Халқ таълими реал мафияга айланиб улгурибди. Бузруков жаноблари Андижон вилоятида шундай кучли бир ячейка тузишга улгурибди. Мен шунчаки Андижон вилоятида таълим соҳасини аянчли холатга келгани ва коррупция ҳолатларини очиқлаган эдим. Мақсадим таълимдан коррупцияни ажратиш эди. Порахўрлар мафияси ячейкасини қўзғатиб юборибман. Аввалига ижтимоий тармоқларда, кейин реал ҳаётда таҳдидлар бошланди. Ҳозирда таълимда коррупция йўқ дейишлик, бу ер шари юмалоқ эмас дегани каби. Коррупцияни бутун халқимиз билиб ва кўриб турибди. Мен коррупциянинг ҳолатларини очиқчасига гапиришликка журъат қилдим. Шу учун жонимни олишмоқчи экан.
Бузруков жаноби олийлари, қўлингдан келганини қил. Ваҳшийлигингни билардим, шунинг учун ҳозирги холатда ажабланмадим. Ўйлаган ишингни тезроқ амалга оширишликни тавсия қиламан. Чунки кундан кунга қўлимда коррупцияга оид маълумотлар кўпайиб бормоқда. Ҳурматлик текширувчи мутасаддилар! Лицейлардаги қабул варақалариниям бир текшириб қўйсангиз бўларди. Ўқувчилар имтихон билан қабул қилинади, лекин бу ерда катта махинациялар бор. Текширганингизда сканердан ўткизилган имтихон варақаларни топишингиз мумкин. Шу варақалардаги ёзилган фамилиядаги ўқувчилар орқали кўп нарсаларни очиқлашингиз мумкин. Шу лецей директорини суриштирсангиз Бузруков жаноби олийларини яқинларидан бири бўлиб чиқади. Андижон шаҳридан рус ўқитувчи аёлни айтиши бўйича, ноқонуний ҳолат бўйича арз қилишмокчи бўлишганида, архивдан ўша делони йўқ қилишиб юборишибди. Шунинг учун лицейлардаги имтихон варақаларни тополмасангиз, ажабланиб юрманг. Таълим соҳасига йўналтирилган бюджет пулларини кўтаринг. Хуллас таълимдаги махинацияларни охири йўқ. Яна узоқ ёзиш мумкин. Бузруков бошчилигида бутун бир мафия ячейкасига айланган. Бу қўллаб қувватлаганлар ўзларини худо деб билишади.
Ўтган сафар Андижон гороносида ишлайдиган Сунбула ҳақда ёзгандим. Гороно рахбарини сариқ чақага илмайди. Пылесос каби пулларни шимириб ётибди. Андижондаги 35 мактабда зауч аёл бор. Ўқитувчилар ўрнига имзо қўйиб ойликларини олиб ўтирадигон. Шу даражага бориб қолдими Андижондаги таълим? Бу зауч аёлни кирдикорларини очиқлаб ўқитувчилар арз қилишиб Бузруковга айтишганда нима қилди деб ўйлайсиз? Ҳеч нима!!! Бу аёл ўз жойида ишлаябди, ҳаттоки ўтмаган дарслари учун олган миллионлаб пулларини бюджетга қайтармади.
Мафиозлар ўзлариникини сотишмайди, ҳимоя қилишади. Ҳозир ушбу мақоладан кейин, яна комментарияларда порахўр мафиозлар ячейкаси фаоллашади, яна кимлардир телефон қилиб, ёки бошқа йўл билан таҳдид қилиши мумкин, шуларга айтар гапим, қиладиганларингни индамай қилиб кетларинг, қўрқита оламиз деб ўйламаларинг. Агар пешонамда сенларнинг қўлларингдан ўлишлик ёзилган бўлса, шундай бўлади. Комментарияларингни атай ўчирмаябман, ўзларингни ўзларинг сотиб ўтиришибсан. Емоғни қусмоги ҳам бор. Нафақат бу дунёда, балким оҳиратда ҳам жавобини беришасан ҳали.