O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Халқ нидоси” фильми инглиз тилига ўгирилди

“Халқ нидоси” фильми инглиз тилига ўгирилди
44 views
08 May 2012 - 15:42

 Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ташкилоти томонидан тайёрланган “Халқ нидоси” фильми Европа, АҚШ ва Канада, хамда жахоннинг бошқа мамлакатларида яшаётан миллатдошларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинганди. Қисқа вақт мобайнида Ютуб тармоғи орқали ушбу фильмни минглаб одамлар томошо қилишди ва хозиргача хам интернет тармоғида бу фильм кўпчиликда қизиқиш уйғотаяпти.
26 феврал куни “Халқ нидоси” фильми Канаданинг Ванкувер шахридаги “Ванкувер экспресс” газетаси редакцияси ва ЎХҲнинг Канада бўлими фаолари хамкорлигида, кенг оммага намоиш қилинганди.
Фильм намоишига Ванкуверда истиқомат қилаётган Россия ва Марказий Осиёдан келган эмирантлар ва махаллий ахоли вакиллари ташриф буюришган эди .
“Ларзага  тушдим бу фильмни кўриб, нахотки Ўзбекистон, бир вақтлар дунёнинг хавасини келтирган ватанингиз бугун шу ахволда?!” деган эди намоишдан сўнг Канадалик таниқли кўз шифокори Сергей Шевченко.
“Ванкувер экспресс” газетаси бош мухарири Александ Кулешов эса, фильмни инглиз тилига хам ўгириш ва уни махаллий ТВ каналларга бериш нихоятда мухим эканлигини айтган эди.
Ўтган куни ЎХҲ Канада бўлими фаоли Марат Насибулин “Халқ нидоси” фильмини матнини инглиз тилига ўгириш якунланганини билдирди.
“Биз яқинда бу фильмни кайта овозлаштириш ишларини бошлаймиз. Инглизча дубляж ишлари тугагач, уни Интерфильм ташкилотига тақдим этамиз. Фильмларни турли кўрик ва фестивалларга танловчи бу ташкилот “Халқ нидоси” фильмига қизиқиш билдирди. Агар уларга маъқул келса, “Халқ нидоси” биронта фестивалга қараб йўл олиши мумкин” дейди ЎХҲнинг Канада бўлими аъзоси Марат Насибуллин.
Ўзбек халқининг бугуни ахволини хаққоний бўёқларда акс эттирган ушбу фильмнинг инглизча вариантини Канада бўлими фаоллари ЎХҲнинг яқинда бўлажак қурултойига совға сифатида олиб боришмоқчи.

Улуғбек Хайдаров,
yangifikr.com
Ванкувер (Канада)