Хурмат билан: Р.Ж.Джуманбоева
09.2012 й.
Нусхаси: Ўз.Р. БОШ ПРОКУРОРИ Р.ҚОДИРОВГА
Тошкент ш. Яккасарой тумани, Асқарова кучаси 69-уйда яшовчи Р.Джуманбоевадан
АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИГА ҚЎШИМЧА
Чирчиқ туманлараро судининг 7.08.12. кунги хал қилув қарорига кўра, даъвогар А.О.Джуманбоеванинг менга нисбатан уй-жойдан фойдаланиш тартибини белгилаш хақидаги даъво талаби қаноатлантирилиб, менинг унга нисбатан уй-жойдан чиқариш хақидаги қарши даъво талабим рад қилинган.
Ушбу хал қилув қароридан норози бўлиб Апелляция шикоятимга қўшимча тарзда қуйидагиларни маълум қиламан:
1. Мен мазкур уй-жойнинг қонуний эгаси бўла туриб, менинг эгалик хуқуқим суд томонидан умуман химоя қилинмаган.
2. Суд ишдаги холатга хуқуқий бахо бермасдан даъвогар А.Джуманбоевани ва унинг оила аъзоларини асоссиз равишда менинг оилам аъзолари деб хисоблаган.
А.О.Джуманбоева ва унинг оила аъзолари менинг оилам аъзолари эмас, яъни Уй-жой Кодексининг 32-моддасининг қўлланиши қонун талабига зиддир.
3. Даъвогарларнинг бир неча маротаба хуқуқбузарликлар содир этганликлари суд томонидан инобатга олинмаган. Агар улар тинч-тотувлик билан онамга ғамхўрлик қилиб яшаганларида мен уларни уй-жойдан чиқариш хақида судга даъво ариза бермаган бўлар эдим. Улар отамнинг ўлимига сабабчи бўлишган, энди навбат онамга келди, Бундай шароитда қария онам улар билан бирга яшай олмайди.
4. Хал қилув қарорида қайд қилинган прокурор Б.Халиков суд мажлисида умуман иштирок этмаган, яъни у ўзининг харакатсизлигини очиқ намойиш этган.
5. Прокурорнинг харакатсизлигидан фойдаланиб судья М.Хамдамов ФК ва ФПК нормаларини қўпол равишда бузган.
Юқоридагиларга асосан Чирчиқ туманлараро судининг 7.08.12. кунги хал қилув қарорини бекор қилишингизни сўрайман.
Бош Прокурор Р.Қодировга мурожаат қилиб, менинг даъво аризамни судда кўрилишида
Прокурор Б.Халиков “ Прокуратура тўғрисида” ги Қонун талабларини қўпол равишда бузганлиги учун ЖК нинг 208-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатиб, карорингизни нусхасини беришингизни сўрайман.