Бугунги кунда “Халқ нидоси” филми Ўзбекистон ичида қай даражада қизиқиш билан кўрилаётгани ва халқ уз дардини ўзи филмда кўриб бу ўзи ҳакида эканлигини билиб ўз аксини кўзгуда кўриб ҳайронлиги ошмоқда. Мен узоқ бўлмаган ўтмишда очиқроги 2005 йили Киев шаҳрида заргалдоқ инқилоби бўлаётган кунлари Чернигевский метро станциясида эски китоблар ва хар хил қадимий тангаларни сотиб турган бир қария билан бўлган сухбатимни эсладим.
“Бу тиланчилар сендан кўра бойроқ…”
Одатда мен ишга соат 8 ларда йўлга чикар, ижарада бўлган ресторан ва кафеларим кўплиги сабабли ишни метрога яқин бўлган кафедан бошлардим. Шу сабабли деярли ҳар куни метрога тушардим. Чернигевский меросига кириш йўлагида кимдир реклама тарқатса кимдир сотувчилик билан, кимдир инқилобий газета ва варақалар тарқатиш билан шуғуланарди.
Мен ҳар куни кечқурун савдо тушумларини йиғганимда албатта бир сиқим танга олиб чўнтагимга солардим, шу тангаларни ҳар куни эрталаб тиланчиларга садақа қилиб чиқардим, тиланчиларнинг деярли ҳаммасини танирдим, янгиларини ҳам уялинқираб юзини яширишидан ажрата билардим.
Бир куни ҳар хил қадимий тангаларни сотиб турган бир қария мени тўхтатиб, “ўғлим” деб мурожаат қилди ва менга “Сен ўзбекмисан?” деди. Мен “ҳа, ўзбекман” дедим. У менга қизиқсиниб қараб “Нега буларга ҳар куни пул тарқатасан, буларнинг тенг ярмиси сендан ҳам бой одамлар, улар ишлашни хоҳлашмайди, шу сабабли бу ерга келиб тиланчилик килишади” деди. Мен унга кулиб, “Отахон, улар сўраяпти, мен бераяпман” дедим, у кулиб “Сенга ким беради, сен кимдан сўрайсан” деди. Мен унга “Аллоҳдан сўрайман, Аллоҳ беради менга” дедим.
“Петруха” ёки ош устидаги суҳбат
Шу кундан бошлаб бу отахон билан ҳам деярли ҳар куни кўришадиган ва салом-алик қиладиган бўлдик. Мен уни сотадиган нарсаларига қизиқиб, “Сиз буларни кимлардандир сотиб олиб сотасизми” десам, “у йўқ, буларни ҳаммаси менинг ўзимники” деди. Ишонмаганимни кўриб уйига таклиф қилди.
Мен уни уйга душанба куни боришни ваъда қилдим, отахон яхши унда иккаламиз ўзбекча палов қиламиз деди.
Мен унинг уйига меҳмон сифатида қуруқ бормасдан, ўзбеклар одатича бозорлик қилиб бордим. У мени ўзи айтган адресда, ўз айтган вақтида кутиб турган экан. Қулимдаги бозорликни кўриб кулди ва “Минталитет, култура яхши нарса «восток дело тонкое» деди. Мен эса кулиб «Петруха» дедим.
Отахон кулиб “Қани унда кетдик дачага борамиз” деди. Мени бозорлигимни ва отахоннинг тайёрлаб қўйган махсулотларини машинага юкладик. Киевнинг “Конча заспа» районига бордик.
Мен отахоннинг дачасини кўриб, оғзим очилиб қолди. Биз қозонда ҳақиқий оловда, полов дамладик.
“Агар йўлини қилсанглар, Кремлни ағдариш осон!”
Сухбатимиз давомида шу нарсани билдимки, отахон Совет даврида кремлда ишлаган, Совет давридаги барча комунистик лидерлар билан бир сафда бўлган. Суҳбатимиз давомида отахон Каримов ҳақида гапира туриб, “Агар йўлини қилсангизлар, уни йиқитиш осон, жуда ҳам осон” деб қолди. Мен эса қизиқсиниб “Қандай қилиб, десам унинг ўзи ўзига чох қазияпти, фақат сизлар уни қандай шу қазиган гўрига итаришни билмаяпсизлар” деди.
Бу вақтда мен хали мухолифатда эмасдим, шундай бўлсада ичимда бир уйғониш пайдо бўлди. “Қандай қилиб?” дедим. Отахон “Мана сен қара бизда қандай, ҳар куни Кучма ҳақида ёзилган нарсани кўрасан, ҳар куни порахўрлик, ўғирлик ҳақида ёзилади, халқни қандай яшаётгани ёзилади, кўзгу бор бу кўзгуга қараб ўрганиб қолганмиз, сизларда эса бу кўзгу йўқ халқнинг қўлига кўзгуни бера билиш керак, шунда халқ ўз аксини кўзгуда кўрса катта бир тўлқинланиш пайдо бўлади, шу тўлқинланишдан фойдалансанглар, марра сизларники” деди.
Гапнинг очиғи, отахоннинг бу сўзларига унчалик қизиқиш билан қарамадим, менимча у вақтларда мен халқни сўз эркинлиги эмас, балки фақат пул қизиқтиради, деб ўйлардим.
Отахон айтган кўзгу
Мана бугун ўша отахон айтган кўзгу орқали халқ ўз аксини кўрмоқда.
Бугун кимдир шу кузгуда ўз аксини кўриб бу ожиза аёл ўзбекнинг замонавий Тўмариси, уни шу йўлга киришига менинг эр йигит бўлиб қила олмаган ҳаракатим натижаси деб уйлар.
Бугун, кимдир шу кузгуда ўз аксини кўриб миллатим, халқим, киндик қоним тўкилган юртимни кимлар бошқармоқда, деб ўйлар.
Бугун кимдир шу кўзгудаги ўз аксини кўриб, “Нега мен бу ердаман, нега мен мусофирликдаман, менику имконим бўлди, чет элда мардикорликдаман, фарзандларимчи, улар ҳам мен каби ҳаёт кечирадиларми?” деб уйлар.
Бугун кимдир шу кўзгудаги ўз аксини кўриб, йиғлайди. Қалбининг тўрида нимадир уйғонади. Бу уйғонган нарса нафрат, миллатни хор қилаётган, хотин қизларимизни шу каби ишларга мажбурлаётган режимга бўлган нафратдир.
Бугун кимдир шу кўзгудаги ўз аксини кўриб, кулади “Менга нима, яшашни билмабдики, шу ахволга тушибти” деб ўйлайди «ЭЙ ИНСОН БИРОВНИНГ ҲОЛИГА КУЛМАГИН ЗИНҲОР, СЕНИНГ ХОЛИНГА ҲАМ КУЛГУВЧИЛАР БОР»
Бугун кимдир шу кўзгуда ўз аксини кўриб, шу ожиза каби курашга отланар, яшашдан мақсад фақат ўзи учун эмас, келажак авлод ва фарзандларнинг яхши яшаши учун курашмоқ ҳозирги кунда унинг эр йигитниннг зимасида эканлигини англаб етар.
Дўст Назар,