Сарлавҳадан жазавага тушмадинг деган умиддаман.
Агар эслаган бўлсанг, “Гумроҳлар ” фильмига бағшланган “тантана”да юзга яқин ёлланган зомби томошабиндан фарқли ўлароқ, фильмни холис танқид қилиб кўзингга балодай кўринган зиёлиман!
Ўшанда сен Хилол Насимовга ҳам сўз бермай менга “Киношуносмисиз?” деган саволни бергансан. “Йўқ” дейишим билан “Унда аралашманг!” деб, нақд ярим соат алжираган эдинг.
Ўшандаёқ сенинг асл башарангни кашф этгандиму, “бир манқуртда танқидга ҳам арзимайди” деб тилимни тийган эдим.
Ўшанда тилимга чиқара олмаган икки оғиз сўзимни кечаги жирканч постинг ва ёзувчи Нуруллох Муҳамммад Рауфхон қўйган мурожаатнома остига ёзган икки пулга қиммат сафсатангдан сўнг ёзишга қарор қилдим.
9-февраль куни ижтимоий тармоқларда буюк Ватандошим, хақиқиқй халқ шоири Муҳаммад Солиҳни қайтариш учун Президентга ёзилган мурожаатнома очиқ тарқатилди. Шуни билишингни хохлардимки, мен ўша – сен менсимаган аммо мурожаатномага онгли равишда имзо чеккан ойдинлардан, зиёлилардан бириман.
Сенга қайси хизматинг учун “халқ артисти” деган юксак унвон берилганини билмайману, шундай улуғ мартабага сендай маддох, лўттивоз, уятсиз, маданиятсиз, калтабин, калтафаҳм одамни муносиб топилганини ўзи катта фожеамиз деб биламан!
Негалигини фақат бир кунлик хатоларинг билан исботлаб берайми?
Авваламбор постни қўйиб катта хато қилдинг.
Чунки Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг постига ёзган жирканчи изоҳинг учун битта–иккита одам эмас, саксондан ортиқ инсон роса пўстагингни қоқишган эди.
Қарасанг, у ерда сайрай олмайсан.
Ўзингга ўхшаган ёлланган ялоқхўрлар бемалол тарафингизни олиши учун ўз саҳифангга кўчдинг.
“Постни қўйишим билан халқ мен тараф бўлади” деб хом ўйлаганинг иккинчи хатоинг эди.
Беҳисоб шукурки, оқ қорани таний бошлаган юртдошларим фидоий зиёлиларни ёқлаб, сенинг ноғорангга ўйнашмади. Сўнгги чорани қўллашдан бошқа иложинг қолмади. Сен, энг ифлос йўлни тутиб, постинг остидаги изоҳларни обдон саралай бошладинг ва фақат ўзингга маъқулларинигина қолдирдинг.
Энг катта хатойинг ҳам шу бўлди!
Ўрнингда бўлсам, одоб чегарасидан чиқмай ёзилган изоҳларга қўшиб, Хайдар Комилов, Салем Салемович, Султан Мурад деган гумашталаринг ёзаётган ўта уятсиз, беҳаё изохларни ҳам ўчириб, маданиятли инсон деган юксак шарафни сақлаб қолган бўлар эдим.
Наргиза исмли ожиза ёзган икки оғиз гапи учун ўта беҳаё изохни ўқиб, бир қоп семириб ўтирибсанми? Балки ўша сўзлардан янги ролингда фойдаланарсан?! Ўрнингга ваккиллаётган кимсалар қаерда тарбия олган? Буюк инсонларинг пойқадами теккан Театрда эмасдир ҳарқалай! Атрофингга тўплаб роса аккиллатган маданиятсиз, уятсиз жўраларингга раҳмат! Ноғорангга ўйнаб, ўзлари билмаган холда “халқ артисти” эмас “халқ масқарабози” деган унвонга ҳам лойиқ эмаслигингни исботлаб беришди.
Қани қўлимдан келсаю, бир халқ вакили сифатида сени халқ номидан олган унвонингдан маҳрум қилсам!
Қани энди, исломни булғаган ҳар битта ролинг учун тошбўрон қилдирсам!
Агар кар ёки кўр бўлмасанг бири-биридан совуқ хабарларни эшитгандирсан?!
Она ўз боласини ҳожатхонада ўлдириш учун ташлаб кетган, яна бири ўғлини чавақлаган, бошқалари саксондан ошган падарини ташландиқ ҳаммомда банди қилиб ҳайвон ўрнида ҳам кўрмаган!
Азалдан Ислом дини гуркиган, энг муқаддас фазилатлар улуғланган Ватанимда сенларнинг тарғиботинг туфайли нималар бўлганини кўряпсанми муртад! Яна кетинга қараб фол очиб, Миллатнинг асл фарзандларини бузғунчи, зўравонга чиқаришдан уялмаяпсан!
Нимага эришмоқчисан лўттивоз?! Муҳаммад Солих қайтса сенга ер етмайдими, ҳавоми?! Ёки кафанликсиз қолиб кетасанми?
Унвоннинг энг каттасини И.Каримов дан олиб бўлдинг! Тутуриқсиз постларинг билан Шавкат Мирзиеёвдан ҳам бир нарсалар илинжидамисан! Ёки янги гипнотик киноларинг учун маблағми?! Қачон тўясан манқурт!
Президентимизнинг ўзи олиб бораётган ислоҳотларга қарши чиқиб, қолган қутган обрўйингни ҳам тўкиб ташладинг!
Муҳаммад Солих келишидан нимага қўрқаётганингни айтайми?
Гумаштанг, Насимов билан олган ҳар бир фильмингда энг салбий образларда муҳожирликда юрган Ватандошларимнинг шаънини булғадинг! СНБнинг буюртмаси бўлсада, халқимнинг қора меҳнати ҳисобига топилган пулларга олган фильмларинг билан халқни бир-бирига қайрадинг.
Агар сенлар “Оқни оқ, қорани қора” деб кўрсатганингда хозир шу ахволга тушиб қолмаган бўлардик!
Атрофга қара номард!
Ўзбек халқи гуруҳ-гуруҳ бўлиб бири-бирин ғажияпти. Оғзидан она сути кетмаган ёшлар ҳам муҳожиратдаги зиёлига “Сен сотқин, ҳоинсан. Ватанга қайтма. Келсанг уруш бўлади!” деб, яратган киноларинг сценарийлари бўйича манқуртдай сайраяпти. Чунки, мактаб ўқувчисининг ҳам онгини заҳарлаб бўлдиларинг.
Илоҳим! Ўша фильмлардан топганинг болаларингга буюрмасин!
Негалигини билсанг ҳам, айтайми? Чунки, “Ватанпарварлик” руҳида олинган фильмларингга ўқувчилар, талабалар подадай, мажбур олиб келинарди. Кинотеатрдан чиққан зомбилардан Ватаним, миллатим деган авлод эмас, тузумга содиқ, ўз фикри, дунёқарашига эга бўлмаган армияни шакллантиришга ҳаракат қилдиларинг. Эссиз, шунча маблағ, бюджет…
Ўша пулларга юзлаб саратонга чалинган болани даволаш, мактаблар қуриш, қанча камбағалга уй солиб бериш мумкин эди. Сенлар бюджетни пулини симириб, буқадай семирдиларинг! Бу ҳам етмагандай, ҳудди масқара қилаётгандай ясама табассум билан оғир ётган бемор болакайларга арзимаган садақани бериб турибсанлар!
Аслида, ўша фильмларингни суръатга олаётган пайтинг бир ампула дорига пул топа олмай қанча оғир хаста болалар бевақт нобуд бўлганидан ҳам хабаринг борми?
Агар сенлар халқнинг пулини ўмармаганларингда яқинда ёниб кетган 52 та Ватандошимдан ҳеч бўлмаса биттаси тўқроқ яшаётган ва Қозоғистон чўлида ўлиб кетмаган бўларди!
Агар сенлар халқнинг маблағига хиёнат қилмаганингда ҳозир чет давлатларда фоҳишалик қилаётган хотин-қизлардан ҳеч бўлмаса биттасининг иш ўрни, рўзғорини тебратиш учун имкони бўлар эди! Хўш, энди айтчи муртад, бузғунчи ким!!! Сенми, ёки Муҳаммад Солиҳми?! Ўз халқига ҳиёнат қилган, қилаётган хойинчи?!
Агар Ватанга фақат сендака икки юзламачиларгина лозим деяётган бўлсанг, қаттиқ адашдинг! Миллат қаддини, қадрини кўтарадиган зиёлиларимизнинг четда юриши миллатнинг ўзига иснод эмасми?! Олтита қитъага сочилиб кетган ҳар битта Ватандошим туғилган тупроғига хақли! Ҳаттоки Сурия ва Ироқда адашиб юрган аламзада ака, укаларим ҳам!
Қўрқма! Муҳаммад Солих қайтса қўлини сенинг қонинг билан булғамаслигига юз карра аминман. Чунки у сен айтгандай муртад эмас! Аллоҳни таниган, исломнинг энг гўзал динлигига шубҳа қилмайдиган инсон! Унинг тарафдорлари ҳам Аллох уриб қўйган дўзахийларга қўл кўтарадиган даражада манфур эмас!
Лекин, унутма! Яратган эгамнинг ўз ҳисоб-китоби бор. Жумладан сенга ўхшаган бетайинлар билан ҳам! Алқасосул минал хақ! Ўша кун албатта келади.
Постим якунида бугун сен ўчириб ташлаган айрим изоҳларни яна халқ ҳукмига ҳавола этмоқчиман. Чунки бу ердан ўчира олмайсан.
Ҳа, айтганча гумаштанг Х. Насимов режиссёрлик қилган ва сен роль ўйнаган ўша “ Гумроҳлар”инг билан шахсан менга катта яхшилик қилгансан. Айнан ўша фильм сабаб Муҳаммад Солиҳ билан шахсан танишиб, кўр кўзларим очилган.
Манқуртлик жандасидан халос бўлиб, асл гумроҳлар ким эканлигини англаб етганман.
Ойдин Зиёли