2014 йилнинг 17 апрель куни жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди аппелияция ҳайъатининг мажлиси бўлиб ўтди. Жазони енгиллатиш учун шикоят аризасини ўзи алоҳида ёзганлиги туфайли ҳайъат мажлисига фақат Н. Жуманиёзов олиб келинди.
Ҳайъат мажлиси 16 дақиқа давом этди, Ф. Тиллаев ва Н. Жуманиёзовларга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди. Қозоғистонлик гувоҳ – Жанар Демеуовани судга чақиртириш ҳақидаги илтимосномани суд эътиборсиз қолдирди. “Жабрланувчи” ҳисобланган Ф. Пардаев ва Э. Эрдановларнинг кўрсатмалари иш материалларига зид эканлигига аппеляция ҳайъати эътибор ҳам қаратмади.
Дастлабки дақиқаларданоқ ҳайъатнинг суд ҳукмига ўзгартириш киритмаслиги аён бўлди. Суд ва тергов жараёнида камчиликларни бартараф қилиш, иш бўйича баъзи ойдинликларни киритишга ҳеч қандай ҳаракат қилинмади.
2014 йил 6 мартдаги Шайҳонтоҳур туман судининг ноқонуний ҳукми ва 2014 йил 17 апрелдаги Тошкент шаҳар суди аппеляция ҳайъатининг ажрими устидан ишни назорат тартибида кўриб чиқиш учун шикоят аризаси топширилади.
ЎХҲ ахборот бўлими



МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ