O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Халқ хизматкорлари аслида халқ хизматкорлари эдими?

Халқ хизматкорлари аслида халқ хизматкорлари эдими?
2,164 views
06 December 2021 - 14:23
Халқ хизматкорлари аслида халқ хизматкорлари эдими? Йўқ албатта улар хеч қанақа халқ хизматкорлари бўлмаган аслида.
1921 йил ёз
Большевикларнинг хокимиятга келганларига 3 йилу 8 ой бўлганди.
Бош большевик Владимир Ульянов (Ленин) Москва атрофидаги,
бой фабрикант Сава Морозовнинг бевасидан тортиб олинган хашаматли саройда, хотини Крупская билан мазза қилиб яшаяпти.
Кўнгилочар, атракционлари бор, сўнги императорга тегишли супер Делане Билвилл чорбоғи хам Лениннинг хизматида.
Жахон пролетариати дохийси ва унинг хотини Крупскаянинг хизматида подшо гаражидаги ўнлаб автомобильлар хам шай.
Швейцария банкларида эса Ленин ва унга тегишли одамлар хисобларида аллақачон 75 млн франк пул қўйилган.
Бош чекист Феликс Эдмундович Дзержинский эса-олтин саноатчи бой Стахеевнинг итальян мармари ва қахраболар билан безатилган ажойиб қасрида яшамоқда.
Дзержинский шу билан қаноатлангани йўқ, у ПБК даги машхур княз Феликс Юсуповнинг шахсий қўрғонини хам ўзига котедж қилиб олган.
Бу қўрғонда-“Темир Феликс “учун бункерни хам ясатиб қўйгандилар, чунки бу аблах ўлгудай қўрқоқ хам бўлган экан.
Очкўз, қонхўр Феликс ўз қизига Москва атрофидаги Любановада помещик Шлиппенинг саройини хам олиб берган эди.
Звенигород районида эса собиқ нефть магнати Зубаловнинг хашаматли уйини хам Дзержинский ўзиники қилиб олган эди. Бу жой кейинчалик” Горьки-9 ” деб аталади.
Швейцариянинг банкларида Дзержинский ва унга тегишли одамлар хисобларида аллақачон 80 млн франк бор.
Ижро коминтерни рахбари атоқли большевик Зиновьевнинг хисобида хам шунча пул бор.
№ 2- рақамли большевик Лев Троцкийнинг АҚШ банкларидаги аккаунтларида эса 11 млн доллар, Швейцариянинг банкларида эса 90 млн франк йиғилганди. Бундан ташқари Троцкийнинг камтаргина қизининг номида Черкизовадаги хашаматли сарой бор эди.
Советпарастларнинг кўнглини бузмаслик учун атоқли большевик дохийлари Свердлов, Калинин ва бошқаларга тегишли саройлар, дала чорбоғлари, чет эл банкларидаги хисобларидаги пул миқдори хақида майли гапирмайман.
Фақат шуни айтишим мумкунки 1921-1922 йилларда Жанубий Африка олмос қазиб олиш ва сотиш ишларини вақтинчага тўхтатганди, чунки Россиядан жахон бозорига оқиб келаётган олтин, жавохир, бриллиантлар бу савдони касод қилганди.
1921 йил ёзида бу хақида Нью-Йорк Таймс газетасида катта мақолалар берилади. Большевик дохийлари млнлаб долларни ўғирлаб Европа ва Америкага юбораётган, ўзлари рохат-фароғатда яшаётган бир пайтда мамлакат ахолиси уруш, қатағонлар, очлик, қахатчиликдан қирилиб кетмоқда эди.
Шундай Совет Россиясида дехқонлар очликдан ўлаётган пайт, чекистлар рахбари Дзержинскийнинг қандай овқатланганлигига, яъни унинг овқатланиш меньюсига эътибор беринг.
Душанба: Дудланган парранда(бирор бир қуш) , янги тутилган ласось балиғи, Польшаликлар севадиган рангли карам.
Сешанба: Тузланган қўзиқорин, бузоқ гўштидан котлетлар, тухумдан қилинган шпинат.
Чоршанба: Спаржа шўрваси, мол гўштидан қовурдоқ, Брюссельча карам.
Пайшанба: Боярлар қулоғи номли таом(чўчқа гўштидан бўлса керак) дудланган балиқ, кўкатлар, сабзоватлар ва нўхот шўрва.
Жума: Рангли карамдан пюре, осётр балиғи, турли фасоллардан таёрланган метрдотель таоми.
Шанба: Балиқдан таёрланган шўрва, ичига олма солиб пиширилган курка, қаймоққа буланган қўзиқорин, олча ва қароли соклари.
Якшанба: Спаржа, товуқ гўшти, барра қўзичоқ гўштидан шўрва ва хакозо таомлар.
Жаҳон пролетариати дохийлари бой буржуйларга қарши курашган бўлсалар, нега уларнинг саройларидан, юмшоқ тўшакларидан, лаззатли таомларидан нечук хазар қилмадилар экана?
Хўш уларга миллионлаб пулларни четга олиб чиқиш нимага керак бўлган экана? Чунки улар муваффақиятсизликка учрасалар умбрбод авлодлари билан Европада, Америкада рохат-фароғатда яшашни ўйлаганлар холос. Уларнинг мохияти хеч қачон ўзгармаган. Бу большевикларнинг авлодлари хозир хам ўша ташмачиликни тўхтатганлари йўқ.
Энг ёмони буларнинг жиноятларини яширган, хаспўшлаган, уларни қахрамон қилиб кўрсатган юзлаб адабиётчилар, матбуотчилар, зиёлилар совет мафкурасига хоинона тарзда хизмат қилган эдилар (хозир хам шу маддох журналистика, адабиётчилар ва телевидение). Бу қўрқоқ, қорин ғамидаги олчоқлар гўёки Дзержинский очликдан толиқиб хушидан кетганини, Ленин эса қотган қора нон (сухарик) билар қандни ковшаб ўтирганини ва бошқа ейишга хеч нарсалари бўлмаганлиги хақидаги улуғ бир ёлғонни ёзишдан уялмаганлар. Уларнинг фикрича большевик дохийлари салкам фариштасимон, одамийликда буюк бир шахслар, пок халолликда тенги йўқ шахслар бўлган экан. Энг ёмони миллионлаб овсарлар 70 йил шу тарихда мисли кўрилмаган ёлғонларга ишониб яшаганлари хайратланарли. Совет тарихчиларининг жирканч ёлғонлари билан ёзилган ўша сохта тарихда нимамиш-Темир Феликс юрак хуружудан ёки ўпка касаллигидан ўлган дейишади, вахоланки аслида бу қотил тугаган наркоман кучли наркотик дозанинг ошиб кетишидан ўлган эди.
Свердлов эса, ха ўша подшо ва унинг оиласини ўлимга йўллаган қотил, гўёки испан гриппидан ўлганмиш, аслида бу кўзойнакли илон Лениннинг буйруғи билан захарлаб ўлдирилган эди. Чунки Ленинга уюштирилган суйқасднинг ортида Свердлов турган ва у Лениннинг ўрнини эгалламоқчи бўлган экан.
Сталинчи? Ха у хаммасидан оппоқ, тоза дерсиз- бее қаёқда дейсиз, унинг Грузиядаги қотилликлари, талончиликлари, Царицинода халқни қонга ботирганлигини айтмасак хам бўлади, у бир пайтлар ўз қайнонаси билан шакаргуфторлик қилган хам экан. У ўз хотини Надежда Алилуевага ўша мудхиш охирги кунида-“Сен менинг қизим хам бўлишинг мумкун “дейди ва Алилуева ўша куни ўзини ўзи отиб ўлдиради.
Советлар хокимиятининг 70 йиллик тарихи, бошидан охиригача ифлослик, хоинлик, қотилликлардан иборат эди.
Биз бу фактларни нима учун келтириябмиз. Чунки сўнги пайтларда СССР ни улуғловчи, уни қайта оқлаб олувчи манфур кишилар кўпайиб қолди. Бу совокчи кимсалар гўёки-” “Тарихни бузма, уни қайта ёзолмайсан” деган сафсатани баён қиладилар.
Нимасини қайта ёзасан? Хаммаси маьлумку, бизнинг юртларни ва ғарбни, советдан қолган тузумларни бир-бирига чамалаб кўринглар, бизга ва тараққий қилган дунёга боқ, уларни солиштириб таққослаб кўр, ким хақ, ким нохақлиги,кимларнинг тарихни бузиб кўрсатганлари шундоқ маьлум бўлади қўяди.
Асрлар давомида тарихни сохлаштириб келаётган Кремльнинг сурнайига ўйнашни бас қилиб, теран фикрлаш даври келмадимикан? Шунча йиллик хатолар бизга дарс бўлмадимикан? Зеро тарих бу халқларнинг ўз бошларидан кечирган тажрибалари, аччиқ қисматлари, қувончу ғалабалари йиғиндисидир. Халқлар ўзларининг хақиқий тарихларини идрок қила олмас эканлар, улар хеч қачон тўғри йўлга туша олмайдилар.
Павел Бондаренко.
Манба: http://t.me/historyfactsuz