19 сентябрь куни кечга яқин Тошкент метрополитенининг «Чилонзор» йўналишида эгаси йўқ пакет қолдириб кетилгани аниқланди.
Ўзининг соясидан ҳам қўрқадиган Каримовнинг қўл остидагилар ҳам аллақачон унинг каби фикрлайдиган бўлиб қолишган. Энг қизиғи, Ўзбекистонда тасодифан бир нарсани унутиб қолиш ҳам мумкин эмас. Кимдир унутиб қолдирган оддий пакет туфайли, метро йўловчилари эвакуация қилинган. Воқеа жойига зудлик билан келган махсус хизмат ходимлари пакетни текширганлар. Бироқ унутиб қолдирилган сумка ичидан йўловчилар соғлиғига хавф туғдирувчи буюм топилмаган. Лекин мазкур ҳолат поездлар ҳаракати жадвалига таъсир кўрсатмаган.
Манба қолдириб кетилган буюмлар юзасидан Ички ишлар вазирлигига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қўнғироқ қилишни сўралган.
Ҳайрон қоларли жойи шундаки, оддий, аҳамиятсиз нарсалар ҳам Ўзбекистонда буюк бир иш ҳисобланади.
ЎХҲ хабар маркази.