O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Халқни тунашнинг минг бир усули

Халқни тунашнинг минг бир усули
158 views
13 May 2013 - 17:53

(Азизлар! Сизлардан бироз сабр қилиб, мақоламизни тўлиқ ўқишларингизни ва мушоҳада этишларингизни илтимос қиламиз)

apteraШифокорлар ҳақида гапирмасликнинг иложи бормикин? Иложи йўқ албатта!  Бугунги кунда элнинг соғлигига масъул бўлган ўзбек шифокорларнинг қилаётган хурма қилиқларини кўриб, бу ҳақида фикр билдирмаликнинг иложи йўқ.

Бугунги Ўзбекистондаги шифо масканларининг тулабга мутлоқ жавоб бермаслигини келтириб ўтишнинг ўзи ҳам ортиқча. Чунки ҳар бир ўзбек ва ҳар бир ўзбекистонлик у ердаги аҳволни кўриб турибди, аммо муаммога ечим топа олмайди. Вилоятлардаги аҳвол бу экан, балки пойтахт шифохоналари дуруст деб фикр қилармиз, аммо Тошкентда янги давр талабларига мос шифо масканлари бўлсада, улар асосан пулдор бойваччаларнинг хизматидадир. Яъни, ўшалардан ортмайди.

Халқимиз бугунги йўқчилик сабабидан, на шифокор ҳузурига бора олади ва на даволанишга.  Албатта, касаллик оғирлашганидан сўнг букилиб ётиб колишини кутмоқликдан ўзга чораси йўқ. Бунга сабаб нима? Албатта йуқчиликда. Агар у маблағини ўзига сарфлаб қўйса,  бошқа жойдаги ками битмай колади. Масалан, оила ва фарзандларга ғамхўрлик каби масалалар. Кўп холатда эса улар ўзларидан кечишга мажбур бўладилар.

Давлатимиз ҳеч қачон бепул даволаган эмас. Бепул даво олиш – бу Совет даври хотираларида сақланади. Оддий камбағал учун бугун давлат шифохоналаридан ёрдам сўраш – тиланчидан давлат сўраш билан баробар бўлиб колди.

Оддий одамсиз, сиз оғридингиз ва шифокор ёрдамига мухтожсиз. Табиийки, 03 га қўнғироқ қилиб дард-ҳасрат қиласиз, лекин улар сизнинг ўлаётган ҳолатингизда ҳам бемалол сизнинг маълумотларингизни аста, секин ёзиб олишади ва “навбатчи ҳали чақирувдан кайтмади. Келса юборамиз” деб алоқани узиб юборишади. Сиз бир неча марта қўнғироқ қиласиз, кейин эса бир неча соат ўтиб худди малол келгандай, икки шифокор кириб келишади. Уларнинг кўрсатадиган улкан кароматлари, бор йўғи иккита укол қилишади: аналгин ва димидрол, бўлди. Тағин далда ҳам беришади: “ана энди яхши бўлиб кетасиз”. Тамом! Улар кетишга ҳозирланишади, аммо чўнтакларига ҳалиги савил қолгур сўлкавойдан  солмасангиз ўзларини пайсалга сола бошлайдилар.

Ҳозир кўпинча одамлар ўзлари шахсий машиналарида шифокор ташиб юришибди. Энди муҳим хизматлар сирасидан 03 деган иборани олиб ташласа ҳам бўлаверса керак.

Агар уларни аналгин ва димидрол дамламалари иш бермай қолса, шифохонага боришни маслахат беришади.  “Ҳа, яшанглара! Безовта бўлиб шу гапни айтиш учун 2 соатда келибсизларда овора бўлиб. Ҳа бу беморни хизмат машиналарингда шифохонага олиб кетмайсизларми?” – десангиз, – “Ўзингиз машина топиб олиб бораверинг, биз бошқа чақириққа кетяпмиз” – дея жавобни кўнлангига қўядилар.

Алббатта бу борада тиббий тез ёрдам ходимларини айблашимиз ўринсиз, аммо бу хизмат яратилганидан кейин аҳолини кониқтирадиган сифат билан, техника билан, масъулият билан хизмат кўрсатиши керак эмасми?

Албатта бирор кун бир амаллаб бўлсада, шифохонага етиб борасиз. Ана ўшанда ҳақиқий тамошани кўриш насиб этади.

Олдин сизга керак бўлган шифокор қабулига кириш учун 200 сўм тўлаттириб, оёғингизга махсус бир марталик “елим халта” кийдиришади, кейин соатлаб навбат кутиш бошланади. Ора-сирада навбатсиз “шохи борлар” тез-тез кириб, чиқиб туришади. Асабингизни сақлаб чидашингиз керак! Ахийри ўша шифокор қабулига кириб салом берасиз, у эса саломингизга аҳволингизни қараб олади.

Сиздан сариқ чақа ҳам чиқмаслигини билгшани сайин, бечоранининг кайфияти тушиб боради (эҳ йуқчилик қурсин-а). Дардингизни эшитиб эшитмай “у аппаратга, бу аппаратга тушасиз” деб дарров сизни қабулидан чиқариб юборади. Демак аппаратсиз у ҳеч ким эмас, сиз эса дардингизни достон қилиб ўтирибсиз. Қани унинг шахсий тажрибаси? Ҳа, янги технологиялар аниқ ишлайди шекилли!

Сиз айтилган кўрикдан яна навбат кутиб энди ўтаман деганингизда улар “обед” вақти бўлди деб 2 соат йўқолиб кетишади. Сиз эса кутасиз навбат қўлдан кетмасин деб, кейин электр ўчиб қолмаса сизни текширишади ва аппаратга деб фалон сўм тўлатитириб ҳам олишади. Бир амаллаб тўлайсиз ва тағин навбат билан ўша шифокор олдига борасиз. У эса “бугун иш тугади, эртага келинг” дейди мулойимлик билан. Сизни эшитиб ўтирмай яна чиқариб юборади.

Эртаси куни яна кайфиятингиз бир тийин бўлиб келасиз, тағин  “елим халта” сотиб оласиз (ҳа, дарвоқе, бу “елим халта” кетишингизда ечиб олинади ва ахлат қутисига ташланади, аммо уни яна эпақайга келтириб қайтадан сотишади азаматлар), янгидан навбат билан кечанги дўхтирингиз ҳузурига кирасиз, у эса олдин сиздан сўрайди. Айёрда:

– Хўш, сизга ғамхўрлик қиладиган бирор яқинингиз борми?

– Ҳа бор. Укаларим бор, аммо ҳозир улар ҳам оғир ахволда!

– Бунақаси кетмайди, одам ўлай деб ётса укалар қарамайдими? Чақиринг ўзим гаплашаман.

Ҳа, кейин укаларингизни роса аврайди сизни қаттиқ бетоб ва дори керак деб. Уларга шундай дориларни ёзиб берадики, аслида сизга умуман керак эмас. Бу уларнинг харом пул топиш усулидир.

У олдиндан дорихоначи билан тил бириктиради ва унга мижоз юборади. Сизга эса қаттиқ тайинлайди: “айнан ўша дорихонага борасиз, фалончи деган танишим бор мени айтасиз, бу дори фақат унда бор, арзон беради” дея тайинлайди. Сўнг сиз уларни бир амаллаб келтирасиз, олинган дориларни ортиғини эса сизга билдирмай қайта дорихоначига қайтариб пулини ўзига олади. Дориларни эса доим ортиқ ёзишади, бу ҳолат шифохонадан бемор чиққунча давом этаверади.

Энди сизга жой керак шифохонадан, албатта жой бўлсада улар “бўш жой йўқ” деб туриб олишади. Пул кутишади сиздан, бермасангиз яна сарсонсиз, буни ҳам бериб ётасиз.  10 кунга алоҳида олдиндан тўлов олинади. Сиз олиб берган дориларни айрим қисмини укол қилишади холос, қолганини қайтариб беришмайди. Ҳа рост бу гап, қайтариб беришмайди, уларни бошқаларга сотишади.

Энди сизга биров қараши учун сиз уларга ҳам туҳфа беришингиз шарт, бўлмаса қарашмайди. Оддий пол артувчига бермасангиз сизни хонангиз деярли тозаланмайди, ҳамшираларга эса алохида туҳфалар ва ширин сўзлар айтасиз, улар учун сизни кўргани келган яқинларингиз олиб келган егуликлардан бахраманд этасиз. Акс ҳолда без бўлиб кириб сўрашади, барибир бермасангиз сизга умуман қизикишмайди ва қараб ҳам қўйишмайди.

Хайриятки, сизни операция қилишмади, агар қилишса уйингизни ҳам сотишингизга тўғри келарди. Оддий кўр ичакни олиб ташлаш учун бир жаррох 200$ олса, олдингизда 4 та жаррох саф тортиб “биз ҳаммамиз сизни операция қилдик, оғир бўлди, ўлай дедингиз” дейишади. Энди эса уларнинг ҳаммасини рози қилиш учун 800$ берасиз. Кейин “мен ҳам қатнашдим” деб яна 5 нафар ҳамшира саф тортиб келади, уларга ҳам 10 мингдан 30 минггача берасиз. Наркоз бергани учун анастизиолокга ҳам 50-80 минг атрофида пул бериш лозим бўлади.

Агар муаммо сизнинг буйрагингиз, жигарингиз, юрагингизда бўлса ёки бошқа муҳим аъзоларингизда бўлса тамомсиз, уйингизнинг пули ҳам етмайди. Ҳа, яна шундай хунарлари ҳам борки сиздан баъзи аъзоларингизни сотишни ҳам таклиф қилиб қолишади. Масалан, битта буйрагингиз учун 500-1000$ беришади, ўзлари эса 5.000-10.000$ га пуллашади.

Яна шундай ҳолатлар ҳам борки, операция вақтида сизнинг бази аъзоларингизни кесиб олишади. Масалан,  пайлар, этнинг муҳим тукималари ва ҳакозолар. Сизга эса “бу жойингиз кесиб ташламаса бўлмас холатга келган” дея ёлғон айтиб қўйишларига тўғри келади. Бунинг исботи учун эса дарҳақиқат,  яроқсиз ҳолга келган худди шундай бошқа бир аъзони кўрсатишлари ҳам мумкин, ёки сиз ҳеч нарсадан хабарингиз бўлмайди.

Одам аъзоларини сотиш бизнеси шифокорларимизнинг энг даромадли бизнеслари десам мутлоқ адашмаган бўламан. Ҳа, яна бир гап сиз операция столига ётишингиздан олдин ўз хоҳшингиз билан “розилик тилхати” ёзиб беришингиз ҳам шарт. Яъни, операция давомида ҳаётдан кўз юмишингизда ёки операциядан кейинги ҳолатларга розисиз ва жаррохлар жавобгар эмас. Энди ҳеч ким жавобгар эмас сизга!

Сўзимизга кайтамиз. Сиз ўтган 10 кун ичида бунча хунрезликни, муомалани кўриб наҳот шифо топасиз, наҳот асабларингиз дам олади? Сиз яна ҳам баҳорда даволанияпсиз. Агар қишда келинг, совуқдан бошқа касалликларни орттириб оласиз, ёзда келинг иссикдан адо бўласиз. Коридорлардаги ёқимсиз ҳидлардан бошингиз айланади.

Ана, 10 кун ҳам ўтди ва  худога шукр қилиб юборасиз. Ҳа, бу ер сиз учун эмас, балки пули борлар учун экан. Ахир бу давлат шифохонаси бўлса, ақалли битта дори, бир сиқим пахта ёки спирт давлат ҳисобидан берилмади. Палатангизга кўрпа-тўшак, идиш-товоқ, совун, шампун, ҳатто ҳожатхона қоғозигача олиб чиқасиз. Ҳамма дориларни пахтасидан спиртигача олиб бериб, ҳафталаб сарсон бўлиб жойлашасиз. Сизга нима хизмат кўрсатилса, парафинидан массажигача ҳақ тўлашга мажбурсиз.  Ўзи бирор нарса текинга бормикан? Ҳа, бир нарса бор текинга. Шифохонадан чиқиб кетиш текин.

Кетишингизда сизни хонангизни тозаланган фаррошни, сизга қараган ҳамшираларни ва врачларни алоҳида рози қилишингиз керак бўлади. Энди буларни ҳам айблаб бўлмайди, яшаш учун ўзларига йўл топишганда. Ахир бир давлат ишчиси халқни талаб қорин тўқлаши 100% тўғри ва ҳеч ким инкор эта олмайдиган хақиқатку бу.

Энди яна бир нарса, ўрта таълим мактабидан сўнг тиббиёт коллежида 3 йил ўқиб ундан кейин 7 йил Тошкентдаги, ёки Андижондаги Тиббиёт институтини тамомлаб олий тоифали шифокор бўлган врач 180-600 минг ойлик олса, ҳамширалар 90-150 минг, фаррошлар 50-80 минг олса мана шу адолатданми? Давлат бераётган бу маоши, давлат уларнинг бошига солаётган солиғига ҳам етмайдику. Ана ундан кейин улар халқни талашнинг минг бир усулини яратишга мажбур бўлишади. Албатта бунақа услуб барча давлат идораларида мавжуд эканлигини ҳам унутмаслик керак.

Бечора ўзбегим мана шундай “усуллардан” кейин “дўхтир” деса кўз олдига пул соғувчи аппарат келади. Бормай мен ўлай дейди. Ҳа, йўқчилик қурсин!  Давлатимиз шифохона эмас, зулукхона қурган.

Шифокорлар энди “халқни тунашнинг минг бир усулини” бироз енгиллаштириб “халқни юз бир туна” усулига алмаштиришса бўларди, тағин бу кетишда, келгусида халқни бир милион усулда танашга ўтсалар  ўзбек халқи шифохонани кўрса зулукларга тўлган кўлмакни кўргандек бўлаверади.

IYMON MUFASSAL