиб қолди”, дейди. Мен эса унга жавобан бутун мамлакат Ўзбекистоннинг софдил фуқаролари учун хавфли жойга айланиб қолди, деб жавоб бераман.

Кеча Каримовнинг Зўравонлик ва Жаҳолатга ўргатилган миллионларча милиционерлар Армиясининг фақат бир вакили ҳибсга олинган.

Бунга сабаб кўпчилик мажлисга йиғилган фермерларнинг бу муштумзўр милиционернинг зўравонлигини гувоҳи бўлганлигидир. Агар одамлар гувоҳ бўлмаганда бечора Тошпўлат аканиинг ўлимини милиционерлар хаспўшлаб, уни “юрак ҳуружидан ўлган”, деб ҳулоса қилишар эди.

Энди гувоҳлар олдида бундай дейишса, Зўравон тузумнинг кирдикорлари кенг ҳалқ оммасига билиниб қолади.
Ана шунақа пайтлардагина бу зўравон режим ўзининг зўравонларидан биттаси тугул ўнтасидан ҳам воз кечвориши ҳеч гап эмас.

Каримов режимининг мақсади оддий: Халқ бу тузум ҳақида ёмон ўйламасин, уни зўравонлигини фош қилишга йўл қўйилмасин. Ҳар қандай фуқарони гумдон қилишлар фақат ёпиқ эшиклар ва қалин бетон деворлар ортидаги ҳибсхоналар, изоляторлар , қамоқҳоналар, колониялар ва Сангородларда, халқ кўзидан узоқроқ жойларда амалга ошираверилсин.

Аммо бу режимнинг зўравонлик ва жаҳолатга бўғзигача ботган амалдорлари кўпинча ўз қўлларини тийиб ўтира олмайдилар.Чунки “Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас”. Бундай феодалларча бошқарув услубини, кўпчилик одамларни олдида айрим фуқароларни уришни бир пайтлар Жиззахда ҳоким бўлган Шавкат Мирзиёев бошлаб берган эди.
Ундан кўра айёрроқ бўлган Ислом Каримов эса қўл остидагиларни фақат ўз кабинетида уришни одат қилган. У хатто собиқ Парламент раиси Шавкат Йўлдошевни тепиб, олдига солиб коридорда қўвлаб юрганини кўрган собиқ депутатлар бор.

Бекорга айтишмайди “Балиқ бошдан айнийди” деб. Бу Зўравонлик ва Жахолатга ўрганиб қолган режим бир куни келиб ўзи яратган зўравонлик қурбони бўлса ажаб эмас.

Ҳазратқул Худойберди